Кучли шамол вақтида турли кўнгилсизликлардан сақланинг!
Бағдод тумани фавқулодда вазиятлар бўлими зарур эҳтиёт чораларини кўриш лозимлигини таъкидлайди.
Жумладан: Автотранспорт воситаларини дарахтлар ёки реклама баннерлари остида қолдирманг. Уни бошқаришда шамол тезлиги ва йўналишини ҳисобга олинг;
Қишда иситиш печлари дудбуролари тўғри ўрнатилганлиги ва тозалигига эътибор беринг!Маиший газ баллонларини резина шлангларини тез-тез янгилаб туринг. Газ ҳидини сезсангиз туман ҳудудгаз бўлимига мурожаат қилинг!
Шамол вақтида очиқ оловдан фойдаланманг! Ёқиб йўқ қилинган чиқиндилар чўғларини ўчириб қўйинг!Электр кабелларга бир вақтда бир нечта мосламаларни уланишига йўл қўйманг! Ортиқча юкланишни олдини олинг!
Уйда ёш болаларни ёлғиз қолдирманг!Бинолар том қисмида бажариш режалаштирилган юмушларни вақтинча тўхтатинг;
☎️ Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда зудлик билан
101 ёки
(+99873) 479-21-57,
(+99873) 479-29-01 рақамларига қўнғироқ қилинг!
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.