Ўйла ва бой бўл


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Biznes maslahatlar
Biznes psixologiyasi💲
Biznes g'oyalari
Biznes boshqaruvi👑
Biznes kutubxonasi📘
Admin: @Adm_Jahongir

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Oybek
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


💫💫💫 ИНСОННИ ЎЗИГА БЎЛГАН ИШОНЧ - БУ ЖУДА УЛКАН КУЧ ҚУДРАТ МАНБАИ.
Мана шу жумлани ўқиётган ҳар бир ўқувчи буни оддийгина қилиб ўқий қолади. ёки бўлмаса "ўзингга ишонсанг кучли инсонга айланар экансан" - деган хулосага келиши мумкин.
Ўзига ишонч бу бир томондан қарасак ўзининг ҳозирда мавжуд ва мавжуд бўлмаган имкониятларига ишонишдир. Хўш биз шунга ишонсак кучли инсонга айланиб қоламизми?
Йўқ албатта. Бу ИШОНЧ бизни
-қачонки ички дунёмизга таъсир қилиб , ҳиссиётларимизни жунбушга келтирса .
- ичимизда сақланиб келаётган барча умидсизликларни қувиб чиқарса.
- ҳар хил бизни безовта қилиб келаётган , аллақачон ўтмишга айланиб бўлган дилхираликларни кулини кўкка совурса.
- ўзимизни қанчалик кучли инсон эканлигимизни ҳис қилдирса.
- бизни ҳар қандай катта-кичик муаммоларни назар -писанд қилмаслик ҳолатига олиб келса ва
- биз вақтимизни ўта муҳим ишлар учунгина сарфлашимиз кераклигини англатса. Биз ҳаётимизда мана шу туйғуларни ич-ичмиздан ҳис қилиб яшасак."Ўзига ишонч"мана шудир!https://t.me/bizness_s


💫💫 ИКИИЛАНМАНГ ,ШАРТТА ИШГА КИРИШИНГ , БЕКОРЧИЛИКДАН ҚОЧИНГ!
🔻 Иккиланиш , шакка тушиш , хавфсираш натижасида бекорчилик касалига йўлиққанлар бирор бир иш билан машғул бўлсинлар. Зеро иш чоғи пайдо бўлган шижоат ўзига ишончни беради.
Жорж Бернад Шоу айтади: "Бахтсизлик сири "Агар бахтим чопганида... ёки "Агар омадим юришганида" дея хаёлларга берилиб вақтни ўтказишдадир. Хаёл суравермасдан ҳаракатга тушинг. Шунда қонингиз юришиб , миянгизга фикрлар кела бошлайди. Янги ҳаёт ақлингиздан иккиланишни тезда кетказади. Ишга киришинг ва давом этинг , шундагина сиз ўйламаган жойдан йўллар очилади. Ер юзида бекорчилик касалига йўлиққанлар учун мавжуд даволарнинг энг арзони ва афзали шудир"https://t.me/bizness_s


🛎🛎🛎 КАТТА ТАНАФУС👏👏👏

" Кечиккан Қор".
Оллоҳнинг марҳмати ила бутун борлиқни оқликка ўраган қор сен биздан ранжимагину қанчалик мафтункор бўлма совуқ танангни тутиш малол келмоқда . Чунки ҳаммага хуш ёқадиган маҳалда келмадингда . Одамлар сени интиқлик ила кута-кута охийри лойбобо ясашди .Энди эса ҳамма сенга ҳайрат билан қарамоқда . Сени ҳеч ким илиқ қаршиламади ҳам , майли ўкинма мен сенга хайрихоҳман , чунки бутун борлиқнинг инон ихтиёри қўлида бўлган яратганни иродаси олдида бош эгамиз.
Эртага сени қайта кузатамиз . Эндиги келишингда ҳамма сени орзиқиб , одамлар ҳайрат билан эмас қувонч билан кутаётган соатларда дийдор кўришишлик насиб этсин.

