Bankers.uz — Live


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


@bankers_uz телеграм каналининг live-канали.
Қисқа ва тезкор хабарлар, расмий тасдиқланмаган янгиликлар, репостлар, медиа-материаллар ва бошқа фойдали маълумотлар.
Мурожаат учун — @ism0il

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


🏦 Туронбанк бошқаруви раиси Чори Мирзаев бошчилигида лимончилик соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда аҳоли хонадонларида лимончилик иссиқхоналарини ташкил этиш орқали улар бандлигини таъминлаш, аҳолини лимончилик соҳаси бўйича билим ва кўникмаларни ошириш ва соҳадаги бошқа масала ҳамда муаммолар муҳокама қилинди.

@bankers_uz_live


Президент Администрациясида банк соҳаси, молия бозори ва молиявий технологияларни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимида фаолият юритган Марат Юлдашевич Жураев Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

@bankers_uz_live


🏦 Марказий банк, “Ўзчармсаноат” уюшмаси, Халқ банки, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги ва тижорат банкларининг таркибий бўлинма раҳбарлари маҳаллий чармгарлар билан юзма-юз мулоқот қилди.

@bankers_uz_live


🏦 Марказий банк раҳбариятининг Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган халқаро молия ташкилотларининг (Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси ҳамда Ислом тараққиёт банки) маҳаллий раҳбарлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

@bankers_uz_live


🏦Ўзмиллийбанкнинг Қорақалпоғистон Республикаси Бош Бошқармасига тегишли барча банкоматлари 2025 йилнинг 20-24 январь кунлари профилактика ишлари туфайли вақтинча ўчирилади.

@bankers_uz_live


🏦 Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 20 январь, 2025 йил, соат 10:00 ҳолатига

*Изоҳ: маълумотлар банклар сайтларидан олинган.

@bankers_uz_live


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🏦 Асакабанк бошқаруви раиси Кудратилла Туляганов "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йилга қўйилган устувор вазифалар ҳақида маълумот берди.

@bankers_uz_live


🏦 Octobank 150,7 млрд соф фойда олган. Бу 2023 йилга нисбатан +101,7 фоизга кўпроқдир.

@bankers_uz_live


🏦 Ипотека банк 2024 йилни 240 млрд сўмдан кўпроқ зарар билан якунлади. Банк 2023 йилни 800 млрд сўмд соф фойда билан тугатганди.

@bankers_uz_live


🏦 TBC Bank 2024 йилни 341 млрд сўмдан кўпроқ соф фойда билан якунлаб, 2023 йилга нисбатан 749 % ўсиш қайд этди.

@bankers_uz_live


❗️Ипак Йўли банки (910,5 млрд сўм) ва Ориент Финанс банкларнинг (901,1 млрд сўм) соф фойдаси ҳам юқори ўсиш қайд этиб, 1 трлн сўмлик маррага яқинлашган.

@bankers_uz_live


🏦 Соф фойда кўрсаткичи бўйича 2023 йил билан солиштирилганда давлат банклари орасида Ўзсаноатқурилишбанк энг юқори ўсишни кўрсатган — 43 фоиз. Банк 2024 йилни 1,3 трлн сўм соф фойда билан якунлаган.

@bankers_uz_live


2024 йилни жами 9 та банк зарар билан ёпди. Булар:

🏦 Бизнесни ривожлантириш банки — -2,2 трлн сўм;
🏦 Микрокредитбанк — -1,7 трлн сўм;
🏦 Ипотека банк — -240,2 млрд сўм;
🏦 AVO Bank — -93,3 млрд сўм;
🏦 Apex Bank — 75 млрд сўм;
🏦 Гарант банк — -64,3 млрд сўм;
🏦 Евроосиё банки — -39,1 млрд сўм;
🏦 Yangi Bank — -31,9 млрд сўм;
🏦 Hayot Bank — -22,5 млрд сўм.

@bankers_uz_live


❗️Энг кўп соф фойда олган 10 та банкнинг 2 таси давлат банклари — Ўзмиллийбанк ва Ўзсаноатқурилишбанк, қолган 8 таси эса бошқа банклардир — Hamkorbank, Капиталбанк, Ipak Yo'li banki, Ориент Финанс банк, Трастбанк, KDB Bank Uzbekistan, Азия Альянс банк ва Давр банк.

@bankers_uz_live


🏦 Hamkorbank 2024 йилда энг кўп соф фойда олган хусусий банк бўлди. Банкнинг соф фойдаси 1,4 трлн сўм бўлиб, у банклар ичида фақатгина Ўзмиллийбанкдан ортда қолди.

@bankers_uz_live


🏦 Ўзмиллийбанк тижорат банклари орасида энг кўп соф фойда олган банк бўлди. Банк 2024 йилни 1,72 трлн сўм фойда билан якунлади. Бу 2023 йилга нисбатан 5 млрд сўмга кўпроқдир.

@bankers_uz_live


🏦 2024 йилда Ўзбекистон тижорат банклари 6 трлн 966 млрд сўм соф фойда олди. Бу 2023 йилдаги кўрсаткичга нисбатан қарийб икки баробарга камдир.

@bankers_uz_live


17 январдан Марказий банк томонидан илк марта сотувга чиқарилган 100 граммлик олтин қуйма нархи 116 млн 603 минг сўмни ташкил этди.

@bankers_uz_live


🏦 Марказий банк раиси ўринбосари ва Андижон вилояти ҳокими иштирокида Андижонда чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

@bankers_uz_live


🏦 Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 16 январь, 2025 йил, соат 10:00 ҳолатига

*Изоҳ: маълумотлар банклар сайтларидан олинган.

@bankers_uz_live

Показано 20 последних публикаций.