BASTION


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Биз ҳақиқат ва адолатни ҳимоя қўрғонимиз!
Расмий саҳифаларимиз:- https://bastion11.taplink.ws
Мурожаатлар учун:-
@Bastion_Murojaat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


2023 йил 12 июнда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг Электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Избосаров Агзам Фахриддинович 2025 йил 06 январда бу лавозимдан озод этилди ва ДХХ Махсус алоқа бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

ҲЭТ АЖга ўтгунга қадар А. Избосаров Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Бош штаби Алоқа бошқармаси бошлиғи лавозимида иш олиб борган эди.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Андижон тумани кушарик дахасида дулма ошхонасидан утганда шу видеодаги шифохона рупараси котежлар олдида ичимлик суви худди шундек исроф булиб окмокда.

Сувтаьминоти мутасаддилари эьтибор бериб исрофгарчиликни олдини олишсин.“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Бастионга мурожат. НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ИИБ ЙХХБ БОШЛИГИ ГА ВА МАМУРИЙ АМИЛИЁТ ХОДИМИГА

Хурматли карор чикараётган ходим ушбу суратдаги коида бузиб харакатланган хайдовчилар атайин коида бузмаган кайсидир рахбарни йулини очиб келаяпти бу видиода хам куриниб турибди

Тухтаб турган транспорт воситасига харакатланишинини ИИБходими айтган карор чикаришда сал каллани ишлатинглар билимсизликдан хайдовчилар азият чекмокда

Ушбу карорни бартараф этасизлар деган умиддамиз“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Assalomu alekum hurmatli Bastion jamoasi. Sizlarga murojaat qilishimizga sabab, Andijon viloyati hududida joylashgan “A-373” Andijon-Shahrixon yo’li yaroqsiz holatga kelib qolganini ma’lum qilmoqchimiz.

Asfalt holati avtomobil harakati uchun yuqori darajada havf tug’dirmoqda. Yuzlab avtomobillar moddiy zarar ko’rib, shinalari yorilmoqda.

A-373 yo’li O’zbekiston hududidagi asosiy yo’llardan biri hisoblanadi. Lekin yo’lning sifati talabga javob bermaydi. Yo’ldagi chuqurlarni tezkorlik bilan ta’mirlash zarurligini tegishli tashkilot va mutasaddi rahbarlariga eslatib qo’ymoqchimiz.

Sur’atda ko’rib turgan joyingiz Shahrixon tumani Segazaqum Aholi yashash punktidan o’tgan A-373 yo’li hisoblanadi. Bunday ta’mirga talab joylar juda ko’p. Bunga misol qilib Qipchoq, Qoziqo’rg’on hamda Segazaqum aholi yashash punktlarini keltirishimiz mumkin.

Tegishli tashkilotlar imkon qadar tezkorlik bilan bu muammoni hal qilishlarini so’rab, kerak bo’lsa talab qilib qolamiz!“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алайкум! Ушбу мурожаат Адлия вазири Акбар Тошқуловга!

Пахтаобод тумани марказий кўчалари туташган чоррахага светофорларга камера ўрнатилган, Ушбу кўчалар икки чизиқли бўлмасада айнан камера олдида икки чизиқ чизип қўйилган, бу эса суний равишда харакатланишга халақит бериб кўп хайдовчиларга жаримага тушишга сабаб бўлмоқда.

Светофор – бу харакатни тартибга солувчи қурилма хисобланади, кимгадир даромад манбаи эмас.

Худди одамларни устидан кулганде светофор олдидаги чизиқлар чизилади, 5 метрдан кегин чизиқлар йўқ!

Хурматли Вазир жаноблари! Сиздан туманимиз марказидаги светофорларга ўрнатилган камералар барча қонун, қоидаларга мос равишда ўрнатилганлиги бўйича назоратга олиб берсангиз, зеро туман сектор рахбарлари шу кўчадан ўтаётган 100 лаб автомашина хайдовчилари билан бир тийинли иши йўқ.

Биз светофорларга камера ўрнатилишига қаршилигимиз йўқ, лекин бу ердаги камералар хайдовчилар учун жудаям ноқулай ўрнатилиб, атай жаримага тушириш мақсадида ўрнатилган деган фикрдамиз.

