Тармоқда психолог стрессни бошқаришнинг 5та самарали усули билан бўлишибди: Стресс ҳолатида мияда “фавқулодда ҳолат" эълон қилиниб, гипоталамусга "тревога" сигналини юборади.
Кортизол бутун танани ҳаракатга тайёрлайди. Бу тезкор реакция аждодларимизга муқаррар хавфдан қочиш ва тирик қолиш имконини берган. Ҳозир ҳаётимизга биологик жиҳатдан хавф солувчи вазиятлар кам учраса-да, социал муаммолар сабаб биз сурункали стрессни бошимиздан кечирамиз.
Бу — ишдаги мажбуриятлар, молиявий ва оилавий масалалар, электрон қурилмалар билан гипералоқа ва ҳ.к. Организм доимий хавотир таъсирида бўлиши соғлиқ учун вайронкор оқибатларга олиб келади:
- вазн ортиши
- хотира ёмонлашиши
- юрак-қонтомир касалликлари
- уйқу бузилиши
- хавотир ва депрессия
- ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммолар ва б.
Стрессни назорат қилиш бўйича 5та маслаҳат 1. Стрессни бошқариш унга нисбатан ёндашувни ўзгартиришдан бошланади. Стресс — ҳар доим ҳам ёмонлик эмас.
У энергия билан қувватлайди, мураккаб вазифаларни уддалашга, олға ҳаракат қилишга ва ўсишга ундайди.
2. Квадрат бўйлаб нафас олиш Ўзингизни хорғин ва ожиз сезганингизда квадрат бўйлаб нафас олинг:
Нафас олиш 4 сек — Ушлаб туриш 4 сек — Чиқариш 4 сек — Ушлаб туриш 4 сек. Буни бир неча маротаба такрорланг.
Бу организмни тинчлантирувчи парасимпатик асаб тизимини ишга туширади ва симпатик асаб тизими фаоллигини пасайтиради (у "ур" ёки "қоч" реакциясини ишга туширади).
3. Позитив ички диалог Стресс вақтидаги негатив ўй-хаёлларингиз ва ўзингизга нисбатан танқидни англанг.
Уларни "Мен буни уддалашга тайёрман" ёки "Мен бунга тайёрман" каби қатъий ибораларга алмаштиринг.
Бу вазиятни енгиш орқали қандай тажрибага эга бўлишингиз ҳақида ўйланг.
4. Стресс омилларини бартараф этинг. Мўътадил стресс фойдали, жуда кўпайиб кетса, хавфли. Ортиқча стрессдан қочиш учун:
— Чегара ўрнатиш ва "йўқ" дейишни ўрганинг;
— Вақтни бошқариш ва бирламчи вазифалар (мақсадлар)ни белгилашни ўрганинг.
5. Сизни стрессдан ҳимоя қилувчи ҳаётни яратингМунтазам йога, сайр ёки онглилик амалиётларини бажаринг.
Тўрт асосий жиҳат: жисмоний фаоллик, уйқу, овқатланиш ва завқланишга эътибор қаратинг.
Шу тариқа сиз стресс вазиятларга нисбатан ҳимояга эга бўласиз.
@safarblog