Азизбек Абдувалиев


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Daryo.uz мухбири Азизбек Абдувалиевнинг Телеграм канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Бош вазир Абдулла Арипов Mercedes-Benz хизмат автомобилини Malibu'га алмаштирибди

Бош вазир матбуот котибининг маълум қилишича, ҳукумат таркибидаги барча вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар хизмат автомобили сифатида маҳаллий автотранспортлардан фойдаланишга ўтган.

Энг қизиғи маҳаллий дейилган автомобиллар ичида BYD ҳам бор.


Тошкентдаги барча вазирлик ва идоралар бинолари сотилади

Республика даражасидаги барча вазирлик ва идоралар Янги Тошкент шаҳрига оммавий кўчирилади. Уларнинг ҳозирги бинолари сотилади.

Сотишдан тушган маблағлар Янги Тошкентда янги маъмурий бинолар қуришга сарфланади.

Айни пайтда Энергетика вазирлиги Янги Тошкентда фаолият олиб бормоқда.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇸 АҚШ президенти Доналд Трамп Fox News телеканали журналисти Мария Бартиромога интервю берди

Интервюда Доналд Трамп томонидан билдирилган фикрлар:

◾️ Ҳали ҳам Украина билан қазилма ресурслар бўйича битим имзоланишини кутяпман;

◾️ Эрон билан ядро дастури бўйича келишувга эришишга ҳаракат қиляпман, аммо "битим тузиш вақти" тугаб бормоқда;

◾️ Ядро қуроли иқлим ўзгаришидан ҳам катта таҳдид ҳисобланади. Одамлар иқлим ўзгариши ҳақида гапиришади, лекин ядро қуроли хавфини тилга олишмайди;

◾️ Мен Россияга нисбатан қатъий позициядаман, аммо Путинга нисбатан яхши муносабатдаман;

◾️ “Шимолий оқим-2” газ қувури қурилишини мен тўхтатганман. Россияга қарши санкцияларни мен жорий қилганман. Украинага танкка қарши Javelin қуролларини мен берганман;

◾️ Зеленский Америка пулларини ёш боладан конфетини олиб қўйгандек оларди... Мен у биздан миннатдор деб ўйламайман;

◾️ Украина омон қолмаслиги мумкин. Бу уруш бўлмаслиги керак эди, лекин у содир бўлди;

◾️ Уруш тугаши учун иккала томон ҳаракат қилиши керак;

◾️ Байден ҳеч қачон Украинага 350 миллиард доллар ажратмаслиги керак эди. У Европа билан тенг шаклда ҳаракат қилиши лозим эди. Биз 350 миллиард бердик, улар эса 100 миллард берди, ҳолбуки, улар учун таҳдид биздагидан кўра каттароқ, бизнинг орамизда бутун бир океан бор;

◾️ Мен қудратли мамлакат барпо этишим керак, сиз акциялар бозорининг ҳозирги ҳолатига ортиқча эътибор бермаслигингиз лозим. Хитойга қаранг, улар 100 йиллик режалар тузишади.

👉 @Geosiyosatuz


Тарихий воқеа: Администрация ҳашамат ва комфортдан воз кечмоқда

Президент Администрацияси қимматбаҳо «иномарка»лардан бутунлай воз кечиб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобиллардан фойдаланишга ўтишни бошлашган.

Кўпчиликни қизиқтирадиган савол: хўш, энди «иномарка»ларни тақдири нима бўлади? Гаражда чанг босиб ётадими ёки амалдорлар ўзаро бўлишиб олишадими?

Йўқ! Чет элда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо автомобилларнинг барчаси босқичма-босқич «E-auksion» электрон савдо тизими орқали сотувга қўйилади. Ҳар қандай шахс ушбу аукционда иштирок этиб, машиналарни сотиб олиши мумкин.

«Иномарка»ларни ўрнига янги маҳаллий автомобиллар харид қилинадими? Албатта, йўқ! Администрация мулозимлари ҳозирда «гараж»да мавжуд бўлган Malibu, Tracker, Lacetti ҳамда BYD (электромобил) русумли автомобиллардан фойдаланадилар.

Тасаввур қилинг, давлат маслаҳатчиси энди Lacetti’да юради! 😄 Ҳатто икки кун аввал ҳам буни тасаввур қилиб бўлмас эди. Аммо Президентнинг қатъияти ва сиёсий иродаси туфайли мамлакатнинг энг катта амалдорлари ҳашамат ва комфортдан воз кечиб, тежамкорлик ва оддийликка ўтишади.

Энг муҳими – бу «хўжакўрсинга» эмас, балки ҳақиқий ислоҳот! Давлат идоралари учун қимматбаҳо машиналар сотиб олиш амалиёти ваниҳоят тугади, бюджет маблағларини оқилона сарфлаш йўлидаги муҳим қадамлар бошланди деб ўйлайман.

Бу ҳали ҳаммаси эмас…

@mufasa_mh


Биринчи хоним қизи Шаҳноза ва набиралари билан.


