ЖИГАРЛАРИМ БОР...Ҳеч ким менга беролмас озор,
Қимматимни қилолмагай хор ,
Қўрқмагайман ҳеч қандай ғамдан
Ишонганим жигарларим бор…
Тўғри улар ҳар кун йўқламас,
Юрагимга йўллар изламас,
Аммо мени ҳеч қачон сотмас,
Ишонганим жигарларим бор…
Гоҳ гоҳида хабар олса ҳам ,
Дардларимга бўлишар малҳам,
Менга дунё эмасдур бир кам,
Ахир мени жигарларим бор…
Укангизнинг бахтига дойим,
Омон бўлиб юринг илохим,
Ҳамрох бўлай бўлинг ҳамроҳим,
Шунда менга дунё бўлмас тор,
Ахир сиздек жигарларим бор…
Жажжи фаришталар каналига уланиш:
🥰Baxtli onalar kanali yaqinlarga ulashib quyamiz 👇
👫
@Baxtlibolajon