Хурмат билан Пахтабод туманидаги хайдовчилар! Туман прокурори ва мелисасига иш йўқ. Улар тўғрилашмеди! Фаросати етмеди бунақа ишларга уларни!“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
UZIMEI тизими асосан ўғриланган телефон аппаратларини арзимаган тўлов учун тез ва осон топиб беришга ёрдам бериши ва бу тизим фуқароларга асқотиши ҳақида роса бонг урилиб, амалда жорий қилинган эди.

Биронта одам телефонини ўғрилатиб, шу тизим ердамида ўғрилатган телефон аппаратини топдими? Тўлаган пулига розими?

Агарда бу тизимни фойдаланувчиларга фойдаси тегмаётган бўлса, бу тизим тўловини шу даражага кўтариш тўғрими?!

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr

17.7k 0 29 43 117

Четдан телефон олиб киришга бож жорий этилмоқда

2024 йилдан бошлаб, янги телефонлар ва сим карта кетадиган бошқа мобил қурилмаларни Ўзбекистонга олиб киришда божхона декларациясини тўлдириш мажбурий бўлди.

Энди қурилмани IMEI тизимида қайддан ўтказиш учун хорижга чиқиб келганлик фактининг ўзи етарли эмас.

Мабодо декларация тўлдирилмаса, қурилмани UzIMEI тизимида рўйхатга олиш учун 30 фоизлик бож тўлаш талаб қилинади. Бу бож эса янги телефоннинг расмий нархига қараб ҳисобланади.

Ҳозир хориждан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаро бир мартанинг ўзида иккита янги телефон олиб кириш мумкин (илгари олти ойда бир марта мумкин эди). Фақат самолётда келганда бу телефонларнинг жами нархи 2000 доллардан, поездда – 1000 доллардан, машинада – 300 доллардан ошмаслиги керак. Лимитдан ошса, қийматнинг ортиқча қисмига 30 фоиз бож ундирилади.

Айтайлик, сиз самолётда чет элдан келиб, ўзингиз билан 1200 долларлик иккита iPhone 16 Pro Max олиб кираётган бўлсангиз, жами сумма — 2400 долларнинг лимитдан ошиқ 400 доллар қисмидан 30 фоиз, яъни 120 доллар бож тўлайсиз. Агар чегарани кесиб ўтаётганда божхона декларацияси тўлдирмаган бўлсангиз, қурилмани UzIMEI тизимида регистрация қилиш учун 720 доллар бож тўлайсиз.

Бож тўланмаса телефонни UzIMEI тизимида регистрация қилиб бўлмайди.

Нафақат телефонлар, шунингдек, планшетлар ва SIM карта модулли бошқа қурилмаларни олиб киришда декларация тўлдириш шарт. Аммо соатлар, модемлар ёки компютерлар учун декларация талаб қилинмайди.

Бу чора ноқонуний олиб кирилган телефонларни аниқлаш учун жорий қилингани айтилмоқда. Янги тартиб UzIMEI тизимида регистрациядан ўтмаган барча қурилмалар, жумладан, хориждан сотиб олинган ва аввал фойдаланилмаган телефонлар учун ҳам амал қилади.

Хуллас, Ўзбекистонга хориждан телефон олиб киришда декларацияни тўлдиринг, ортиқча харажатлардан қочинг. Ўзбекистон ҳудудида янги қурилма сотиб олсангиз, унинг UzIMEI тизимида рўйхатга олинганлигини албатта текширинг.

Шокиржонов

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


Футболни топ клубида Марказий Осиёлик илк ўйинчи Ўзбекистондан.

Ўзбекистон мустақил бўлганидан буён бирон бир амалдори, хаттоки элчилари Ўзбекистонни шу Абдуқодирчалик давлатини Англия халқига танита олмаган бўлса керак!

Шунинг учун давлат ўзини одамлари ривожланиши учун шароитни кучайтиравериш керак!

Абдуқодирга омад тилаймиз!

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr

17.4k 0 54 39 180

Оқ қора бўлиб, қора оқ бўлиб чиқсачи деган муносабат билдиришибди!

— "Чорсу" бозоридаги жигар ҳақидаги видеога масъул шахс муносабат билдирди "Видеолавҳани мен ҳам кўрдим. Бу ёлғон маълумот"

Тошкент шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бўлим бошлиғи бу видеодаги маълумотни ёлғон деб атади. Аввалроқ, Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси "Чорсу"да сифатсиз гўштлар сотилаётгани аниқланганини маълум қилганди.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


Энди ҳокимлар тадбиркорни олдига келмаганда-)

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


Ҳокимларга ҳафтада 2 кун нима иш қилиши белгилаб берилди

Инвестицияларни жалб этиш ва экспортни ошириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида инвестиция бўйича янги назорат тизими жорий этилиши белгиланди.

