Biznes-ombudsman


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish bo'yicha vakil
https://biznesombudsman.uz/
facebook.com/biznes.ombudsman
instagram.com/biznes_ombudsman

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


👍 Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлиги оширилади

“Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-18-сон, 03.02.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ажратишда, тажриба-синов тариқасида, ижарага олувчиларнинг мустақиллиги ва юқори қўшилган қийматга эга экинлар етиштиришга асосланган янги тизим яратилади.

Янги тизим доирасида:

➡️ер участкалари контурлар яхлитлиги ва суғориш тизимини бузмаган ҳолда 3 гектардан 50 гектаргача бўлган ўлчамларда “E-auksion”да савдоларга чиқарилади;

➡️электрон онлайн аукцион савдоларида яшаш жойидан, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан, бошқа ер участкаси бор ёки йўқлигидан қатъи назар, барча жисмоний ва юридик шахслар (резидентлар), шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар иштирок этиши мумкин.

👍 Батафсил сайтда танишишингиз мумкин.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👍 Қайси соҳаларда янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда?

2024 йил давомида жами 79 667 та корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликлари бундан мустасно) ташкил этилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

👍 Фаолият турлари кесимида

➡️Савдо соҳасида – 28 026
➡️Саноат соҳасида – 12 938
➡️Қишлоқ, ўрмоқ ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 9 117
➡️Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 6 506
➡️Қурилиш соҳасида – 3 927
➡️Ахборот ва алоқа соҳасида – 2 931
➡️Ташиш ва сақлаш соҳасида – 2 753
➡️Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 1 523
➡️Бошқа соҳаларда – 11 946

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👍 Божхона йиғимлари ставкалари қайта кўриб чиқилди

“Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (55-сон, 31.01.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди:

товарларнинг божхона расмийлаштируви учун йиғимлар миқдорини божхона органлари томонидан ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг тахминий қийматидан келиб чиқиб белгилаш;

товарларни “экспорт” ва “импорт” божхона режимларига расмийлаштириш учун ундириладиган божхона йиғимлари ставкаларини ўзаро мувофиқлаштириш.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


👍 Бандлик ва инвестиция соҳалари бўйича ахборот берилди

Президент Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни аҳоли бандлигини таъминлаш ва инвестициялар жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Йил бошидан буён экспорт ҳажми 1 миллиард 300 миллион долларга етган. Мутасаддиларга хорижий ҳамкорлар билан ишлаб, тадбиркорларга ташқи бозорларга чиқишга кўмаклашиш, янги корхоналарни экспортга жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.

👍 Батафсил сайтда танишишингиз мумкин.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👍 Ҳафта давомида қабул қилинган тадбиркорликка оид муҳим қонун ҳужжатлари

👍 Транспорт-логистика тизими янада ривожлантирилади
Президент қарорига кўра, Ўзбекистоннинг транспорт-логистика тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

👍 Инженерлик мактаблари ташкил этилади
Президент қарорига кўра, Электротехника саноатини 2025–2027 йилларда ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг асосий йўналишлари белгиланди.

👍 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўйича Президент Фармони қабул қилинди
Фармон фармацевтика соҳасидаги тадбиркорлик учун янги имкониятлар, молиявий ёрдам, инвестициявий қулайликлар ва сифат назорати механизмларини яратиш орқали соҳанинг жадал ривожланишига хизмат қилади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#дайжест

👍 27 январь - 1 февраль кунлари Бизнес-омбудсман фаолиятида ва тадбиркорлар ҳаётида рўй берган асосий воқеалар дайжести

👍 Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов Қорақалпоғистонда тадбиркорлар билан учрашди

👍 Бизнес-омбудсман девони божхона ва бошқа тегишли идоралар билан ҳамкорликда омборларда сақланаётган ускуналарни тадбиркорларга етказиш бўйича амалий ёрдам кўрсатмоқда

👍 Тадбиркорга ҚҚСнинг салбий фарқ суммасини қайтаришда кўмаклашилди

👍 Бизнес-ракурснинг навбатдаги сони намойиш этилди

👍 Бизнес-омбудсман девонида магистрант ҳуқуқшунослар учун сайёр ўқув машғулоти ўтказилди

👍 Йирик корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан учрашув ташкил этилди

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Биласизми?

👍 Қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатган шахслар солиқ имтиёзларига эга бўлади

Қайта тикланувчи энергия манбалари учун қуввати 100 кВтгача бўлган қурилмаларни ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғи, у эгаллаб турган участкалар учун ер солиғи ва ишлаб чиқарилган энергияни сотишдан олинган фойда солиғини тўлашдан озод қилинади.

👍 Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (16.02.2023 й ПҚ-57-сон)

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


👍 Бизнес-омбудсман девони томонидан тадбиркорлар муаммоларини ҳал этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда

Тадбиркорлик субъектларининг импорт қилинган асбоб-ускуналарини ишга тушириш ва ҳужжатлар расмийлаштирилиши билан боғлиқ муаммоларини бартараф этиш мақсадида Бизнес-омбудсман, божхона бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида тизимли ишлар ташкил этилди.