"Кечиккан муҳаббат"

Ёшлик поёнига етиб ўрта ёш ҳам охирлаб бораётган бир пайтда юракни қайта ларзага солган муҳаббат - фарахбахш туйғулар ичра қолган бедор қалбда ҳаётнинг заррин саҳифаларини қайта варақлаш орзусини уйғотиб, унинг мудроқ ҳаётини завққа тўлдиради.
Бу унинг учун қанчалик ёқимли ҳис бўлмасин , бундай қалб эгасига хайрат ила қарагувчилар оз бўлмас , уни илиқлик ила ёқлагувчилар ҳам кўп бўлмас.
Кечиккан қор сен балки яна ёғарсан !
Кечиккан муҳаббат сенга раҳмим келади!
Нақадар ажиб ўхшашлик , чунки бу тақдир , тақдирнинг яратувчиси эса Ягона.
ЭТИКДЎЗ 2020 йил 8 апрельhttps://t.me/bizness_s


💫💫 ЕР КУРРАСИНИ УСТИНГИЗГА
ЮКЛАБ ОЛМАНГ✔️
Бир тоифа одамлар бор , ҳаёт ҳодисаларидан асабийлашгани асабийлашган. Бекордан бекор ошқозон яраси , қон босими ва қант касалликларини орттириб олади. Майда- чуйда воқеаларга ҳам куйиб ёнаверади: нарх кўтарилиб кетишидан ғазабланади , ёмғир кечикишидан аччиқланиб , чет эл пули қиймати тушиб ё ошиб кетганига бақир - чақир қилади. Бундайлар ҳаёти доим безовталик ва ҳадиксирашда кечади.
Сизга маслаҳатимиз - ер куррасини устингизга юклаб қўйманг , ёмон ҳодисаларни улоқтиринг ,ўзингизга олманг.
Баъзиларнинг юраклари булут кабидир ,ҳар хил шов -шув ва миш-мишларни ўзига сингдириб оладида , кейин арзимас нарсаларга сиқилаверади , ҳар бир нарсадан безовталанаверади. Бундай қалб одамни парчалаб , унинг борлиғини еб адо қилади.
Агар сиз хотиржам ҳаётни хоҳласангиз , ишларга шижоат ва бардош билан юзланинг . Ҳодисаларга нисбатан қаттиқ , муаммоларга нисбатан шиддатли ва бўронларга нисбатан кучли бўлинг🔻https://t.me/bizness_s


💫МАҚСАД ҚЎЙДИНГМИ ❓
💫 АМАЛГА ОШИРА ОЛМАЯПСАНМИ❓
💫НИМА УЧУН ШУНДАЙ БИЛАСАНМИ?
Биринчидан қўйган мақсадинг сени руҳлантира оладиган даражада арзугилик эмас. , чунки мақсад қўйган пайтингда сен ҳозирги мавжуд имкониятларингнигина ҳисобга олгансан, ваҳоланки имкониятларинг сен уйлагандан кўра бир неча бор кўп.
Иккинчидан етарлича ҳаракат йўқ.
Эсингда тут! Етарлича ҳаракат қилиш дегани бу- қўлингдан келган ишни қил дегани эмас , балки қўлингдан келмаганини қил деганидир , агар шу пайтгача ўз имкониятингдан ташқарида деб ҳисоблаб келаётган ишларни бажаришга иккилансанг , қўрқсанг ёки эринсанг , ҳар доим 110%га ишлашга тайёр бўлмасанг , билиб қўйки мақсадингни амалга ошира олмайсан !
Тўғри бу қулайлик зонасидан чиқишни талаб қилади , лекин натижалар шунга арзийди.
Бизнес бу - тинимсиз меҳнатнинг ижодкорлик билан қоришган даромад келтирувчи фаолият туридир.‼️https://t.me/bizness_s