Рейтинг янгиланди: ТОП-35 бошқарувдаги аёллар

“Юксалиш” ҳаракати томонидан сиёсий, ижтимоий-иқтисодий тармоқлар ривожига салмоқли ҳисса қўшаётган, соҳаларда муҳим вазифаларни бажариб келаётган раҳбар аёлларнинг йиллик рейтингини тузиш анъанага айланган.

Бу сафар рўйхат шакллантиришда экспертлар томонидан 300 нафардан ортиқ номзод фаолияти таҳлил қилинди.

Рейтинг уларнинг касбий ютуқлари, фаолият тармоқларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, шунингдек, ижтимоий фаоллиги таҳлили асосида тузилди.


Байрам шукуҳи: Ўзбекистон сарҳадларини қўриқлаётган чегарачи қизлар.


Тошкент метрополитенида фавқулодда чақирув тугмалари ўрнатилмоқда

Тошкент метрополитенида фавқулодда чақириқ тугмаларини ўрнатиш бошланди. Бу ҳақда «Тошкент» телеканали «Пойтахт» информацион дастурида хабар берилди.

Кўрсатувда қайд этилишича, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида метрополитен ҳудудида чақирув тугмалари ўрнатилмоқда.

«Фуқаролар ушбу тугмани босиш орқали метрополитен ходимлари билан боғланиб, ҳуқуқбузарлик тўғрисида хабар бериши ёки ёрдам сўраши мумкин», — дея таъкидлади ИИВ транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти матбуот котиби Азамат Ахматов.

Мутасаддининг қўшимча қилишича, метродаги видекамера ва динамиклар ёрдамида ходимлар мурожаатчи билан аудио-видеоалоқа ўрнатади. Барча маълумотлар автоматик равишда тизимда қайд этилади. Бу йўловчиларнинг мурожаатларига тезкор жавоб қайтариш имконини беради.


Абдуқодир Ҳусанов – “Манчестер Сити“нинг феврал ойидаги энг яхши ўйинчиси!

Ўзбекистонлик ҳимоячи "Сити"даги илк ойидаёқ Ҳоланд ва Гвардиол билан ой лауреати соврини учун курашаётган эди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видео

“Формула” мусобақаларида иштирок этишни орзу қилаётган наманганлик Ясмина


Наманганлик 16 яшар Ясмина Эгамбердиева Ўзбекистондаги энг ёш автоспорт бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси ҳисобланади. У 6 ёшидан бери картинг билан шуғулланиб келади ва ҳозиргача уч карра Ўзбекистон чемпиони бўлишга улгурган.

Шунингдек, Франция, Малайзия ва Испанияда бўлиб ўтган халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этган.

“Формула” мусобақаларида қатнашган илк ўзбек қизи бўлишни орзу қилаётган Ясмина ҳақида батафсил лавҳа давомида танишишингиз мумкин.

@azizbek_abduvaliyev


Давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонунни қабул қилиш вақти-соати келгани таъкидланди

Бу борада жамоатчилик фикри жуда муҳимлиги қайд этилди.

Мутасаддиларга тез фурсатда ушбу қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйиб, 1 апрелгача киритиш топширилди.

Ноқонуний бойлик орттириш учун жавобгарлик масаласини ҳам ўйлаб кўриш зарурлиги таъкидланди.

Қонунчиликка ноқонуний бойлик орттириш ҳақида модда киритиш таклиф қилинди. Яъни, давлат хизматчиси декларация қилган даромадига мос келмайдиган мол-мулкини қаердан олганини исботлаши керак бўлади.

Президент Миллий кенгашни, парламентнинг коррупцияга қарши курашиш қўмиталарини бу борада халқаро андозаларга мос таклифларни ишлаб чиқишга чақирди.


⚡️ Ўзбекистонда энди прокурор, ички ишлар ва солиқ секторлар фаолияти билан шуғулланмайди.

Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.

Давлат раҳбари кейинги пайтда прокурор, ички ишлар ва солиқ раҳбарлари секторни баҳона қилиб, соҳасидаги ишларни сусайтириб юборганини танқид қилди.

Маълумот учун: 8 йил аввал ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти йўлга қўйилган эди.


❗️Ўзбекистонда «TEMU» платформасидан фойдаланиш чекланади

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳамда Солиқ қўмитаси TEMU электрон савдо платформаси фаолиятини 2025 йил 20 мартдан бошлаб чеклаш тўғрисида хабар берди.

Маълум қилинишича, айрим электрон савдо платформалари томонидан электрон тижорат, чакана савдо, реклама, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаётганлиги аниқланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ўзбекистонликлардан бугунги кундан бошлаб «TEMU» платформасида буюртма бермаслик, агар буюртма бундан олдин амалга оширилган бўлса, платформада тўловни қайтаришни ташкил этиш тавсия этилмоқда.


❗️Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

Бундан илгарироқ унинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.


