Beshariq tumani hokimligi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Бешариқ тумани ҳокимлиги расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


"Камбағалликдан фаровонлик сари"

📌Бешариқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Саматов ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Г.Юлдашевалар "Кўркам" маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида яшовчи ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олиб, хонадон эгалари билан суҳбатлашдилар.

💥Жараёнда хонадон эгаларини иш билан таъминлаш ҳамда уларнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш бўйича муҳим чоралар кўрилди.

✍Саҳифа: beshariqpress


#Маънавият

💥Ёшлар ўртасида ижтимоий ва маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида "Узлуксиз маънавий тарбия-миллий юксалиш кафолати" шиори остида тумандаги 6-мактаб ўқувчилари иштирокида ватанпарварлик туйғуларини янада шакллантириш, ҳар томонламан комил инсон бўлиб етишишлари ва билим олишлари борасида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси томонидан тарғибот тадбири ўтказилди.

🖇Жараёнда ёшлар билан самимий суҳбатлар ташкилланиб, уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

✍Саҳифа: beshariqpress


#Маънавият

📌Тумандаги ижтимоий ва маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида "Чорбоғтўронғи" маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият юритувчи "маҳалла еттилиги" ҳамда туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси билан биргаликда маҳаллада Маънавият секторини ташкил этиш юзасидан келгусида амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.

🖇Шу ўринда “Маънавият сектори”нинг вазифаларига қисқача тўхталиб ўтадиган бўлсак, ушбу секторга ташкилот ва корхоналарнинг масъул раҳбарлари, зиёлилар бириктирилиб, ҳудудларнинг ижтимоий-маънавий харитаси яратилади.

▫️Сектор жамиятдаги мавжуд муаммоларга тизимли ёндашиб, амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштиради ҳамда мазкур соҳадаги вазифалар бўйича жавобгар ҳисобланади.

✍Саҳифа: beshariqpress


#Ҳашар_элга_ярашар

🌿Дарҳақиқат, қиш чилласи чекиниб баҳор тафтига сабаб қуёшли кунларнинг "ниш уриши" туманнинг "Ватан" ва "Собиртепа" "Дўстлик" маҳалла фуқаролари йиғинидаги кўчаларда ҳам ўз аксини топмоқда.

💥Камбағалликдан фаровонлик сари дастури доирасида туман "Деҳкон бозори" ходимлари томонидан ушбу маҳаллаларда мевали ва манзарали кўчатларидан бугун хосил қилинаётган шакл-шамойиллар эртанги боғу гулзорларга замин бўлиши турган гап.

✍ Саҳифа: beshariqpress


ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР!

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга қуйидаги имтиёзлар мавжуд.

- Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия ажратилади.
(Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022 йилдаги 203-сон қарори)
- Корхона ва ташкилотлар томонидан НБШга мослаштирилган иш ўринлари ва шароитлари учун харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда субсидия ажратилади.
(Асос: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 31.05.2019 йилдаги 3163-сон буйруғи)
- Касаначилик ёки ҳунармандчилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг
40 бараваригача миқдорда субсидия маблағлари ажратилади.
(Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сон қарори)
- НБШни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга ҳар бир ногиронилиги бўлган шахс учун 12 ой давомида БҲМнинг 2 баравари миқдорида субсидия тўлаб берилади.
(Асос: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 31.05.2019 йилдаги 3163-сон буйруғи)
- Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланувчи солиқ тўловчилар 4,7 фоизда ижтимоий солиқ тўлайди.
(Асос: Солиқ кодекси: 405-модда)
- I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланганида фаолият туридан ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар, ойига қатъий белгиланган миқдордаги солиқнинг 50 фоизини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда тўлайди.
(Асос: Солиқ кодекси: 383-модда)
- Ташкилотда ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлган ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган, ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматларни айланма солиқ солишдан озод этилади.
(Асос: Солиқ кодекси: 243-модда)
- Ягона иштирокчилари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаларидан иборат бўлган ва ходимлар умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этадиган ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди меҳнатга ҳақ тўлаш умумий фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган юридик шахслар томонидан эгалланган ер участкаларига нисбатан солиқ ставкаларига 0,25 коэффициент қўлланилади.
(Асос: Солиқ кодекси: 429-модда)
- Ягона иштирокчилари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари бўлган ва ходимларининг умумий сонида ногиронлиги бўлган шахслар камида 50 фоизни ташкил этадиган ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди меҳнатга ҳақ тўлаш умумий фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган юридик шахслар мол-мулк солиғидан озод этилади.
(Асос: Солиқ кодекси: 414-модда)
- Ходимлари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат ва ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган юридик шахсларга товар ва хизматларни сотишда тендер танловида иштирок этмасдан тўғридан-тўғри шартнома тузиш имтиёзи берилган.
(Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.10.2022 й. 390-сон қарори)
- Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар бандлигини таъминлаш кўрсаткичини баҳолашда тадбиркорлик субъекти ходимларининг умумий сонида ногиронлиги бўлган шахслар улуши 20 фоиздан юқори бўлганда — 10 балл, 10 фоиздан 20 фоизгача бўлганда — 5 балл берилади.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2024 й. 55-сон қарори)

✍Саҳифа: beshariqpress


“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла”

💥Юртимиздаги ижтимоий ҳолати оғир, етарли инфратузилмага эга бўлмаган ҳудудларни “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезони асосида ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

🖇Жумладан, Бешариқ туманида ҳам ушбу ислоҳатлар учун харакатлар бошлаб юборилган.

🔍Бугун туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари "Капаянги" маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидаги кўчаларда обод хонадон мезонларини жорий этиш, аҳолини камбағалликдан чикариш бўйича хонадон ва кўчалар кесимида профлактик тадбирларни олиб бормоқдалар.

✍Саҳифа: beshariqpress


Пенсионер Ўзбекистондан чиқиб кетганда пенсия қандай тўланади?

“Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ, бугунги кунда:

⏺️пенсионер Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистонга қайтиб келмаганида пенсияни тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади.

🎚 Бунда вақтинча тўхтатилган пенсияни тўлаш пенсионер Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг қайта тикланади.

Эслатиб ўтамиз, фуқаро Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг олинмай қолган ойлардаги пенсиясини 24 ойлигини олиш ҳуқуқига эга.

Бунда пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ойдан ошмаган давр учун тўланади.

✍Саҳифа: beshariqpress



Показано 8 последних публикаций.