Янги тизимга кўра Бош вазир бу йилги 42 миллиард доллар хорижий инвестиция бўйича ойма-ой режани тасдиқлайди, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, тармоқ раҳбарлари ҳафтада икки кун инвестиция билан шуғулланади.

Мутасаддиларга ҳудудларга боришиб, тадбиркорлар билан учрашиши, масалаларини жойида ҳал қилиши шартлиги ҳам айтилди.

Қилиша олса агар...

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


Президент иштирокидаги видеоселекторда Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилибди.

У ҳудудда ивестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун ишдан олинган.

Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Пешку, Янгиобод, Қамаши, Хонқа, Шовот, Ромитан, Деҳқонобод, Миришкор, Чироқчи, Нарпай, Нуробод ва Гулистон туманлари, Оҳангарон шаҳар ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr

20k 0 20 17 47

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевга
Ўзбекистон Олий суди раиси Б.Исламовга МУРОЖААТНОМА

Мен Ўрунбоев Рустамжон Андижон шахрида яшайман, хозирда нафақадаман.

Юрбошимиз томонидан тадбиркорликка кенг йўл очиб берилганлиги сабабли ўғилларим Ўрунбоев Абдулатиф ва Ўрунбоев Адхамжонлар 2023 йилда “Altezza group” МЧЖни ташкил қилиб, тўқувчилик ва тикувчилик сохасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланишни бошланган эдилар.

Кейинчалик фаолиятини кенгайтиришди ва 2024 йил июл ойига келиб жамиятда жами 163 нафар ишчилар ишлаб келишаётган эди.
Ўрунбоев Абдулатиф Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институтининг “Енгил саноат буюмларини конструкциясини ишлаш ва технологияси (йигирилган ип ишлаб чиқариш)” таълим йўналишининг 5-курсида сиртдан таълим олади. У ўзи ушбу соханинг мутахассиси бўлганлиги сабабли 2 йил ичида 500 та иш ўрни яратишлигини ва тадбиркорлигини хам шунга яраша кенгайтиришлигини режа қилиб, ушбу режасини амалга оширишни бошлаб, ишчи ўрнини 163 тага етказган эди.

Ўғлим Ўрунбоев Абдулатиф эса 2023 йил октябр ойида Андижон шахар Найман МФЙда жойлашган “Silver textile” МЧЖдаги офисда, қурувчи Б.Юлдашев билан қурилиш жараёнида бўлган хисоб-китобдаги тафовутлар масаласида жанжаллашиб кетишиб, жанжал вақтида унга ўртача оғир тан жарохати етказганлиги учун, жиноят ишлари бўйича Андижон шахар судининг 2024 йил 1 август кунги июл кунги ҳукми билан ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “и” банди билан 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган, хозирда жазо ўтамоқда.

Жабрланувчи Б.Абдуллаев билан ўғлимни ўртасида мулкий низо келиб чиққанлиги, яъни ўғлим ундан 17000 АҚШ доллари хақдор эканлигини ва шу суммани қайтаришни талаб қилганлиги учун, жабрланувчи жиноят иши бўйича хеч қандай мулкий даъвоси йўқлигини билдирсада, лекин ўғлимга нисбатан оғир жазо тайинлашни талаб қилганлиги сабабли суд шундай қарорга келди деб хисоблайман.

Вахоланки ўғлим муқаддам судланмаган ва ўзи содир этган жиноят бўйича моддий ва маънавий зарарни тўлашга тайёрлигини айтиб келган. Хозирда хам суд томонида белгилаб бериладиган, жиноят оқибатида етказилган зарарни тўлиқ тўлаб беришга тайёрмиз.

Андижон вилоят ИИБ хузуридаги тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши бўйича катта ўғлим Ўрунбоев Адхамжон Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 228-моддаси 1 ва 3-қисмлари билан айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинди ва жиноят ишлари бўйича Андижон шахар судининг 23.12.2024 йил кунги ажримига асосан унга нисбатан “уй қамоғи” эхтиёт чораси қўлланилди.