Лос-Анжелесда бўлиб ўтган Оскар мукофотини топшириш маросимида "Анора" фильми 5 та ҳайкалчани қўлга киритди

Мукофотнинг асосий ғолиблари:

🔹“Энг яхши фильм”, “Энг яхши режиссёрлик иши” – "Анора";
🔹“Энг яхши актёр” – Эдриан Броуди, "Бруталист";
🔹“Энг яхши актриса” – Майки Мэдисон, "Анора";
🔹“Энг яхши иккинчи даражали эркак роли” – Киран Калкин, “Ҳақиқий оғриқ”;
🔹“Энг яхши иккинчи даражали аёл роли” – Зои Салдана, “Эмилия Перес”;
🔹“Энг яхши сценарий” ва “Энг яхши монтаж” – Шон Бейкер, "Анора";
🔹“Энг яхши тўлиқ метражли анимацион фильм” – "Оқим";
🔹“Энг яхши грим ва соч турмаклари” – "Субстанция";
🔹“Энг яхши ҳужжатли фильм” – “Бошқа ер йўқ”.


Ўзбекистонликлар 2024 йилда дори-дармонга 20 трлн сўмга яқин пул сарфлаган

Солиқ қўмитасининг Kun.uz’га фискал чеклар таҳлили бўйича тақдим қилган маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар 2024 йилда дори воситаларига жами 19,7 трлн сўмдан ортиқ пул сарфлаган. Шундан 15,7 трлн сўмдан кўпроғи импорт препаратлар, 4 трлн сўм маҳаллий ишлаб чиқарилган препаратлар ҳиссасига тўғри келган.

Ўтган йилда дори воситалари учун энг катта харажатлар Тошкент шаҳри (5 трлн сўм), Самарқанд (2,6 трлн сўм) ва Фарғона вилоятида (1,5 трлн сўм) қайд этилган.

Энг кўп маблағ қуйидаги касалликларни даволаш учун мўлжалланган дори воситаларига сарфланган:

юрак-қон томир касалликлари;

инфекцион касалликлар;

оғриқ қолдирувчи воситалар;

асаб тизими касалликлари;

ошқозон-ичак касалликлари.


Қозоғистонда ўзбекистонлик оиланинг 7 аъзоси ис газидан вафот этди

2 март куни Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидаги бир оилада етти нафар ўзбекистонлик ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса Мўйноли тумани Басқудуқ қишлоғида содир бўлган. Қутқарувчилар ва тез тиббий ёрдам бригадалари етти киши, жумладан, беш нафар боланинг вафот этганига гувоҳ бўлган.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг дастлабки версиясига кўра, фожиа газ ускуналаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш оқибатида содир бўлган. Маълум бўлишича, ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистонда вақтинча истиқомат қилиб келган.

Фавқулодда ҳодиса сабабларини ўрганиш учун комиссия тузилди.

Вазият вилоят ҳокимининг шахсий назоратида. Ҳалок бўлган оиланинг қариндошларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади, жумладан, дафн маросими ўтказилади, дейилади хабарда.


Талабалик йилларимдан бери илк бор Рамазон ойини уйда онамсиз қарши олдим

У киши айни пайтда опам билан Маккаи мукаррамада, умра зиёратидалар. Ҳар қўнғироқлашганимда албатта “Мени ҳаммадан кўпроқ дуо қиляпсизми?” деб сўрайман. “Энг кўп сени дуо қиляпман, бу сафар жамулжам келайлик, ўтган гал олиб келганингда ҳамма жойни айлантиргандинг” дейдилар, хурсанд бўламан.

Эсон-омон зиёратларини якунлаб қайтсинлар, бағримизни тўлдирсинлар, дуоларининг давоми ифторлик ва саҳарлик дастурхонларимизда бўлсин!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Маош 15 млн сўмгача: “Янги Тошкент”да иш бор

Ўзбекистоннинг Туркиядаги ва Россиядаги элчихоналари Тошкентда ўзбекистонликлар учун 15 млн сўмгача маошли иш борлигини эълон қилди.

Эълонга кўра, фуқаролар “Янги Тошкент” қурилишида иштирок этишга таклиф қилинмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида хорижда меҳнат қилаётган юртдошлар учун 10 мингга яқин иш ўрни яратилмоқда.

Қурилиш соҳасида тажрибага эга бўлган фуқаролар 38 йўналиш (бетончи, сувоқчи, сантехник, электрик ва бошқалар) бўйича ишга қабул қилинади.


❗️2024 йил давомида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 5,3 миллиард долларга ошиб, 2025 йил 1 январь ҳолатига кўра 40,2 миллиард долларни ташкил этди.

Шундан, давлат ташқи қарзи 4,1 миллиард долларга, давлат ички қарзи эса 1,2 миллиард долларга ўсди.

Жон бошига давлат қарзи 1 070 долларни ташкил этди, бу 2024 йил 1 январдаги 949 долларлик кўрсаткичдан ошган.

Показано 20 последних публикаций.