23.5° бурчак остида


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


🇬🇪 Тбилисида “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга қарши намойишлар давом этмоқда

Грузия парламенти биноси яқинида юзлаб одамлар ушбу қонун лойиҳасига қарши митингга тўпланди. Намойишчилар, шунингдек, парламент бинoси яқинидаги хиёбонни ҳам тўсиб қўйишди.

🔥 @burchakostida


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянсга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари ва Украина президенти иштирокида ўтказилган йиғилишдан сўнг баёнот берди

Столтенбергнинг баёнотидан асосий иқтибослар:

◾️Иттифоқчилар ўзларининг қурол омборларига яхшироқ разм солишлари ва у ердан снарядларни чиқаришлари керак;

◾️НАТО Украинанинг Россия ҳудудидаги ҳарбий нишонларга зарбаларини қонуний деб ҳисоблайди;

◾️НАТО давлатлари таваккал қилиб бўлсада, ўз мудофааси учун зарур бўлган қуролларни ҳам Киевга юборишлари керак;

◾️Чехия бизни Украина учун ярим миллион снаряд сотиб олгани ҳақида хабардор қилди;

◾️НАТО давлатлари Украинага можаро иштирокчиси бўлмасдан туриб уни ҳимоя қилиш учун ёрдам беришга ҳақли;

◾️Алянс ҳозирда иттифоқчиларнинг бирортасига қарши турли даражадаги ҳарбий таҳдидлар йўқлигини кўрмоқда. НАТОнинг муҳим тўхтатувчи жиҳати шундаки, алянснинг бир аъзосига қилинган ҳужум унинг барча аъзоларига ҳужум деб ҳисобланади;

◾️НАТО мудофаа вазирлари Украинани ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлашга келишиб олдилар. Етказиб бериладиган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг турлари ва сони яқин орада эълон қилинади;

◾️Patriot ҳаво мудофаа тизимидан ташқари, иттифоқчиларда Украинага бериши мумкин бўлган бошқа қуроллар, жумладан, Франциянинг SAMP/Т тизими ҳам мавжуд;

◾️Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериш имкониятига эга бўлмаган давлатлар уларни сотиб олиш учун молиявий ёрдам ажратишни ваъда қилишди.

🔥 @burchakostida


🇺🇸🇺🇦🇷🇺 АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Украинага ва Қўшма Штатларнинг хориждаги бошқа иттифоқчиларига ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги, шунингдек, Россиянинг активларини мусодара қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари процессуал овозга қўйилди ва кўпчилик овоз билан маъқулланди.

Юқоридаги қонун лойиҳалари бўйича якуний овоз бериш жараёни 20 апрел куни бўлиб ўтиши белгиланган.

🔥 @burchakostida


🇺🇦🇷🇺 Россиянинг музлатилган активларини Украина фойдасига мусодара қилиш масаласи алоҳида юрисдикциялар ва судлар томонидан ҳал қилиниши мумкин, аммо жараён пухта ўйланган ҳолда амалга оширилмаса, глобал валюта тизими учун хавф туғдириши мумкин — Халқаро валюта жамғармаси.

🔥 @burchakostida


🇺🇿2023 йилда аҳолининг энергетик эҳтиёжлари учун 14 триллион сўм субсидия ажратилган

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 ва 2022 йилда аҳолининг энергетик эҳтиёжларини қондириш учун 6 триллион сўмдан субсидия ажратилган. 2023 йилда эса бу миқдор 14 триллион сўм ёки 1,1 миллиард долларга етган.

Субсидиядан мамлакатдаги жами 6,1 миллион электр энергияси истеъмолчиси ҳамда 3,5 миллион табиий газ истеъмолчилари фойдаланган.

Маълумот учун, 2024 йил 1 майдан кучга кирадиган «Ижтимоий норма» тизими бўйича истеъмол нормасидан ортган миқдор учун табақалаштирилган тарифлар жорий қилинади. Нархларнинг эркинлаштирилиши ҳисобига молиявий юкламалар камайиб, бюджет тақчиллиги қисқариши прогноз қилинмоқда.

🔥 @burchakostida


🇫🇷🇮🇷 Эрон консуллиги биноси олдидаги эркак портловчи моддалар билан бирга қўлга олинди.

