Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ibrat
📽Таъсирли видео экан...
* * *
Дунёда борми инсон -
Бедарду шод, ғами йўқ?!
Кўз йўқ бўлмаган гирён,
Ёш тўкмаган, нами йўқ.
Доғи пинҳон Ой кўрдим,
Қанча қадди ёй кўрдим.
Маъюс тортган бой кўрдим,
Дер эдилар: "Ками йўқ".
Кимдир мағиздан безор,
Ким пўчоққа интизор.
Ҳар кимда бир армон бор,
Наҳот бахтнинг жами йўқ?!
Кимга югурмоқ одат,
Кимга юрмоқ саодат.
Тинмайди мисли соат,
Кишининг тек дами йўқ.
Бўлгунча мулки гилнинг,
Бўлгин соҳиби дилнинг.
Ишқсиз зулмат кўнгилнинг -
Одамийлик шами йўқ!
БОБУР БОБОМУРОД
@bobur_bobomurod
📽Таъсирли видео экан...
* * *
Дунёда борми инсон -
Бедарду шод, ғами йўқ?!
Кўз йўқ бўлмаган гирён,
Ёш тўкмаган, нами йўқ.
Доғи пинҳон Ой кўрдим,
Қанча қадди ёй кўрдим.
Маъюс тортган бой кўрдим,
Дер эдилар: "Ками йўқ".
Кимдир мағиздан безор,
Ким пўчоққа интизор.
Ҳар кимда бир армон бор,
Наҳот бахтнинг жами йўқ?!
Кимга югурмоқ одат,
Кимга юрмоқ саодат.
Тинмайди мисли соат,
Кишининг тек дами йўқ.
Бўлгунча мулки гилнинг,
Бўлгин соҳиби дилнинг.
Ишқсиз зулмат кўнгилнинг -
Одамийлик шами йўқ!
БОБУР БОБОМУРОД
@bobur_bobomurod