Хусусан, 2024 йил давомида "Premium Belt Tech" OK томонидан олиб келинган оғирлиги 14 тонна, қиймати 69 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган ускуналарнинг божхона расмийлаштируви жараёнида божхона омборида сақланаётган юкини олиб чиқиш учун сертификат ва рухсатнома олишда юзага келган муаммолар бартараф этилди.

Шунингдек, "Liberal group" ХКнинг қиймати 42,2 минг АҚШ долларига тенг бўлган материалларга ишлов беришда фойдаланиладиган ускуналарини олиб чиқишдаги молиявий муммоси бартараф этилиб, божхона расмийлаштирувидан ўтказилди.

Бундан ташқари, Бухоро вилоятида ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ишлар натижасида "BUXARA VARNET" МЧЖ ХКнинг 164,9 минг АҚШ долларига тенг асбоб-ускуналарининг божхона расмийлаштируви таъминланди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


👍 Тошкентда тадбиркорлар билан мулоқот: муаммолар ва ечимлар

Жорий йилнинг 30 январь куни Мирзо Улуғбек туманидаги йирик корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан учрашув ташкил этилди.

Мулоқотда Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов, Тошкент шаҳар ва Мирзо Улуғбек туман ҳокимликлари раҳбарияти, юздан ортиқ ишбилармон ва тадбиркорлар иштирок этди.

Учрашув давомида инвестицияларни жалб қилиш ва саноат корхоналаридаги муаммоли вазиятлар муҳокама қилинди. Тадбиркорлар ўз мурожаатларини билдириш имкониятига эга бўлдилар ва уларнинг муаммолари тингланди. Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, тегишли масъулларга ечим топиш бўйича топшириқлар берилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👍 Фармацевтика соҳасидаги стартап лойиҳаларни молиялаштирадиган венчур жамғармаси ташкил этилади

“Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонга мувофиқ, фармацевтика маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш мақсадида:

👍 маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарининг дори воситаларидан биттасини АҚШнинг “Food and Drug Administration” (FDA) ёки Европа Иттифоқининг “European Medicines Agency” (EMA) ташкилотларида рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 100 фоизи улар рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг қоплаб берилади;

👍 маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарининг фармацевтика маҳсулотларини хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизи улар рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг қоплаб берилади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


👍 Бизнес-омбудсман девонида магистрант ҳуқуқшунослар учун сайёр ўқув машғулоти ўтказилди

Бугун, 30 январь куни Бизнес-омбудсман девонида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг “Инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқ” магистратураси тингловчилари учун амалий машғулот бўлиб ўтди.

Машғулот давомида магистрант ҳуқуқшунослар Бизнес-омбудсман девони фаолиятининг асосий йўналишлари, жумладан, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш механизмлари билан яқиндан танишдилар.

👍 Батафсил сайтда ўқишингиз мумкин.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


👍 Янги ташаббус: томорқадан юқори даромад

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 30 январь куни томорқада ва ижарага берилган экин ерларида даромадли маҳсулот етиштиришнинг янги тизими бўйича йиғилиш ўтказди.

Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан мева-сабзавот етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳаларига кредит ажратишда гаров талаб қилинмайди. Бунда суғурта полисининг ўзи етарли бўлади. Деҳқонларга ортиқча ҳужжатларсиз имтиёзли кредит берилади.

Ердан самарали фойдаланиб, бир сотихда 5 миллион сўмдан юқори расмий даромад олаётган деҳқонларга ер солиғининг 90 фоизи “кэшбек” сифатида қайтариб берилади. Аксинча, томорқасига экин экмаганлардан ер солиғи оширилган миқдорда ундирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах ва Тошкент вилоятида бўш турган 3 минг 300 гектар ер тажриба тариқасида янгича тартибда ижарага берилади. Бунда, контурлар 3 гектардан 50 гектаргача яхлит ҳолда савдога қўйилиб, 49 йилга ижарага берилади.

👍 Батафсил сайтда танишишингиз мумкин.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонга кўра, 2025 йил 1 апрелдан:

👍 чекланган савдо устамалари фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасига нисбатан татбиқ этилади;

👍 бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида таркиби бир хил бўлган дори воситаларини ишлаб чиқаришда ушбу дори воситаларининг барчасига нисбатан энг паст референт нарх қўлланади;

👍“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” томонидан хорижий валютада қайд этилган референт нархлар белгиланган ҳолларда автоматик равишда (тадбиркор мурожаатисиз) қайта кўриб чиқилади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


👍 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган қонунчилигимиздаги тадбиркорликка оид асосий ўзгаришлар нималардан иборат?

👍 2025 йил 1 февралдан бошлаб экспорт хизматлари ҳажми календарь йил давомида 10 миллион АҚШ долларидан ошган IT-парк резидентларига ахборот технологиялари соҳасидаги хизматларини кўрсатган, иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида битим тузилмаган давлатларнинг юридик шахсларини ушбу календарь йил якунига қадар фойда солиғидан озод этилади.

👍 Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони (ПФ-157-сон, 14.10.2024 й.)

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Показано 14 последних публикаций.