🔥 @burchakostida


🇦🇲🇦🇿 Арманистон ва Озарбойжон ўртасида Биринчи марта Арманистон шимоли-шарқидаги Тавуш вилоятидаги тўртта қишлоқнинг бир қисмида демаркация қилинган давлат чегараси бўлади — Никол Пашинян идораси.

🔥 @burchakostida


🇫🇷🇮🇷 Париждаги Эрон консуллиги биноси олдида номаълум шахс ўзини портлатиш билан таҳдид қилмоқда, ҳудуд полиция томонидан ўраб олинган, дея хабар бермоқда Europe 1 радиоси.

Эркакнинг белидаги тасмасида портловчи моддалар борлиги айтилмоқда.

🔥 @burchakostida


🇮🇷🇮🇱 Эрон ва Исроил бир-бирига тўғридан-тўғри янги ҳужумларни режалаштирмаяпти

Бу ҳақда CNN канали давлатлардан бирининг разведка хизматларидаги ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.

Эрон Исроилнинг бугун тонгда Исфахон яқинидаги авиабазага берган зарбасига жавоб қайтармайди, дея таъкидлаган манба.

Ушбу қарорнинг сабаблари ошкор этилмаган.

🔥 @burchakostida


🇺🇸🇺🇦 АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси ва Трамп тарафдори бўлган Тейлор Грин томонидан спикер Жонсоннинг Украинага ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига тузатишлар киритиш ғояси илгари сурилмоқда

Унга кўра, Конгресснинг ушбу Қонун учун овоз берган ҳар қандай аъзоси Украина Қуролли Кучлари сафига сафарбар қилиниши керак. Бундан ташқари Украина барча биологик лабораторияларни ёпмагунча ва АҚШ ҳукуматига бундай тадқиқотлар бўйича барча маълумотларни тақдим қилмагунча, ушбу Қонун билан ажратилган маблағлардан фойдаланиши мумкин эмас.

Тахминларга кўра, овоз бериш муддатини кечиктириш учун бундай таклифлар илгари сурилмоқда.

🔥 @burchakostida


🇺🇸🇮🇱 АҚШ Исроилнинг Рафаҳдаги йирик ҳарбий операциясини қўллаб-қувватламайди

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.

🔥 @burchakostida


G7 давлатлари Россиянинг музлатилган активларидан Киев манфаатлари йўлида қонунлар ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ фойдаланиш устида ишлашда давом этади

Бу хақда иттифоққа аъзо мамлакат ташқи ишлар вазирлари учрашуви якунлари бўйича баёнотда маълум қилинди.

🔥 @burchakostida


🇺🇸🇺🇦🇷🇺 АҚШ Конгресси янги ҳарбий ёрдам пакетига рози бўлмаса, Украина шу йил охиригача урушда ютқазиши мумкин — АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Уилям Бёрнс

"Украиналиклар 2024 йил охиригача жанг майдонида мағлуб бўлишлари ёки ҳеч бўлмаганда Путинни сиёсий келишув бўйича ўз шартларинм қўя оладиган даражага келиши хавфи бор", — дея таъкидлади Бёрнс.

Унинг қўшимча қилишича, Ҳарбий ёрдам Украинага “Путинни вақт унинг томонида эканлиги ҳақидаги такаббурона фикрини йўқ қилишга ёрдам беради”.

🔥 @burchakostida


🇬🇪 Тбилисида “хорижий агентлар” ҳақидаги қонунга қарши намойишларда 40 киши полиция томонидан ҳибсга олинган, 5 нафар полициячи турли даражада жароҳатланган — Грузия Ички ишлар вазирлиги.

🔥 @burchakostida


🇷🇺 Курган вилоятида Тобол дарёсидаги сув сатҳи 10,09 метргача кўтарилиб, 1994 йилги тошқин рекордини янгилади.

Тюмен вилоятидаги Ишим дарёсида ҳам сув сатҳи кўтарилмоқда. Кун давомида у 2 метрга кўтарилиб, 6,9 метрни ташкил этди, хавфли даража эса 8,5 метрни ташкил этди.