💫 ТАБИАТ БИЛАН УЙҒУНЛИКДА БЎЛИНГ ВА МУЛОҲАЗА ҚИЛИНГ ✔️
Тўла тинчликда кузатиб , мулоҳаза қилишдан шундай куч топасизки , бу куч сизнинг йўлбошчингиз бўлиб , ҳаёт мақсади сари етаклайди . Табиат билан уйғунликда кузатиб , мулоҳаза қилиш билан кунига икки марта - эрта тонг ва кечқурун шуғулланиш жуда муҳим . Ички кучларингизни йиғиш учун миянгиз тўла тинчланган бўлиши зарур . Фикрларингиз аниқ ва тиниқ бўлсин.
Эсингизда бўлсин , эски , безовта қилувчи ва зарарли фикрлар ўрнини янги , ёрқин ғоялар эгалласин .Ҳар бир конструктив фикр асаб тизимини ҳаёт ва куч билан тўлдиради бу кучланиш танангизга ўтади.
Кузатиб , мулоҳаза қилиш билан сиз кучли ақл ва кучли танага эга бўласиз. Сиз бақувват асаб тизимини вужудга келтирасиз , чунки битмас туганмас қувват резервуарлари ҳамда ижод қилувчи ақлни очдингиз.
Кузатиб мулоҳаза қилишда ақл ва тана мувозанати тикланади . Бу эса ўз йўлида янги қувват туғдиради , билимингиз доирасини кенгайтиради , бир вақтда қалбингизни тинчлантира ди . 💫https://t.me/bizness_s


⚡️ БОЙЛИК УЧУН САЛОМАТЛИГИНГИЗНИ ГАРОВГА
КЎЙМАНГ ❗️
Дунёда қанчалаб одамлар пул топиш мақсадида 15-20 йиллаб ўтириб , "пул ишлади" ва юрак хуружи ёки бошқа касалликни орттиришганида "Шунчалик қаттиқ ишладимки , менинг барча касалликларим зўриқиш (нагрузка) туфайли" дейишади. БЎЛМАҒУР ХУЛОСА. Агар у ўзининг организмига етарли даражада эътибор берганида эди пул ҳам ишлаган бўларди , саломат ҳам бўларди. Биз ўзига тўқ кишиларнинг "соғлигим учун бутун бойлигимни берардим" деганини кўп марта эшитганмиз. Агарда улар озроқ фаҳм фаросатли бўлганларида ҳаётда унисидан ҳам бунисидан ҳам ўзларини маҳрум этмасдилар. Улар ўзлари учун энг кераклиси организм эканлигини , унинг тузилиши тўғрисида маълум бир тушунчага эга бўлишни исташмайди. Агар истаганларида эди , организмнинг асосий функциясини билиб , ўзларини ҳар хил зарарли одатлардан тийган бўлардилар. Кўпинча одамлар ҳаётда юқори мавқега эга бўлиш учун кўп вақтларини сарфлашади , лекин ўз танасининг саломатлиги учун нима қилиш керак , нима қилмаслик кераклиги ҳақида ўйлаб кўриш учун 5 минут ҳам сарфламайдилар .
Яратганни ўзи бизга мўжиза - машинани совға қилган .Бу бизнинг танамиз , унинг саломатлиги бизга омонатдир.❗️https://t.me/bizness_s


