@BUGUNUZ™ - Official channel


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


OzodNazar: Тошаётган сув, ошаётган нарх: 1-майдан ўзбекистонликларни нима кутяпти?

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/BQuIjhn34ko

Ўзбекистон президентининг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида жами 28 та ҳужжат имзолангани хабар қилинди.
Улар орасидаги энг муҳими Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномадир.
Ўзбекистон президенти матбуот хизмати бу шартномани тарихий деб атади.
Бу ҳужжатга оид баёнотларнинг эмоционал унсурини бир четга суриб, унинг амалий фойдаси ҳақида гапириладиган бўлса, ўша фойда нимада?
Бу ва куннинг бошқа саволларини иқтисодий таҳлилчилар Жамшид Муслимов ва Сапарбой Жубаевларга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Терактдан сўнг: “Россияда қолишнинг ҳожати қолмади”

Хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз шахсини ошкор қилишни истамаган йигит Россия фуқаролигини олганига қарамай, Москвада очган кафесини ёпиб, Қирғизистонга қайтишга мажбур бўлди. Охирги вақтларда у каби Россиядан қайтаётганлар сони ортиб бормоқда.

Қирғизистон ТИВ маълумотига кўра, охирги бир йилда Россияда юрган қирғизистонлик мигрантлар сони 30 фоизга камайган. Ўзбекистон ва тожикистонлик меҳнат муҳожирлари орасида ҳам Россиядан чиқиб, ватанга қайтиш ёки бошқа давлатга иш қидириб кетиш зарурати туғилмоқда.

*Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди.        
Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.          


Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз
@ferghana_media  (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.     

#ferghanastories

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Олтиариқда узум пишди(ми?)

Олтиариқда ҳалиям янги узилгандек турган узумлар борлиги ҳақида биласизми? Ўтган йилги ҳосил янги ҳосил пишгунича ўз кўриниши ва таъмини йўқотмай туришиничи? Олтиариқликлар узумни музлатгичда сақлайдими? Ёки...

Лавҳани томоша қилинг ва узум сақлаш сирларидан ҳам хабардор бўлинг.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сизнинг қизиқарли ҳаёт ҳикоянгиз, муаммоингиз ёки муҳим фикрларингиз бўлса биз билан қуйидаги рақамлар орқали боғланинг.
Тел : +996 755 99 64 99 (WhatsApp, Telegram, Signal)

#ferghanastories

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


📌Озодлик дастури 19.04.24

✅Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Душанбеда сепаратизм муаммосини муҳокама қилди

✅Freedom House Ўзбекистонни “авторитаризм кучайиб бораётган” давлат деб топди

✅Самарқандда аёл икки боласи билан ўзини каналга ташлагани айтилмоқда

✅Исроил армияси Эрон ҳудудига зарба берди

✅Қирғизистон ТИВ Яқин Шарққа саёҳат қилмасликни тавсия қилди

✅Қирғизистонда инсон органлари савдоси билан шуғулланган гуруҳ аниқланди

✅Россияда Ту-22М3 бомбардимончи учоғи ҳалокатга учради

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Курганда сув баландлиги 11 метрга етиши кутилмоқда

Қозоғистон ИИВ маълумотига кўра, Атирау вилоятида тўрт киши, Туркистон вилоятида ёш бола чўкиб кетган ,одамлар ўлими фактлари бўйича жами еттита жиноят иши очилган.

Вазир муовини Абай вилоятида йўқолган икки кишини қидириш ишлари давом этаётганини урғулади. Orda.kz нашрига кўра, Абай вилоятининг Аягоз туманида сўнгги марта сувда қолган тракторда ўтирган ҳолда кўрилган икки киши ҳам тошқин қурбонлари сирасига қўшилмоқда.

