Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.
Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+99897 7553333
Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


❗️Ўзбекистон банкларининг 1-чоракдаги молиявий натижалари маълум бўлди

Оператив маълумотларга кўра, Ўзбекистон банклари 2024 йил 1-чоракда 2,4 трлн сўм атрофида соф фойда олган. Бу ўтган йил мос даврига нисбатан 650 млрд сўмга камдир. Жами тизим молиявий натижасининг салбийлашувига асосан 8 та давлат банки, хусусан молиявий зарарда бўлган Бизнесни ривожлантириш банкида, шунингдек Ипотека банкда ҳам соф фойданинг камайиб кетганлиги сабаб бўлган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1460


@bankers_uz


Икки ҳудудда жами 20 млрд сўмдан ортиқ кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Тошкент шаҳрида МЧЖ масъул шахслари банкдан ажратилган 18 млрд сўм кредит эвазига бошқа МЧЖга 30 дона “Howo” махсус техникларини етказиб бермасдан, Қўнғирот туманида эса МЧЖ масъул шахслари кредит эвазига харид қилинган 2,5 млрд сўмлик наслли қорамолларни сотиб юбориб, кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-қилган. Шунингдек, банкнинг амалиёт бўлими масъул шахслари кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган 3,5 млрд сўмлик кўчмас мулкларни асоссиз гаровдан чиқариб юборгани аниқланган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1459


@bankers_uz


🏦 Халқ банки UZCARD ва HUMO карталарини бепул тақдим этмоқда

Халқ банки ўз филиалларида 2024 йил якунига қадар UZCARD ва HUMO карталарини мутлақо бепул расмийлаштириш мумкинлигини маълум қилди. Карта эгалари бир нечта қулайлик ва афзалликларга, хусусан, карталарни "xazna" иловасига улаб, тўловларни бир зумда амалга ошириш ва кешбеклар йиғиш, HUMO карталари орасида бепул, бошқа карталар орасида ойига 5 млн сўмгача комиссиясиз ўтказмалар қилиш имкониятига эга бўлишади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1458


@bankers_uz


🏦 Ипотека банк тажрибали мутахассисларни раҳбарлик лавозимларига ишга таклиф этмоқда

Ипотека банк бир нечта ҳудудий бўлинмалар, хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Андижон вилоят ҳамда Тошкент шаҳридаги минтақавий бошқармалар учун бошлиқ лавозимига ишга таклиф қилмоқда. Номзодлар банк соҳасида камида 5 йил, шунингдек банк-молия соҳасида раҳбарлик лавозимларида камида 3 йил ишлаган бўлишлари лозим.

Шунингдек, Ички аудиторлик сертификатига эга бўлган мутахассислар учун "Imkon-Sug'urta" OTP Group компанияси ҳам вакансия эълон қилмоқда.

Резюмени Telegram орқали ушбу ҳаволага ёки cv@ipotekabank.uz электрон манзилига юбориш мумкин.


🏦 Ўзбекистоннинг энг ишончли банклари ТОП-10 рейтинги — 2024 йил

Bankers.uz Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган тижорат банкларининг халқаро рейтинг баҳолари, банкнинг айрим мутлақ кўрсаткичлари, хусусан активлари, депозит базаси ва устав капитали бўйича уларга балл берган ҳолда рейтинг тузди. Якунда энг кўп балл олган 10 та банкни "энг ишончли банклар" сифатида қайд этди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1426


@bankers_uz


🏦 Ipak Yo’li Banki янги онлайн-омонат ҳақида хабар бермоқда

Ipak Yo'li Mobile иловаси орқали очиш мумкин бўлган ушбу онлайн-омонат ўзининг жозибадорлиги билан мижозларнинг эътиборини торта олади. Йиллик 25% ставкада таклиф этилаётган бу омонат 24 ой муддатга тақдим этилади.

Онлайн-омонат ҳақида батафсил маълумот олиш учун мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати билан боғланинг: @ipaksupport

Instagram
| Telegram | Ipak Yo'li Mobile | Реклама


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🏦 Туронбанк корпоратив веб-сайтининг янгиланган шакли ишга туширилди

Сайтнинг янги версияси Ўзбекистон банк тизими учун корпоратив веб-сайт яратиш бўйича етакчи компания — PixelCraft томонидан ишлаб чиқилган. Веб-сайт дизайнида банк бренд-амбассадори, халқаро гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов қиёфасидан фойдаланилган. Қайд этилишича, PageSpeed Insights (юклаб олиш тезлиги), қулай мобил версия, 4К катта дисплейларига мослаштирилган масштаб, банк Telegram-боти билан интеграциялашув, интерактив хизматларнинг кенг функционали, хавфсизлик даражасининг юқорилиги сайтнинг асосий афзалликлари саналади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1456


