Фильтр публикаций


Сиз уй сотиб олишингиз керак! Четдан қараганда сизларга етарлича маош тўланаётгандек туюлар мумкин, лекин ундай эмас. Хонадон тўлови қиммат, озиқ-овқатлар жуда қиммат, коммунал тўловлар қиммат, пропан нархи қиммат, ҳамма нарда жуда қиммат. Шундай экан уй оламан деб пул йиғишни эсдан чиқараверсангиз ҳам бўлади. Энг қизиғи бу ҳақида ёши катталар билан суҳбатлашаман десанг улар нима дейди? Нега кўпроқ ишламайсан? Нега қўшимча иш топмайсан? Нега дам олиш кунлари ҳам ишламайсан? Ишлайман мен тун-у кун ишлайман десангиз ҳам бефойда. Ёши катталар 90-йилларда арзимаган пулга уй сотиб олишди дегани сизлар ҳам ҳозир ҳам шундай қилишингиз мумкин дегани эмас. Ҳозир замон бошқа. 90-йилларда ўртача ойлик оладиган одам, атиги бир йил пул жамғариб бемалол уй олиши мумкин эди. Бугунги кунда эса ўртача ойлик 2.000.000-сўм бўлса ўртача уй нархи 400.000.000-сўм бўлса бу реалликка ҳам тўғри келмайди. Одамлар ҳам яшаши керак-ку. Айтганимдек замон бойники бўлди, камбағалга эса қийин.

Ҳа айтганча бойлар шунчаки бой бўлмаган меҳнат қилишган дейдиган одамлар. 90% бой одамларни орқасида қудратли акахонлар ёкида ота-онаси бор. Шу сабаб ҳам уларни бизнеслари талайгина. Одам бойиб кетгани сари ён атрофидаги муҳтож одамларни писанд қилмай қўяркан...


𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi


Чирчиқ шаҳар Горпарк қўрғонида яқинда содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси ҳақида бизга келган маълумотларга қараганда 10 N 683 UA Cobalt авто русумли машина ҳайдовчиси ичиб олганлиги ортидан йўл транспорт ҳодисаси келиб чиққан эмиш. Ҳеч ким жабр Кўрмаган, лекин айтишим зарур бўлган масала бир машина ичида ёш она ва ҳали бир ёшга тўлмаган чақалоқ борлиги. Агар ҳайдовчи ҳақиқатдан ичган бўлса, ичиб олиб ҳайдашни ортидан мана шундай бахтсиз ҳодисаларни содир этишади. Ёш она ва унинг бир ёшга ҳам тўлмаган фарзанди Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасининг "emergency departament" бўлими томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган, она ва боланинг соғлиғи жойида. Чирчиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ маъмурияти қонунчиликда белгиланган тартибда ичиб олган ҳайдовчига(ҳайдовчи ҳақиқатдан ичган бўлса) суд орқали кескин чора кўрдириши зарур. Ичиб машина ҳайдаган шахслар ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилиши зарур. Битта ўпкаси йўқ ҳайдовчини деб камида 3-та машина зарар кўрди холос.

Жабр кўрган машиналар Нехиа-3, Lacetti ва Малибу


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Бизга берилган замон,
Сузмакка саёз келди.
Эрк деб уруғ қададик,
Тинмасдан аёз келди.
Тил қантариқ келди ва
Тори узук соз келди.
Умримиз шундай ўтса,
Яшаш бекордир, жўра.

Шоир йиғлаб шеър айтса,
Кулиб бораётирмиз.
Бирор мард наъра тортса,
Қувиб солаётирмиз.
Не зотлар ўтди тур деб,
Тизза букиб ётирмиз.
Бундай қавм қулликка,
Мудом дучордир, жўра.

Босолмасдан ўмганин,
Кўкка чиқди ҳар султон.
Пастга тушгин де унга,
Кетса кетсин битта жон.
Машраб осилган дорнинг,
Оғочи бутун ҳамон.
Эгилмаган ҳар бошга,
Дорлар хумордир, жўра.

Бир ватан кўрдим бунда,
Кўзи тўла жиққа ёш.
Бир туйғу туйдим унда,
Йўқлигимни қилди фош.
Илдизи узук келса,
Дорга ҳам арзимас бош.
Бугунимиз ёр эмас,
Қурган ағёрдир, жўра.

Бўзтўрғай бўзлаб учган,
Даштимда дайдиб келдим,
Этак силтаб кетгандим,
Элни деб қайтиб келдим,
Куюк келди кўкайим,
Кўзёшдай қалқиб келдим.
Шоир бўлсанг қисматинг,
Наҳот равондир, жўра.

Чилвир чўлнинг йўлида,
Ғиротдан из қолгандир,
Бахши ўшал йўл томон,
Кўзин тикиб толгандир.
Ё пирим, дегин, қўзғал,
Кураш бизга қолгандир...
Ё эл учун алп туққан,
Фақат мозорми, жўра. 


𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Келажак авлод учун нима қилиб қўйилди? Ҳеч нарса шунчаки асфальтсиз лойга ботган кўчалар яратиб берилди. Мана шундай даҳшатли лойга тўла кўчалардан бизнинг келажак авлод ҳар куни таълим олиш учун қатнайди. Агар шу кўчаларда бирор бир каттакон яшаганида, ўша каттаконнинг фарзандлари бундай кўчалардан юрмаслиги учун зудлик билан тартибга келтириб асфальтланар эди. Бир ишни эплай олмай ҳамма жойни расво қиладиган айрим масъуллар ортидан юзлаб фуқароларнинг фарзандлари шу тарзда яшашга маҳкум бўлди. Масъулларни ўзига масъулият керак шакл? Ўз ишларини инсоф ва виждон билан бажаришганида эди, ҳозир юзлаб аҳоли шу тарзда яшамас эди. Чирчиқ шаҳрида жойлашган Гулзор МФЙ аянчли тарзда қолиб кетган...

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi


Чирчиқ шаҳар Иқбол МФЙ ҳудудидаги 89-уйнинг фуқароларидан Блоггер Абдуллаев номига келган мурожаат ҳозирда Сув таъминоти Чирчиқ шаҳар филиали ходимлари томонидан бартараф этилмоқда.


Жанжал юзага келганда агар хато эркакдан ўтган бўлса демак эркак айбдор!
Агар аёл хато қилган бўлса, эркак уни тушуниши керак эди, - демак бу ерда яна эркак айбдор! Нима бўлган тақдирда ҳам эркак айбдор...

Ҳурматли аёллар ҳеч бўлмаса бир бор айбдор эканлигингизларни ҳам тан олиб туринглар. Ушбу постни аёллар секингина турмуш ўртоқларига жўнатиб юборса ҳам ҳайрон қолмайман.


❗️Қобул Дусовга чиқарилган суд қарори ўзгартирилди

К. Дусовга нисбатан тайинланган ва ўталмай қолган 11 ой 2 кун озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди. Жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.

👉 @r_kusherbayev

2.7k 2 14 11 30

Келаётган ҳафта душанба Чирчиқ шаҳридаги барча мактабларга оғир кун бўлса керак. Айниқса давомат бўйича анча сарсонгарчилик бўлмаса бўлди. Ҳурматли ота-оналар фарзандингизни дарсларни қолдирмаслик ва кечиктирмасликни таъминлашингиз зарур...


𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi

3.5k 4 62 16 14

Тошкент вилояти
Бўстонлиқ тумани иссиқлик манбаи ходимининг мурожаат қилишича бир неча ойдан буён ойлик маошларини Бўстонлиқ тумани иссиқлик манбаи маъмурияти тўлаб бермаётган экан. 16.746.922-сўмдан ортиқ маблағлар тўлаб берилмаганлигини важ қилмоқда. Яна бир ходим ҳам 7.495.140-сўм ойлик маошини олмаганини ва бу бўйича бир неча жойларга ариза билан мурожаат қилиб натижа эса очиқлигича қолди дейишмоқда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги қаерга қарамоқда? 9-нафар ходим ойлик маошлари ҳавога учганми? Оддий ходимларни оиласи ва яхши овқатланишни хоҳлайдиган фарзандлари йўқми?

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi


Ijtimoiy tarmoqlarda Maktabgacha va maktab ta’limi vaziri va uning o‘rinbosarlari oylik maoshlari haqida asoslanmagan ma’lumotlar tarqalmoqda. Bu esa jamoatchilikda noto’g’ri fikrlar shakllanishi, vazirlik jamoasiga nisbatan asossiz e’tirozlarni yuzaga keltirmoqda.

Vazirlik rahbariyatining oylik maoshi deb talqin etilayotgan ma’lumotlar noto‘g‘ri ekanligini qayd etib, hurmatli jurnalist va blogerlardan asoslanmagan ma’lumotlarni tarqatmaslikni so‘raymiz.

Eslatib o’tamiz, qonunchilikda noto‘g‘ri axborot tarqatganlik uchun tegishli javobgarlik belgilangan.

Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi jurnalist va blogerlar bilan konstruktiv muloqot va hamkorlikka tayyor.
Дилфуза Собирова - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби

P.s: Биз бу муносабатга сизларнинг хаёлингиздан ишондик, лекин ёлғон бўлса ҳақиқий ойлик маош қанча эканлигини очиқланг матбуот котиби Дилфуза Собирова.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi


Вазир 122 миллион сўм, бошқарма бошлиғи 82 миллион сўм ойлик маош оларкан.
Яшаворинглар!

3.5k 2 78 11 46

Замон бойники бўлди, камбағалга эса қийин...