Россия Табиий ресурслар ва экология вазирлиги маълумотига кўра, 2023 йилда регионлардаги гидро-техника иншоотларини тиклаш ва таъмирлашга 1,74 млрд рубл ажратилган. Қиёслаш учун: Украинадаги урушнинг ҳар бир куни, турли баҳоларга кўра, Россияга тахинан 30 млрд рублга тушмоқда.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


Курганда сув баландлиги 11 метрга етиши кутилмоқда

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/oDZ3ZGOiExA

Қозоғистон ИИВ маълумотига кўра, Атирау вилоятида тўрт киши, Туркистон вилоятида ёш бола чўкиб кетган ,одамлар ўлими фактлари бўйича жами еттита жиноят иши очилган.

Вазир муовини Абай вилоятида йўқолган икки кишини қидириш ишлари давом этаётганини урғулади. Orda.kz нашрига кўра, Абай вилоятининг Аягоз туманида сўнгги марта сувда қолган тракторда ўтирган ҳолда кўрилган икки киши ҳам тошқин қурбонлари сирасига қўшилмоқда.

Россия Табиий ресурслар ва экология вазирлиги маълумотига кўра, 2023 йилда регионлардаги гидро-техника иншоотларини тиклаш ва таъмирлашга 1,74 млрд рубл ажратилган. Қиёслаш учун: Украинадаги урушнинг ҳар бир куни, турли баҳоларга кўра, Россияга тахинан 30 млрд рублга тушмоқда.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
OzodNazar: Қотил вазир ёки Қуримаётган дока рўмол

Шу кунларда Қозоғистонда хотинини уриб ўлдирган собиқ вазир устидан суд жараёни кетмоқда.
Ўзбекистонда эса, хотин-қизларни оилавий зўравонликдан ҳимоялашга қаратилган қонун қабул қилинганига бир йил тўлди.
Қонун қабул қилинганидан бери ўтган бир йилда нима ўзгарди?
Бу савол жавобини Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри мисолида ўтганишга уриниб кўрдик ва бу ишда шаҳар ҳокимлигининг Маданият бўлими мудири Дилнора Раимова ҳамда профессор Зарифбой Ибодуллаевларнинг ёрдамига таяндик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


📌Озодлик дастури 18.04.24

✅Термизда аттракционнинг тросси узилиб кетиши натижасида тўрт киши жароҳатланди

✅“Ҳаммаси туҳмат”- Россияда террористларга ёрдам берганликда айбланаётган муҳожир

✅Ўзбек-қирғиз чегарасида яна бир ерости йўли топилди

✅АҚШ ўзбек божгирларига кўрик мажмуаларини тақдим этди

✅Россияда рус аскари томонидан зўрланган украин аёлига қарши жиноят иши очилди

✅“Чегарасиз мухбирлар” Россияни Алсу Курмашевани озод қилишга чақирди

✅Tesla ходимларини 10 фоизга қисқартирмоқда

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Грузияда баҳсли қонун лойиҳаси: Намойишлар, муштлашувлар ва ҳибсга олишлар

Грузия парламентида 17 апрель дохил уч кундан буён кўриб чиқилаётган “хорижий агентлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси минглаб одамнинг норозилигига сабаб бўлиб, уларни Тбилиси кўчаларига чиқишга ундади.

Лойиҳа танқидчилари унинг Россиядаги “Хорижий агентлар тўғрисида”ги қонундан кўчирма эканини ва бу репрессив қонун Грузиянинг Европа Иттифоқига интилиш ҳаракатларига тўғаноқ бўлишини айтишмоқда.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида сел келди, Россия ва Қозоғистонда тошқинлар давом этмоқда

Ўзбекистонда кучли ëмғир сабаб бир қанча шаҳар ва қишлоқларни сел урди.

Шимолий Қозоғистонда 1700дан ортиқ уй сув остида қолган, 7000дан ортиқ одам эвакуация қилинган. Расмийлар Россиянинг Курган ва Тюмен вилоятларида тошқин сабабли минглаб одамлар эвакуация қилинганини айтмоқда.

Мутахассислар Россиянинг Урал ва жануби-ғарбий Сибир вилояти, шунингдек, Қозоғистонга туташ ҳудудлардаги дарёларда сув сатҳи ҳамон кўтарилишда давом этаётганини маълум қилди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида сел келди, Россия ва Қозоғистонда тошқинлар давом этмоқда

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/owjZtfsT7ZM

Ўзбекистонда кучли ëмғир сабаб бир қанча шаҳар ва қишлоқларни сел урди.

Шимолий Қозоғистонда 1700дан ортиқ уй сув остида қолган, 7000дан ортиқ одам эвакуация қилинган. Расмийлар Россиянинг Курган ва Тюмен вилоятларида тошқин сабабли минглаб одамлар эвакуация қилинганини айтмоқда.

Мутахассислар Россиянинг Урал ва жануби-ғарбий Сибир вилояти, шунингдек, Қозоғистонга туташ ҳудудлардаги дарёларда сув сатҳи ҳамон кўтарилишда давом этаётганини маълум қилди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


OzodNazar: Қотил вазир ёки Қуримаётган дока рўмол

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/z3qyuSECDVU

Шу кунларда Қозоғистонда хотинини уриб ўлдирган собиқ вазир устидан суд жараёни кетмоқда.
Ўзбекистонда эса, хотин-қизларни оилавий зўравонликдан ҳимоялашга қаратилган қонун қабул қилинганига бир йил тўлди.
Қонун қабул қилинганидан бери ўтган бир йилда нима ўзгарди?
Бу савол жавобини Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри мисолида ўтганишга уриниб кўрдик ва бу ишда шаҳар ҳокимлигининг Маданият бўлими мудири Дилнора Раимова ҳамда профессор Зарифбой Ибодуллаевларнинг ёрдамига таяндик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Учинчи ренессанс: "Опен бюджет" етим қишлоқларни қашшоқлаштирмоқдами?

Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” , “учинчи ренессанс” даври деб аталаётган мамлакатдаги қишлоқ йўллари ва мактабининг бугунги ҳолати.

Қашқадарё вилоятидаги Кичик Нурқай қишлоғи Деҳқонобод тумани марказидан қарийб юз километр масофада жойлашган.

Бу Боғчорбоқ ҳудудидаги сўнгги қишлоқ ҳисобланади. Аҳолининг аксарият эркаги Россияда меҳнат қилади. Бир йилда қишлоғига бир келади ёки йўқ.

Қишлоқ аҳолиси сифатсиз қурилган янги мактабнинг беш йил бўлмасдан тутдек тўкилаётганидан, унга элтувчи йўлларнинг одам юриб бўлмас даражада абгорлигидан, электр энергияси таъминотидан, тез ёрдам машиналарининг етиб келолмаслигидан шикоят қилади.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


📌Озодлик дастури 17.04.24

✅НАТО Ўзбекистон Қуролли кучлари курсантлари учун ўқув машғулотлари ўтказмоқда

✅Барак Ўзбекистонга ўтди, Қирғизистонга 208 гектар ер берилди

✅Россияда васийсиз қолган 17 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

✅Тошкентда ўқитувчи ўқувчилар қўлига игна ва “саморез” санчиб жазолаб келган

✅Қатар Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкорига айланди

✅Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилмоқда

✅Камчатка ва Новосибирскда мигрантларга такси ҳайдаш тақиқланди

✅Зеленский ҳарбий сафарбарликка доир қонунни имзолади

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Толибон канали Марказий Осиёда сув урушига сабаб бўлиши мумкинми?

Толибон бошчилигидаги ҳукумат оқибатлари борасидаги хавотирларга қарамай, улкан Қўштепа канали лойиҳасини давом эттирмоқда. Сув Афғонистон ва Марказий Осиё орқали ўтувчи асосий сув манбаи бўлган Амударёдан олинади. Афғонистонлик фермерлар қишлоқ хўжалигидаги потенциал имкониятларни кутаётган бир пайтда, қўшни давлатлар – Ўзбекистон ва Туркманистон минтақада сув хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалигига етказилиши мумкин бўлган зарардан хавотирда.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


Барак Ўзбекистонга ўтди, Қирғизистонга 208 гектар ер берилди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/vQwJfAVpuGw