Шундан сўнг ўғилларим Ўрунбоев Абдулатиф ва Ўрунбоев Адхамжонлар ташкил қилган “Altezza group” МЧЖни фаолиятини давом эттирадиган одам қолмаганлиги учун ўзим вақтинчалик юритишга харакат қилдим.

Лекин мени ёшим 62 га кирганлиги ва бу сохани тушунмаганлигим учун юрита олмаяпман. Яъни ишчиларнинг озиқ-овқати, ойлик иш хақи, махсулотларни олиб келиш, қайта ишлаш ва сотиш ишларини билан шуғуллана олмаяпман. Натижада орадан 15 кун ўтиб 2025 йил январ ойининг 11 кунига келиб, жамиятдаги ишчи хизматчилар сони 163 тадан 90 тага тушиб қолди. Яъни қўпол қилиб айтадиган бўлсам 73 та одам ишсиз қолди ва шунча оила боқувчисиз қолди.

Келгусида ахвол шу тарзда давом этаверса жамият ёпилиб, қолган 90 та ишчи-хизматчилар хам ишсиз қолиб кетиши учун реал хавф юзага келди. Қолаверса 2 та ўғлимни, уларнинг аёллари ва 7 нафар вояга етмаган фарзандларини таъминлаш мени ўзимни зиммамда қолиб кетди.

Хурматли Шавкат Миромонович ва Бахтиёр Джахангирович мени холатимни тушунишларингни ва ўғлим Ўрунбоев Абдулатифга озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиши ва бу орқали бутун оиламизни ва жамият ишчиларини, уларнинг оилаларини мушкул ахволдан чиқаришга амалий ёрдам беришингизни сўрайман.“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Assalomu alekum yaxshimisilar murojatimiz andijon shaxar yangi bozor nilufar elit oquv markazi zaxarli tutun komirmas bu boshqa narsa yaqyapti ishoch telga qildik xatto ekalogiya xodimlari xam kelip xal qilomadi 4 5 metr turba qoysa bomedimi odamlar zaxalanyapti murojatimiz yetib borar“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Assalomu alaykum men Uz-Koram Co ishchisiman bizda ham Otpuska puli tushmayapti! Buxgalteriyadan so‘rasak tayinli javob aytmayapti. Bugun 15 ku otpuska tugaganda tushirib berishadimi?“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алейкум Бастион жамоаси. Андижон сув таминоти АЖ ишчилари номидан мурожат қилябмиз.

1 Декабрдан Ичимлик сув учун тўловларни ЭЛЕКТРОН шаклда тўлаш йўлга қўйилди. Афсуски ЭЛЕКТРОН тўловга ўтгандан кейин ишчиларнинг иш хақларини кечикишига сабаб бўлмоқда. Картошка пули ҳам берилмади

Буглатерга тел: қилиб Ойлик ва картошка пулини сўрасак, тўлов ЭЛЕКТРОН шаклга ўтгандан кейин тўловлар кечикишига сабаб бўлмоқда. Шунинг учун Картошка пули ва Ойлик кечикмоқда деябди.

Сизлардан илтимос шу мурожатимизни ёритиб берсангизлар олдиндан рахмат.“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қозоқ қўшниларимиз Чорсудаги гўшт бозоридан ҳайратда.

Қозоғистонлик тиктокер гўшт бозоридаги ахволдан хайрон қолганин айтиб биз Ўзбекларни соғлиғи учун қайғуриб танқид қиляпди

СЕС пулини олиб, инига беркиниб олган.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr

20.3k 0 134 49 95

Пора бу наркотик - наркоманлардан бошқа барчага ҳайрли тонг!

Ҳукуматимизда раҳбарлик лавозимидаги 500 кишининг коррупцияга мойиллигини баҳолаш режалаштирилмоқда

Так, саволлар ҳаммада туғилиши мумкин. Нимага 500 та? Ким улар? Ўқитувчиларми яна? Ё шифокорларми? Замҳокимларми? Қоровулларми?

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Asalomu alekum. Biz Аsaka tumani 44 maktabgacha talim bohchada ish qilganmiz. Qayta tamirlash ishlarini qilganmiz pulimizi ololmayapmiz

Iib uchaska nozirlariga ariza berdig ish shunchaki yopip qoyishyabdi shuning uchun teparogdan odam kelib hal qilib berishlarini soreman bu yerda 50dan ortig odam ishlagan“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Завершив официальный визит в Объединенные Арабские Эмираты, Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #tashrif #BAA

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Показано 20 последних публикаций.