http://t.me/bobur_bobomurod
ТОБОРА
Ишонган боғларда соялар кўрдик,
Тоғларда нураган қоялар кўрдик.
Эс кирмай эскирган ғоялар кўрдик –
Топмоқдан йўқотмоқ мўлдир тобора.
Кўнгил кўниб борар лоқайд равишга,
Чинорлар титрайди ўхшаб қамишга.
Дўстлар ҳам айланиб қолар танишга –
Атроф бекасликдан чўлдир тобора.
Бизга яқин келар йўқликнинг сайди,
Кам қолар тақдирнинг аталган қайди.
Пайт келди, шекилли, тавбанинг пайти,
Киприклар афсусдан ҳўлдир тобора...
БОБУР БОБОМУРОД
2015
ТОБОРА
Ишонган боғларда соялар кўрдик,
Тоғларда нураган қоялар кўрдик.
Эс кирмай эскирган ғоялар кўрдик –
Топмоқдан йўқотмоқ мўлдир тобора.
Кўнгил кўниб борар лоқайд равишга,
Чинорлар титрайди ўхшаб қамишга.
Дўстлар ҳам айланиб қолар танишга –
Атроф бекасликдан чўлдир тобора.
Бизга яқин келар йўқликнинг сайди,
Кам қолар тақдирнинг аталган қайди.
Пайт келди, шекилли, тавбанинг пайти,
Киприклар афсусдан ҳўлдир тобора...
БОБУР БОБОМУРОД
2015