Ўзбекистон ҳудудидаги Барак анклави аҳолиси Ўш вилоятининг Қорасув туманига кўчирилди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, мазкур қишлоқда 900 нафардан зиёд одам истиқомат қилган. Ўзбекистон 2013 йилда Қирғизистоннинг Оқтош қишлоғидан икки километрча узоқликдаги Барак йўлини бир томонлама ёпиб қўйганидан сўнг қишлоқ аҳли Қирғизистонга кириш учун 300 километр йўл юриб, чегарани айланиб ўтишга мажбур бўлиб қолган. Шу сабабли маҳаллий аҳоли Қирғизистон ҳукуматидан уларни кўчириб кетишни сўраган. Қирғизистон ҳукумати Барак анклавини Ўзбекистон билан алмаштириб, бунинг эвазига 208 гектар ер олганини билдирган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
OzodNazar: “Бирлик” партияси лидери вафот этди

АҚШда таниқли сиёсатчи, “Бирлик” халқ ҳаракати асосчиларидан бири, “Бирлик” халқ ҳаракати партияси лидери, физика фанлари доктори Абдураҳим Пўлатов 77 ёшида вафот этди.
Ўзбекистондаги илк демократик ҳаракат фаолларидан бири, шоира Дилором Исҳоқова ҳамда ёзувчи Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбатда Абдураҳим Пўлатовдан қолган сиёсий мерос ҳамда Яқин Шарқ билан боғлиқ муҳим воқеалар ҳақида сўз бўлди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Ҳаммаси туҳмат”- Россияда террористларга ёрдам берганликда айбланаётган муҳожир

Қирғизистонлик ўзбек Илҳом Мирзамаҳмудов Россияда терроризмни оқлаш ва террорчи ташкилот фаолиятига ёрдам берганликда айбланмоқда. Аммо у ва унинг яқинлари айбловлар асоссиз ва туҳмат эканлигини айтади. Муҳожирнинг оила аъзолари айтишича, Илҳом қийноқлар натижасида айбловларни бўйнига олган. Терговда унинг Россияда ишлаган синфдоши ва қўшнилари Илҳомга қарши кўрсатма беришган. “Мигрант Медиа” лойиҳамиз гувоҳларнинг бири билан суҳбатлашди. Унга кўра, полициячилар уларни мажбурлаб, ҳеч нарса ёзилмаган қоғозларга қўл қўйдиришган ва улар ўз ватандошига қарши гувоҳлик бераётганларини ҳам билишмаган.
Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia


Учинчи ренессанс: "Опен бюджет" етим қишлоқларни қашшоқлаштирмоқдами?

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/htXjigU4mw4

Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” , “учинчи ренессанс” даври деб аталаётган мамлакатдаги қишлоқ йўллари ва мактабининг бугунги ҳолати.

Қашқадарё вилоятидаги Кичик Нурқай қишлоғи Деҳқонобод тумани марказидан қарийб юз километр масофада жойлашган.

Бу Боғчорбоқ ҳудудидаги сўнгги қишлоқ ҳисобланади. Аҳолининг аксарият эркаги Россияда меҳнат қилади. Бир йилда қишлоғига бир келади ёки йўқ.

Қишлоқ аҳолиси сифатсиз қурилган янги мактабнинг беш йил бўлмасдан тутдек тўкилаётганидан, унга элтувчи йўлларнинг одам юриб бўлмас даражада абгорлигидан, электр энергияси таъминотидан, тез ёрдам машиналарининг етиб келолмаслигидан шикоят қилади.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


Репост из: OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 16.04.24

✅Туркияда ўзбекистонлик йигит видео олмоқчи бўлиб, ватандошини отиб ўлдирди

✅Ўзбекистон Қамбарота ГЭСи қурилишида иштирок этади

✅Қирғизистонда тегажоғликда гумонланган ўқитувчи ўзини осиб қўйди

✅Остона Исроил ва Эронга сафар юзасидан тавсиялар бермайди

✅Грузия парламентида депутатлар муштлашиб кетишди

✅Тбилисидаги митингдан 14 киши тутиб кетилди

https://t.me/ozodlikkanali/43143

Показано 20 последних публикаций.