👍💫 ЗЎР ҒОЯ❗️
Мендан кўпчилик сармояси борлигини айтишиб бизнес учун ғоя сўрашади .Мен пул ва ғоя бизнес учун етарли эмаслигини жуда яхши биламан , лекин буни қандай тўғри тушинтириш керак билмайман
Бир куни худди шундай вазиятда бир дўстим ўғли корея республикасида ишлаётганлиги, 15 минг доллар ошиқча маблағи борлигини , ўғли яқинда келиб бирор - бир ишни бошламоқчилигини айтиб :
- Дўстим , бошим қотиб қолди , шу ўғлимни пешона терини тўғри жойга йўналтирсам , кўз олдимда бирор-бир бизнес билан шуғулланиб юрса , деб сени олдинга маслаҳатга келдим - деди.
- Ўғлинг шу пайтгача бизнес билан шуғулланганми ? -деб сўрадим , гарчи билсам ҳам атайин.
- Ўзинг биласан 3-йилдан бери Кореяда бир корхонада токар бўлиб ишлайди .
- Ундай бўлса ўғлинг учун зўр ғоя бор - дедим
-Хўш-хўш - деди ,дўстим энтикиб
- Ҳозирги вақтда нима кўп касал кўп, ўғлинг керакли асбоб анжомларни сотиб олсинда беморларни операция қилсин ,яхши даромадли соҳа - дедим .
Дабдурустдан бундай маслаҳатни кутмаган дўстимнинг юзида таъжуб аралаш нимтабассум пайдо бўлди.
- Қандай қилиб ахир у хирург эмаску- деди.
- Хўш нима бўпти хирург бўлмаса - хирург бўлмаса у операция қилган бемор ўлиб қолиши мумкин тўғрими ? Ўйлаб кўр ахир у бизнесмен ҳам эмаску , у ўша 15 минг долларни ўлдиради -дедим.
- Хўш нима демоқчисан бу билан?
- Ўғлингни аввал бизнесменга айлантириш керак , унда бизнесменни менталитетини шакллантириш керак , яъни у ҳақиқий бизнесменга ўхшаб фикрлашни ўрганиши керак.
Агар ўғлингда кучли хоҳиш бўлса , бу борада мен сенга ёрдам бера оламан . Ундан кейин пул ва ғоя керак бўлади- дедим.
Дўстим мени тўғри тушунди . Биз алламаҳалгача гаплашиб ўтирдик.https://t.me/bizness_s


💫 Ўзингизни бечора , нотавон ҳис этишингизнинг сизга ҳам , коинотга ҳам кераги йўқ , бу орзу қила олмаслик ва унга нисбатан хоҳиш-истакнинг уйғонмаслик натижаси бўлади.
Агар сиз ўз келажагингизни ҳаётга татбиқ этмоқчи бўлсангиз , уни дадил , тап тортмас даражада мардоновор , фавқулодда бой тасаввур билан кўра олишингиз керак . Олдинга қадам ташлашингиз учун сизни ундовчи қандайдир куч керак. Бундай истак шу қадар қудратли бўлсинки , бир кун келиб эрталаб уйғонгач , тўшакдан сакраб туришингиз , бўлғуси воқеалардан лаззатланиш учун сабрсизлик билан ишга киришмоғингиз лозим‼️https://t.me/bizness_s


💫💫 ЧЕГАРА 💫💫
Одамзот нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади ? Ундан кўра шолғом экса , қозонига тушади-ку.
Одамзот нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади ? Ундан кўра булбулни шўрвага солиб пиширса , нафсини қондиради-ку.
Одамзот нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб , кўнгли завққа тўлади ? Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас-ку.
Одамзот нима учун китоб ўқиётиб , суюкли қаҳрамони ўлиб қолса йиғлайди ? Уни ёзувчи ичидан тўқиб чиқарганини билади-ку.
Одамзот нима учун ўзга юртларга бориб беҳисоб мол -дунё орттирсаю ,иттифоқо болалиги кечган кулбаси тушига кириб қолса туни билан йиғлаб чиқади? Ахир у шоҳона қасрда яшайди -ку.
Одамзот нима учун боласининг бошида алла айтади? Гўдак алла эшитмаса ухламайдими?
Одамзот нима учун неварасини етаклаб неча замон аввал ўтиб кетган бобосининг қабрини зиёрат қилади? Марҳум уларни кўрмайди-ку.
ГАП ШУНДАКИ , Одамзотни ҳайвонотдан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи Маънавият деб аталади❗️🔰


