🎼Шерали Жўраевни эсимни таниганимдан тинглаганман ва бу мухлислик қалбимда абадий қолади
🎤 Аввалига телевизорда, магнитофонларда эшитдик. Видеолар кўпайиб қолганда кассеталарини сотиб олдик. Афсуски Шер ака ижодининг авж палласи “запрет”ларда ўтди. Ҳофиз чўкмади, билдирмади. У фақат куйлади. Шу халқ учун ижод қилди ва беқиёс мерос қолдирди.
🎧 Ёшим улғайгани сари Шерали Жўраев билан юзма-юз кўришга имкон қидирдим. Асакадаги ҳосил байрамида узоқдан, Самарқанд амфитеатридаги концертда яқиндан кўришга муваффақ бўлдим. Ўшанда Шоҳжаҳон ва Зирғомшоҳ (ҳозир Зоҳиршоҳ бўлди) бўз болалар эди, Ҳофиз уларни бургут болаларини учирма қилгани сингари саҳнага олиб чиқа бошлаганди. Ўша концерт яна қизиқ воқеа билан ёдимда қолган – дастур якунида Шер аканинг ёнига югуриб бордим. Мендан чаққонлар аллақачон ўраб олишган экан.
– Майли, келишиб битта қўшиқни танланглар, ўшани айтиб бераман, – деди ҳофиз.
Мен “Гулбадан” деб бақирдим, кимдир “Сорбон”, яна кимдир “Инсон ўзинг” дея қичқирди. Бир тожик ака бўйнини чўзиб “Шер акооо, “Ўзбеким”ни айтиб беринггг” деганди ўзига хос лаҳжада. Чиндан, ҳофиз қўшиқлари миллат танламасди.
🌗 Йиллар ўтди, Ҳофизнинг туғилган куни катта байрам бўларди, ўшанда қатнашдим. Уйида меҳмон бўлдим, суҳбатини олдим, интервьюлар эълон қилдим.
✍️ Аслида шунча нарсани бир воқеа туфайли ёздим: Шер ака 2006 йилда Самарқандга тўйга борган экан. Диний ва дунёвий илмлар билимдони бўлган Ҳофиз зиёрат қилган пайтларида Каримберди Ҳожи ака билан ҳамроҳлик қилган эканмиз. Яқинда тасодифан шу лавҳани кўриб қолдим ва жуда хурсанд бўлдим (14-дақиқадан бошлаб кўринганман).
https://www.youtube.com/watch?v=afQGV9rFMVk
🤲 Ҳофизнинг охирати обод бўлсин!
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм