Bintu Sodiq каналида 1446 йил танлови!Бу галги танловимиз халқаро замонавий алоқа ва ахборот воситаси бўлмиш интернетдан фойдаланишнинг одоблари, унинг қулайликлари ва зарарларига бағишланади.
Танлов икки йўналишда бўлиб, уларнинг шартлари қуйидагича:
1-йўналиш: «Сиз интернетдан нима мақсадда фойдаланасиз? Интернетдан фойдаланиш одобларига амал қиласизми?» Ўзингиз амал қилиб келаётган интернет одоблари ҳақида ёзинг. Бу ҳақда билган маълумотларингизни тақдим этиб, йиллик танлов ғолибига айланинг.
2-йўналиш: «Интернетга киришдан олдин вақтни зое қилмаслик учун нималарга аҳамият берасиз? Интернет касалликми ёки овунчоқ? Турли сайт эгаларининг маънавий-маърифий ҳуқуқларига тўла риоя қилишга аҳамият бериш керакми? Интернетда чат, форум, фейсбук, твиттер каби алоқа воситалари орқали кишилар бир-бирлари билан ёзишма, сўзлашма, суратли мулоқотлар олиб боришмоқда, вақтни зое қилувчи нарсалар тарқатилмоқда. Турли ўйинлар ва мусобақалар, тарғибот-ташвиқот тадбирлари жорий қилинмоқда.
Сиз бунга қандай қарайсиз? Мулоҳаза ва фикрларингизни видеолавҳа, шорт ёки ролик шаклида юборинг ва танлов ғолибига айланинг. Танлов учун материал ва ўзингиз ҳақингиздаги тўлиқ маълумотларни 1446 йил 15 зулҳижжагача қабул қиламиз.
Уларни қуйидаги ботга жўнатинг: @tanlov_BintuSodiq_bot@BintuSodiq