Репост из: TEZLIK
Ўзбекистон йўлларида хавфсизликни ошириш мақсадида «Тезлик» янги ижтимоий ташаббусини тақдим этамиз! Ушбу лойиҳа йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳайдовчилар ва пиёдалар ўртасида ўзаро ҳурматни ривожлантириш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган.
Бизнинг мақсадимиз – Ўзбекистон йўлларини барча иштирокчилар учун хавфсизроқ қилиш. Барча жамоатчиликни қўллаб-қувватлашга чақирамиз.
Лойиҳамиз доирасида кампаниялар, оммавий тадбирлар, подкастлар ва бошқа кўплаб тадбирлар режалаштирилган. Ушбу ташаббусга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Хавфсиз шаҳар» ва «Хавфсиз ҳаракат» лойиҳалари қўшилди.
Бундан ташқари, биз хайрия фондини ташкил қилишни режалаштирдик, бу жабрланганларга молиявий, тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш учун хизмат қилади.
Келинг, биргаликда Ўзбекистон йўлларини хавфсизроқ қилайлик! «Тезлик» лойиҳаси ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун бизни кузатиб боринг!