Радарларни кўпайтириб оддий халқни эзиб бораётган айрим масъуллар эндиликда машина ҳайдаш учун гувоҳнома олиш нархини ҳам отни калласидек қилиб қўйди. Ҳамма нарсаларни нархини оширишни таклиф қилиб оширишга эришаётган айрим давлат мулозимлари ойлик ва нафақаларни ҳам оширишни ўйлармикан? Ушбу нархлари оширилаётган ҳар бир нарса бир ойлик маош ва нафақаларга мослаб оширилмади. Айтганимдек замон бойники бўлди...

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi

4.2k 4 12 15 49

Кимдир нимагадир сабабчи бўлади. Хаёт сабаблар занжиридан ташкил топган тақдирдан иборатдир. Шу ерда мен ёшлигимда мутаола қилган Рафаэлло Джованьолининг «Спартак» номли асаридан битта иқтибос келтирмоқчиман:

Как часто от самых ничтожных причин зависят важнейшие события!
ANTIKORRUPSIYA каналининг расмий тарзда оммавий ахборот воситаси сифатида ташкил топишига ўша пайтдаги Элликқалъа тумани хокимининг мунасабати сабаб бўлган.

Баходир Сапаев

Видеосини ANTIKORRUPSIYA OAV нинг YOU TUBE даги расмий каналида томоша қилинг. Агарда ўша пайтдаги хоким мен билан жонли эфирда суҳбат қилишга рози бўлса, мен ушбу мавзуга, уни кенгроқ ёритиб бериш учун яна қайтаман...
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://youtu.be/6nN97WssSJ4?si=1TLjOU_vKPqLlyvx


Чирчиқ шаҳар 19-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимида вақтинча ваколатга эга бўлиб иш олиб бораётган Бегзод Қодировичга истеъфо талаб қиламан. Таълимни расво қилиб оёғини осмондан, бошини ердан қилиб қўймасидан истеъфо берилсин. Барибир гапини ходимларга ўтказа олмайдиган раҳбардан таълим учун ислоҳот фикрлари чиқиши қийин масала. Гапини ўтказа олмайдиган раҳбар таълимни юксалтира олармиди? Қолаверса ушбу 19-сонли умумий ўрта таълим мактабида 200-нафар ўқувчи мавжуд. Лекин бир дунё муаммоларни келтириб чиқаришмоқда. Қизиқ кўрамиз Мактабгача ва мактаб таълими Тошкент вилояти бошқармасининг маъмуриятлари қанчалик таълим фидойиси эканлигини...


𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi

2.6k 3 24 10 21

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Чирчиқ шаҳар Алишер Навоий кинотеатр олди жуда чиройли қилиб қўйилган бир вақтда мана бу бефаросат қилаётган ишига назар солинг. Шаҳарни гўзаллаштириш эвазига кетига гармдори тиқилган такадек қилаётган ишини қаранг! Ушбу бефаросат кетига тиқилган гармдори билан бошқа жойларни расво қилмасидан аввал отни калласидек жарима белгилаб таъзирини бериш керак...

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi

3.3k 2 22 24 50

Блоггер Абдуллаев томонидан "Эҳ Чирчиқ она шаҳрим шу даражага келаётганидан афсусдаман." деб эълон қилинган пост юзасидан видеодан кўрсатиб ўтилган барча манзилдаги ахлатлар Чирчиқ шаҳар экология атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси бошлиғи Исматилла Мамадиёров бошлигида тозалаб юборилди. Таъкидлаш керакки ушбу жойлар ахлат ташлаш учун белгиланмаган жой бўлиб айрим бефаросат одамлар томонидан ахлат макони холига келтирилган.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкент вилояти Оҳангарон тумани 31-сонли мактабгача таълим ташкилоти мудираси 2024-йилнинг 2-ноябрида давлат томонидан болаларга ажратилган озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаб кетаётган вақтда қўлга тушган эди. Ўз вақтида лавозимдан олиб ташланган боғча мудираси эндиликда боғчадаги нарсаларни гўёки ўзи олиб келганини важ қилиб олиб кетмоқчи эмиш. Тартибсизликни қаранг нима аҳвол? Шармандага шаҳар бедарвозами?

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Чирчиқ шаҳри аҳолиси учун ажойиб янгилик!

"Bay-bay Jo'ja" кафеси сизларни ажойиб таъмга эга бўлган миллий ошимиз ва ўзгача таъмни ҳадя этувчи жўжаларига таклиф этиб қоламиз. Қолаверса Чирчиқ шаҳри бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд. Бир бора татиб кўринг ва ўзингиз баҳо беринг. Буюртма бериш учун қуйидаги +998978701234 рақамига мурожаат қилинг.

Манзил Амир Темур кўчаси 12-уй олдида. T.me/bay_bay_joja

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi


Аввал ҳам айтганман бундан кейин ҳам айтаман Руфат Сайлиев муносиб кадр эмас! Ҳайфсан жазоси қўлланилибди, бу иккинчи ҳайфсан жазоси бир йилга етиб бормай. Руфат Сайлиевга бу ҳам кам!...

Показано 20 последних публикаций.