#амалиёт
⚖️ Кеча Тошкент туманлараро маъмурий судига солиқ органининг қўшимча солиқлар ва пеня ҳисоблаш ёки уларни рад этишни, солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун солиқ тўловчини жавобгарликка тортиш ёки буни рад этишни назарда тутувчи қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ва қарорнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги аризамиз юзасидан қўзғатилган маъмурий иш муҳокамаси якунланиб, иш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилинди.
Ҳал қилув қарори билан аризада кўрсатилган талабларимиз қаноатлантирилиб, солиқ органининг қарори ҳақиқий эмас деб топилди ва солиқ текширувини солиқ тўловчи иштирокида, солиқ тўловчи тақдим қилган ҳужжатлар асосида ўтказиш белгиланди.
⚠️ Хўш, солиқ органи қарорининг ҳақиқий эмас деб топилишига нималар асос бўлиб хизмат қилди, уларни қуйида кўрсатиб ўтамиз.
▪️Биринчидан, солиқ органи солиқ тўловчини унинг асосий ва амалда шуғулланиб турган фаолияти бўйича эмас, балки умуман тадбиркор шуғулланмаган фаолият йўналиши бўйича текширган. Натижада тадбиркорга нисбатан катта миқдордаги солиқ тўловлари ҳисобланган.
▪️Иккинчидан, солиқ органи солиқ текшируви олиб боришнинг процессуал тартибига амал қилмаган. Ҳукуматнинг солиқ текширувларини тартибга солувчи қарорига асосан камерал солиқ текширувлари узоғи билан 60 кун давомида амалга оширилади. Бироқ, солиқ органи тадбиркорнинг фаолиятини 70 кун давомида яна ҳам бўлса юқорида таъкидлаганимиздек нотўғри йўналишда текширган. Текшириш якунлари бўйича тузилган хулоса, далолатнома, қарор билан тадбиркорни таништирмаган.
Солиқ органлари зиммасида катта масъулият борлигини, улар давлат бюджети бутунлигини таъминловчи муҳим субъект эканликларини эътироф этган ҳолда, шу бюджет бутунлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшаётган тадбиркорга жабр қилмасликлари лозимлигини ҳам айтиб ўтишимиз шарт ҳисобланади.
Адвокат Абдумажид Норқулов
Telegram | Instagram | Murojaat uchun bot