Ҳар бир инсоннинг орзуларидан бири бу ўзи севган соҳада меҳнат қилиб, қадрли инсон бўлиб, пенсияга чиқиш саналади. Исталган карьерасини бошлаган одамлар шу кунларга етишни орзу қилишади. Марказий банк Андижон вилоят Бош бошқармасида меҳнат қилиб нафақага чиққан шундай инсонлар байрам муносабати билан муносиб тақдирланишди.
Банк тизимида шогирдларга ўз тажрибаларини улашиб келаётган мураббий-ходимлар ва узоқ йиллар давомида Марказий банк Андижон вилоят Бош бошқармасидан турли соҳа ва лавозимларда ишлаб нафақага чиққан барча фахрийлар 1-октябрь - Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан муборакбод этилди.
Бош бошқарма бошлиғи Э.Т.Усмонов «устозларнинг бебаҳо маслаҳатлари ҳамда тажрибалари ёш ходимлар фаолиятида жуда муҳим омил эканлиги»ни таъкидлади.
Ҳар бир инсонга шу кунларга етиш насиб қилсин, ҳар ким ўзидан муносиб шогирдлар қолдирсин. Байрам барча устоз-мураббийларимизга муборак бўлсин