Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мамлакатимиз ривожидаги роли
Конституция (лотинча “constitutio”-ўрнатиш, тузилиш) - моддий маънода аввало инсон ва фуқаро ҳуқуқлари, эркинликларини мустаҳкамловчи ва кафолотловчи, шунингдек, ижтимоий тузум асосларини, бошқарув шакли ва давлат тузилиш асосларини, хокимият марказий ва маҳаллий органларини ташкил этиш асосларини, уларнинг ваколатлари ва ўзаро муносабатларини белгилайдиган қонун ҳужжати, ҳужжатлар ёки конституциявий одатлар мажмуи ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳам мамлакатимизнинг асосий қонуни бўлиб, у давлат тузулишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантириш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.
Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиеёв томонидан Конституциямиз тўғрисида шундай фикр билдирилган. “Тўла ишонч билан айтишим мумкинки, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда. Бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.”
Ҳақиқатан ҳам, асосий қомусимиз-Конституциямиз мамлакатимизнинг ҳозирги кунгача босиб ўтган тарихий йўлида катта аҳамият касб этади. Буни қуйидаги йўналишларда кўришимиз мумкин.
-қомусимиз ҳокимиятнинг ягона манбаи халқ эканлигини, хар бир фуқаро мамлакат ҳаётига доир энг муҳим масалалар борасида қарор қабул қилиш жараёнида референдумлар орқали иштирок этиши ва ўз фуқаролик позициясини билдириши мумкин эканлигини кафолатларини яратди.
-барча фуқароларнинг миллати, ирқи, жинси, дини, тили, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар қонун олдида тенглиги кафолатланди.
-Конституцияда ривожланган фуқаролик жамиятини барпо этиш учун энг муҳим жиҳатлардан бири бўлган хар бир инсоннинг яшаш, эркинлик, шахсий дахлсизлик, фикрлаш, сўз, эътиқод ва виждон эркинлиги каби ҳуқуқлари олий қадрият даражасига кўтарилди.
-давлатимиз ҳуқуқий тизимида ҳеч бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг алоҳида нормаси Коснтиуцияга зид келиши мумкин эмаслиги қатъий белгилаб қўйилди. Жумладан, Конституциямизнинг 16-моддасида “Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас”-деб белгилаб кўйилган. Мазкур норманинг ҳуқуқий демократик давлат қуришдаги аҳамияти беқиёсдир. Чунки бу конституцион норма натижасида бир томондан ҳуқуқда турли зиддиятларнинг вужудга келишининг олди олинса, бошқа томондан коллизиялар (қонунчиликдаги бўшлиқлар, тўқнашувлар) вужудга келган тақдирда уни бартараф этиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Бундан ташқари, юқоридаги таъкидлаб ўтилган норманинг ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судининг ўрни каттадир. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадиган ягона ваколатли орган ҳисобланади.
Конституциявий суднинг ҳужжати қатъий ва унинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.
Хулоса қилиб айтганда, ҳозирги даврда олдимизга қўйилган улкан марраларга эришиш, жумладан мамлакатимизда давлат бошқарув самарадорлигини кучайтириш, янги Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлик ва манфаатларини қонуний кафолатлари билан боғлиқ муҳофазани кучайтириш, бошқарув жараёни шаффофлигини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш ва бу орқали адолатни қарор топтиришда жамият ҳаётининг барча жабҳаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Конституция-тарихий аҳамияти беқиёс бўлган ҳужжат ҳисобланади. Унда тарихийлик замонавийлик билан уйғунлашиб, жаҳоннинг ижтимоий, сиёсий, фалсафий ва ҳуқуқий тафаккури соҳасида эришилган барча ютуқлар мужассамлашган.