@bankers_uz


🏦 Марказий банк "United Fintech" тўлов тизими оператори фаолиятини олти ойга чеклади

Марказий банк "United Fintech" номи билан фаолият юритувчи "Qulay Pul" МЧЖнинг тўлов тизими оператори сифатидаги фаолиятини олти ой муддатга чеклади. Бунга компаниянинг лицензия олган вақт — 2021 йил ноябрь ойидан буён ишга тушмагани сабаб бўлган. Шунингдек МБ 1 та банк ва 1 та микромолия ташкилотини чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1455


@bankers_uz


💳 "МИР" карталарига хизмат кўрсатмаётган давлатлар билан музокаралар олиб боряпмиз — Россия МБ раиси

Россия Марказий банки раиси Элвира Набиуллина Россия Думаси йиғилишидаги нутқида "МИР" карталарига хизмат кўрсатиш чекланган ёки тўхтатилган бир неча давлатлар билан тизим фаолиятини тиклаш бўйича музокаралар олиб борилаётганини маълум қилган. Шунингдек, Э.Набиуллина бу масалада "дўстона давлатлар" ҳам манфаатдор эканлигини, акс ҳолда, "сўнгги чора" сифатида Россиядан ушбу давлатларга пул ўтказмалари чекланиши мумкинлигини ҳам қайд этган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1453


@bankers_uz


😎 Бизнесни ривожлантириш банки балансидаги мол-мулкларни "E-auksion" орқали бўлиб тўлаш шарти асосида сотиб олинг!

🔺 Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Ғ.Ғулом МФЙ Ғузор кўчаси 10/10 уй, омборхона бино-иншоoти — 2 млрд 278 млн сўм. Тўлов шакли: 5 йил муддатга, 10 % бошланғич тўлов. (батафсил)

🔺 Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, И.Каримов кўчаси, махсус техника "HOWO" — 408 млн сўм. Тўлов шакли: 3 йил муддатга, 10 % бошланғич тўлов. (батафсил)

🔺 Наманган вилояти, Учкўрғон тумани, Кугай МФЙ, Янги кўчаси, 10-уй, нотурар бино — 1 млрд 954 млн сўм. Тўлов шакли: 5 йил муддатга, 15 % бошланғич тўлов. (батафсил)

🔺 Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, Навбаҳор МФЙ, Исломобод кўчаси 55-уй, нотурар бино — 1 млрд 728 млн сўм. Тўлов шакли: 5 йил муддатга, 20 % бошланғич тўлов. (батафсил)

🔺 Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Дўстлик МФЙ, Тараққиёт кўчаси, 60 уй, 58-хонадон, турар жой — 551 млн сўм. Тўлов шакли: 15 йил муддатга, 20 % бошланғич тўлов. (батафсил)

🔺 Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Дўстлик МФЙ, Тараққиёт кўчаси, 60-уй,11-хонадон, турар жой — 273 млн сўм. Тўлов шакли: 15 йил муддатга, 20 % бошланғич тўлов. (батафсил)

🔺 Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Меҳри дарё кўчаси 12 Б уй, Махсус техника -экскаватор — 1 млрд 8 млн сўм. Тўлов шакли: 4 йил муддатга, 20 % бошланғич тўлов. (батафсил)

🔺 Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, Қораянтоқ МФЙ Ибн сино кўчаси 113 A-уй, нотурар бино — 304 млн сўм. Тўлов шакли: 5 йил муддатга, 10 % бошланғич тўлов. (батафсил)

🔺 Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, Дўстлик МФЙ Жарқўрғон кўчаси 132-уй, нотурар бино — 2 млрд 224 млн сўм. Тўлов шакли: 5 йил муддатга, 10 % бошланғич тўлов. (батафсил)

🔺 Тошкент шаҳар, Сирғали туман, Дарё бўйи кўчаси, ёғ қадоқлаш ускунаси — 305 млн сўм. Тўлов шакли: 2 йил муддатга, 20 % бошланғич тўлов. (батафсил)

🔺 Тошкент вилояти, Охангарон шаҳар, Гулистон МФЙ, A.Темур кўчаси, 4-уй, 13-хонадон, турар жой — 244 млн сўм. Тўлов шакли: 3 йил муддатга, 30 % бошланғич тўлов. (батафсил)


🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдалиевни табриклаймиз! (1979 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Аброрхўжа Акбаровичга куч-қувват, мустаҳкам соғлиқ ҳамда келгуси иш фаолиятида янги зафарлар тилаб қоламиз!


