Қай бир Ҳолливуд филмида бойлар ва камбағаллар жамияти кўрсатилганди. Ўзи бу мавзудаги филмлар кўп, ҳаммасида ҳам бир хил ғоя, бир хил фикр илгари сурилади.
Камбағаллар ва ишчилар жамияти бойлар учун ишлайди. Улар ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма учун жавобгар: далалар ва иссиқхоналарда сабзавот ва мевалар етиштиршади, гўшт етиштиришади, турли фабрика, завод ва цехларда инсон учун керакли бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришади ва уларнинг катта қисми, энг сифатлилари бойлар учун етказиб берилади. Камбағал ишчи қатлам ана шу ишлаб чиқаришлар жойлашган абгор шаҳарда яшашади. Шаҳар доимий смог ва аччиқ тутун ичида, осмондан ҳатто қора кўмир кукуни ва нефтсимон балчиқ ёғадиган шаҳар. Кўчалар расво, инфатузилма ёмон аҳволда. Одамлар яшамайди, балки кун кўради.
Нариги параррел шаҳарда эса гўёки жаннат: қуёш чарақлаган, тоза ёмғир ёғади, яшил яйловлар ва водийлар, қуюқ ўрмонлар, иситиладиган ва ёритиладиган чиройли бинолар, текис йўллар, қимматбаҳо автомобиллар, замонавий кафелар, маҳобатли кутубхоналар, когресс заллари, қўйингки, неки яхши нарсалар бўлса ўша шаҳарда мавжуд.
Ифлос шаҳар ва обод шаҳарни эса улкан деворли ва қўриқланадиган чегара ажратиб туради. Гўзал шаҳарга ўтмоқчи бўлганлар ушланади ва қатл қилинади, камида ортга қайтарилади.
***
Ҳеч нарса демоқчи эмасман, шунчаки Тошкент атрофидаги газдан узилган минглаб иссиқхоналар, минглаб корхоналар бугунги кунда кўмир, мазут, шина, ўтин ва яна нималардир ёқиб, маҳсулот ишлаб чиқаришяпти...
@boburakmalov