💫 Инсоннинг онг ости компютерга ўхшайди .Унда ҳар хил дастурлар мавжуд бўлиб , ҳамма дастурларга фикрлар юкланган бўлади . Агар сизнинг дастурингизга " муваффақият имконияти борлигига ишонмаслик " тўғрисидаги фикр юкланган бўлса , биринчи марта бирор нарса қила олишингиз ҳақида ўйлаганингизда четдан онг остингизни қаршилигини сезасиз . у сизга "бу ишни қила олмайман" дея уқтираётган бўлади , аммо "БУ ИШНИ ҚИЛА ОЛАМАН" деган фикрни давом эттириб , илдиз оттириш орқали фикр ишончга айланади ва дастурни ўзгартирасиз.
Онг остингиз янги ишончни олиши билан қабул қилади ва тўғридан -тўғри бажаришга тушади. Тўсатдан ҳаётингизда сизга ишонадиган янги одамларни кўрасиз ёки ҳаётингизда бор одамлар сиз билан қизиқиб қолишади. улар қобилиятли эканлигингизни исботлайдилар ва ўзингизга бўлган ишончни кучайтиришади✔️https://t.me/bizness_s


💫 МУВАФФАҚИЯТ - НИМА АСЛИДА , УНГА ЭРИШИШ СИРЛАРИ ҚАЕРДА ?
Муваффақиятнинг рўй-рост кўринишини шу даврга қадар ҳеч ким қисқа сатрларда тушунтириб бера олмаган , шу жумладан биз ҳам бу борада ожизмизки , бу сирларга фақат тажриба асосидагина етиб келиш мумкин деган хулосани ва қадамма -қадам бу сирларни очиб бориш мақсади ила кейинги мақолаларимизни сиз зукко ўқувчиларимизга тақдим этамиз✔️https://t.me/bizness_s


⚠️ ОХИРИ ҚАНДАЙ БЎЛАРКАН❓
💫 Қачондан бери бир нарсани ўйлайману , жавоб тополмай бошим қотади . Бу дунёда ҳамма нарсани сотилади ва сотиб олинади , деган ақида билан яшайдиганлар Охиратни ўйлармиканлар ? Ё у дунёга борганда ҳам Шайтон билан тил бириктириб , дўзахга чап бераману , жаннатнинг энг гуллаган жойини сотиб оламан деб ишонармикан ? Шуларга ўзинг инсоф бер, Яратган Эгам.( Уткир Хошимов)🤲https://t.me/bizness_s


💰💰💰💰💰- ПУЛ.
🔻🔻🔻🔻🔻- - "ПУЛ- ЁМОН НАРСА ОДАМНИ БУЗАДИ!"
Камбағал шундай деб , ўзини юпатади ва бора -бора қашшоққа айланади.
Бойвачча шундай деб ўзгаларни юпатади ва бора-бора бой отага айланади.
https://t.me/bizness_s




Репост из: Келдим, курдим, кетдим ....


🕵️‍♂️ Қуйида берадиган маълумотимиз - миллионерларнинг сирлари хусусида бўлади . Хўш , қандай тилсим эканки , у инсонларни тўкислик , фаровонлик , муваффақият сари етакласа!
Аксарият бадавлат инсонлар олий ўқув юртида узоқ вақт ўтиришни тавсия қилмайдилар ." Ўз -ўзини бой қилган " миллионерлар университетларда одатда икинчи курсдан юқори курсларда ўқишмаган .
Ақл билан иш юритадиган миллионерлар фақат битта аёлга уйланишган , гап шундаки, маъшуқа топиш каби ножўя машғулотлар ахлоқан ва молиявий жиҳатдан инсон тинкасини қуритади.
Статистик маълумотларга кўра 35% га яқин миллионерлар ҳафтасига 45-55 соат тер тўкадилар.Оддий ишчи ҳафтасига ўртача 40 соат ишлайди.
Ҳақиқий миллионер одамлар ўзларининг фарзандини ортиқча эркалатиб юборишмайди. Бойлар ҳеч қачон зиқналик қилмайдиган йўл , бу- таълимдир .Инжиқликлардан халос бўлиш учун энг қиммат замонавий ўйинчоқлар ҳам сотиб олинмайди - фарзандлар оилавий бизнеснинг муносиб давомчилари бўлишлари даркор.
Оқил миллионерлар катта-катта уйларни ёки жуда қиммат автомобилларни ўзларига раво кўришмайди., чунки улар ҳар доим ортиқча харажатдан эҳтиёт бўлишади.✔️
https://t.me/bizness_s


#Замонамиз_Қахрамонлари

⚡️Таниқли хитойлик миллиардер, Alibaba Group асосчиси Жек Ма ва унинг хайрия фонди Ўзбекистонга гуманитар ёрдам юбормоқда.