@bankers_uz


🏦 "Fitch Ratings" Ўзмиллийбанк барқарорлик рейтингини "b" дан "b+"га кўтарди

"Fitch Ratings" халқаро рейтинг агентлиги "Ўзмиллийбанк" АЖ барқарорлик рейтингини "b" дан "b+"га кўтарди ҳамда хорижий ва миллий валюталардаги узоқ муддатли эмитент дефолт рейтинги (EDR)ни "Барқарор" прогнози билан "BB-" даражасида тасдиқлади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1452


@bankers_uz


❗️Рамазон ҳайити муносабати билан кетма-кет уч кун дам олиш куни бўлади

Ўзбекистонда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабарига кўра, 2024 йилги Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келади. Аввал хабар берганимиздек, Рамазон ҳайитининг 10 апрель кунига тўғри келиши муносабати билан, банк ходимлари учун дам олиш кунлари кетма-кетлиги қуйидагича бўлади:

10 апрель, чоршанба — Рамазон ҳайити куни;
11 апрель, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
12 апрель, жума — 13 апрель, шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.

Эслатиб ўтамиз,
➖13 апрель, шанба — барча учун расмий иш куни;
➖ 14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни ҳисобланади.


@bankers_uz


"Ahbor-Reyting" агентлиги томонидан “SQB Insuranceсуғурта компанияси яна бир бор “Барқарор” прогнози билан “uzA++” даражадаги рейтинг билан баҳоланди.

Мурожаат учун: 71 202 55 05

Facebook | Instagram | Telegram |Реклама


🏦 Ўзсаноатқурилишбанк тадбиркорлик йўналишида бир нечта кредит маҳсулотларини таклиф этмоқда

Ўзсаноатқурилишбанкда тадбиркорлик фаолияти учун турли кредит маҳсулотлари мавжуд. Хусусан, ўзини ўзи банд қилган шахслар "Бизнесга биринчи қадам" кредитидан, ўз бизнесини йўлга қўйган ва ривожлантираётган маҳалла фуқаролари махсус "Маҳалла тадбиркори" кредитидан, йирикроқ лойиҳалар учун эса "Тезкор кредит" номли кредит маҳсулотидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1451


@bankers_uz


🏦 Маджид Тахиров Мадад Инвест банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

2019-2023 йилларда "Пойтахт банк" АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган Маджид Хамидович Тахиров "Мадад Инвест банк" АТБ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У 2001-2012 йилларда Агробанк (собиқ Пахтабанк) тизимида, 2008-2009 ва 2012-2019 йилларда Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармасида турли лавозимларда, хусусан раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1450


@bankers_uz


🏦 Бизнесга биринчи қадамни "Бизнесни ривожлантириш банки" билан ташланг!

Бизнесни ривожлантириш банки "Бизнесга биринчи қадам" кредитини таклиф этади. Кредит ёрдамида ўз ҳунарингизни бизнесга айлантириш имконияти мавжуд.

— Кредит миқдори: 5 миллион сўмгача;
— Кредит муддати: 12 ой;
— Имтиёзли давр: 1 ой;
— Йиллик фоиз ставкаси: 25%.

Батафсил

☎️ Қўшимча маълумотни 1254 рақамидан ёки @brbsupport'га мурожаат қилиш орқали олиш мумкин.

Ҳамкорлик асосида


🏦 Асакабанк ўзини ўзи банд қилганлар учун қулай шартларда микроқарзларни таклиф қилмоқда

Ушбу микроқарзлардан фойдаланиб, шахсий бизнесингизни бошлашингиз ҳамда даромад топишингиз мумкин!

➖"Бизнесга биринчи қадам 1.0" микроқарзи:
Миқдори — 5 млн сўмгача;
Муддати — 12 ойгача;
Фоизи — 24 % дан бошланади.

➖"Бизнесга биринчи қадам 2.0" микроқарзи:
Миқдори — 17 млн сўмгача;
Муддати — 13-36 ойгача;
Фоизи — 22 %.

Юқоридаги микроқарзлар ўзини ўзи банд қилган, "Асакабанк" АЖ бириктирилган МФЙларда истиқомат қилувчи 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқароларга ажратилади.

Мурожаат учун телефон: 1152

Батафсил маълумот


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🏦 Туронбанк “Бизнесга биринчи қадам” кредитини таклиф этмоқда

Кредит ўзини ўзи банд қилган фуқароларга тадбиркорлик мақсади учун 5 миллион сўмгача, ҳеч қандай бошланғич тўлов ва гаровларсиз, 12 ойгача бўлган муддатга ажратилади.

Кредит шартлари бўйича батафсил маълумот видеода ва www.turonbank.uz сайтида.

Қўшимча маълумот учун телефон — 1220.


🏦 Бизнесни ривожлантириш банки ходимлари хорижий банк тажрибаси асосида малака оширди

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Сбер университети ва Sbergile мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув дастури асосида банкнинг 30 нафар етакчи ходимлари 3 ой давомида машғулотларда муваффақиятли иштирок этишди ва Сбер университетининг сертификатларига эга бўлишди. (ҳамкорлик асосида)

Батафсил: https://bankers.uz/news/1449


@bankers_uz

Показано 20 последних публикаций.