🌸
Онанинг доимий ҳавотирда бўлиши ва уйқудан воз кечиши сут камайишига сабаб бўлади. Онанинг боласидан, ўзининг соғлигидан ва атрофдагилардан доимий ҳавотирда, қўрқувда бўлиши таъсирида қонида кортизол (стресс гормони) доимий баланд бўлишига, окситотсин (бахт гормони) камайишига олиб келади.
Окситотсин кам бўлса кўкракларда сут кўп бўлса ҳам кам ажралади. Сут қолиб кетиши ҳисобига кейинги сафарга камроқ сут ҳосил бўлишни бошлайди ва сут камайиб боради.
Баъзи аёллар болага эътибори шу қадар кучлилигидан уйқудан воз кечишади. Бу тўғри эмас. Уйқу инсонни ҳаётий муҳим эҳтиёжидир.
Уйқу вақтида организм дам олади, керакли гормонлар ишлаб чиқарилади, кун давомида бўлиб ўтган воқеалар бош мияда анализ ва синтез қилинади. Уни етарли бўлмаслиги модда алмашинувини, гормонлар балансини издан чиқаради. Бу сут етарли ҳосил бўлмаслигини юзага келтиради.
👉
анвар_педиатр✉️ Бола тарбия қилаетган яқинизга юборинг.
👭
Bolalar salomatligi - Обуна булишни унутманг