Жек Ма фонди Ўзбекистондан ташқари Осиёдаги яна 6 та давлат: Бутан, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва Вьетнамга ҳам ёрдам юборади.

Alibaba Group томонидан ушбу 7 та давлатга жами 1,7 млн дона ниқоб, 165 минг дона тест ҳамда ҳимоя кийимлари юборилиши маълум қилинди.


Kanalga ulanish👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEFBSP4qzeA7o0XN5A


Репост из: Biznes boshlaymiz.🏕🏃‍♂️🤘
🍀 Deyl Karnegining «Aynan bugun» nomli ijobiy fikrlash badantarbiyasi

1⃣ Aynan bugun men baxtga erishaman. Baxt ichimizda joylashgan; u tashqi holatlar natijasidir. Inson baxtli bo‘lishga qay darajada to‘liq qaror qilgan bo‘lsa, u shuncha baxtlidir.

2⃣ Aynan bugun meni o‘rab turgan hayotga moslashishga xarakat qilaman, xohishlarimga esa moslashishga urinmayman ham. Men oilam, ishim va hayotiy sharoitimni aslida qanday bo‘lsa shunday qabul qilib unga tenglashishga xarakat qilaman.

3⃣ Aynan bugun men o‘z tanam haqida g‘amxo‘rlik qilaman. Jismoniy mashqlar bajaraman, o‘z jismimni parvarish qilaman, sog‘lig‘imga zarar yetkazadigan harakatlar va fikrlardan uzoq bo‘laman. Tanam mening talablarim va ko‘rsatmalarimni bajonidil bajaradi.

4⃣ Aynan bugun aqlimni rivojlantirishga e’tibor qarataman. Foydali bo‘lgan nimadirni o‘rganaman. Aqliy faoliyatga nisbatan menda dangasalik yo‘q. Kuch, mulohaza yuritish va fikrni bir joyga to‘plash talab qiladigan manbalarni qiziqish bilan mutolaa qilaman.

5⃣ Aynan bugun ahloqiy kamolotga yetishish bilan shug‘ullanaman. Buning uchun men kimgadir yaxshilik va foydali ish qilaman. O‘zim istamagan 2 ta ishni bajaraman.


6⃣ Aynan bugun men barchaga xayrixoh va do‘st bo‘laman. Barchaga yaxshi tomondan qarashga harakat qilaman, iltifotli va maqtovda sahiy bo‘laman. Odamlardan ayb qidirmayman, ularni tuzatishga harakat qilmayman.

7⃣ Aynan bugun hozirgi kun bilan yashashga harakat qilaman, hayotimdagi barcha muammolarni birdaniga hal qilishga intilmayman. Men har qanday, hatto eskirgan ishlarni osonlik bilan bajaraman.

8⃣ Aynan bugun o‘z ishlarimning dasturini belgilayman, har soat bajaradiganlarimni yozib qo‘yaman. Bu dastur agar uni aniq bajara olmagan vaqtimda meni shoshma-shosharlikdan, beqarorlikdan qutqaradi.

9⃣ Aynan bugun yarim soatni tinchlikda, yolg‘izlikda o‘tkazaman va xotirjam bo‘lishga harakat qilaman.

🔟 Aynan bugun men hayot va shaxsiy baxtdan qo‘rqmayman. Men sevaman va ishonaman, men kimni sevsam u ham meni sevadi.



@biznesmenlar11

Показано 20 последних публикаций.

61

подписчиков
Статистика канала