🔥 @burchakostida


🇵🇱🇱🇹🇷🇺 Полшада Алексей Навалнийнинг сафдоши Леонид Волковга уюштирилган ҳужумга алоқадорликда гумон қилинган икки киши қўлга олинди

Бу ҳақда Литва президенти Гитанас Науседа матбуот анжуманида маълум қилди. Президентнинг сўзларига кўра, гумонланувчиларни қўлга олиш операцияси Полша ва Литва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳамкорликда амалга оширилган.

12 март куни кечқурун номаълум шахслар Волковнинг Вилнюсдаги уйи ёнида болға билан ҳужум қилишган эди. Ҳужумчилар Волковнинг машинаси ойналарини синдириб, унга кўздан ёш оқизувчи газ сепган, шундан сўнг Леонидни болға билан калтаклаган.

🔥 @burchakostida


🇨🇳 Apple Хитой расмийлари талабига биноан WhatsApp ва Теlegram мессенжерлари, шунингдек, Тhreads микроблоглар хизматини Аpp Store дўконининг Хитой учун тегишли қисмидан олиб ташлади, дея хабар бермоқда Тhe Wall Street Jornal.

Аpple расмийлари ХХР Интернет-ахборот идораси “миллий хавфсизлик” сабабларига ушбу хизматларни олиб ташлашни талаб қилганини маълум қилди.

🔥 @burchakostida


🇺🇦🇷🇺 Украина Қуролли кучлари томонидан Ставропол ўлкасида Россиянинг ТУ-22М3 самолёти уриб туширилди — Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари

“РБК-Украина” ўз манбаларига таяниб, Украинадан 300 км узоқликда учиб кетаётган самолётга С-200 комплексидан ҳужум қилингани ҳақида хабар берди.

"Биринчи марта Ҳарбий ҳаво кучларининг зенит-ракета бўлинмалари Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси билан ҳамкорликда узоқ масофага учувчи Ту-22М3 стратегик бомбардимончи самолётини йўқ қилди", — дея маълум қилди Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешук.

Украина Қуролли кучлари, шунингдек, 14 та Shahed дронлари ва 15 та турли хилдаги ракеталар уриб туширилгани ҳақида ҳам эълон қилди.

Россия матбуотига кўра, уриб туширилган Ту-22М3 самолётининг икки учувчиси катапульта қилишга муваффақ бўлган, учинчи учувчиси ҳалок бўлган, тўртинчиси ҳали ҳам қидирилмоқда.

🔥 @burchakostida


🇮🇳Бугун Ҳиндистонда парламент сайлови бошланди

1 июнда якунланадиган мазкур сайлов дунёдаги энг узоқ вақт давом этадиган сиёсий тадбир бўлади ва унда бир миллиардга яқин сайловчи овоз бериши кутилмоқда.

Парламент сайловида амалдаги ҳукмрон “Бҳаратия жаната парти” ва унга асосий мухолиф сиёсий куч бўлган “Ҳиндистон миллий конгресси” партияси аъзолари асосий рақобат олиб боради.

Ҳиндистон парламент демократияси жорий қилинган ва дунёда аҳолиси энг кўп бўлган мамлакатдир. Парламентнинг қуйи палатаси – 543 ўринли Лок Сабҳанинг амалдаги фаолият муддати 16 июн куни тугайди. Ушбу муддатгача Лок Сабҳанинг янги таркиби шакллантирилиши ва ҳукуматга кейинги 5 йилда раҳбарлик қиладиган Бош вазир номи эълон қилиниши керак.

28 та штат ва 8 та иттифоқ ҳудудларида овоз бериш жараёни бир неча босқичда ўтади ҳамда овозларни санаш 4 июн куни якунланиши зарур. Сайловда 968 миллион нафарга яқин сайловчи қатнашади.

🔥 @burchakostida


🇺🇸🇮🇱🇮🇷 Исроил томонидан Эронга жавоб зарбалари берилгани ҳақидаги хабарлар фонида АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси ўз фуқароларига Америка дипломатик ва консуллик муассасалари жойлашган шаҳарлардан ташқарига чиқмасликни тавсия қилди.

🔥 @burchakostida

Показано 20 последних публикаций.