Репост из: Shokirjonov news
Бензин нархи эркинлаштирилгач, кўчаларда баклашкаларда бензин сотувчилар йўқ бўлиб қолди, ҳеч эътибор қилдиларингизми? Демак, ҳар қандай соҳани бозор муносабатларига ўтказиб, тартибга олиш мумкин.
Эътибор қилсангиз, касбилик Олим ота Тўраев интервью давомида маҳалласи 2013 йилда газ тармоғидан узилиб, суюлтирилган газ таъминотига ўтгач, 2018 йилга қадар аҳвол жуда яхши эди, сўнгги 2-3 йилда ёмонлашди, деб айтди.
Сўнгги уч йилда нима воқеа рўй бердики, отахон айтганидек вазият ёмонлашувига сабаб бўлган бўлса?! Яшанг! МИБ тузилган эди. Лекин МИБнинг пропанга нима алоқаси бор, дерсиз?
МИБ тузилгач, аҳолидан фойдаланилган табиий газ ва электр пули бўйича қарздорликларни ундириш вазифаси уларга топширилди. (Яъни МИБ газ ва свет пулини қабул қилмасди, моҳиятан фақат қарздорликларни ундирган, МИБ кассасига тўланган пуллар ҳам тўғри тумангаз ва электросеть ҳисоб рақамига ўтган).
Хуллас, илгари қарзни ёпиш эвазига «соққа» қилиб юрган, нореал қарздорликларни кўпайишига сабаб бўлиб юрган газчилар МИБ туфайли «катта охур»дан қуруқ қолгач, ўзларининг қўлида мавжуд нарса — суюлтирилган газ таъминотидан пул қила бошлашди. Иш тамомила орқага кетди. Чунки субсидияланган арзон газ бор жойда албатта коррупция бўлади. Боз устига, янада кўпроқ ҳудудни газдан узиб, балонли газга ўтказиш янада манфаатли.
Энди яна табиий газ пули бўйича қарздорликни ундириш МИБдан «Ҳудудгаз» ташкилотига қайтарилмоқда — «улкан охур» қайтмоқда. Газ ва свет пули бўйича қарздорликнинг ундирилишини эса аввалгидек туман ҳокимликлари назоратга олади. Лекин маҳаллий ҳокимликнинг қўли неки нарсага тегмасин ўша ерда таназзул бўлиши аниқ бўлиб бўлди.
Хуллас, томошаларнинг энг катталари олдинда. Ёқмаган светингиз ва газингиз учун маошингиздан пул тўлаб бошлайсиз яна. Свет ва газ таъминотида эса яхшигина узилишлар бўлади. Ўша узилган вақтда «ёққан» энергоресурсларингиз учун ҳам пул тўлайсиз.
Каналга обуна бўлинг:
👉 @shokirjonov