Abror Zohidov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


SSS yoki saytlarga sig'magan so'zlar...
Muallif: Abror Zohidov
Murojaat uchun: @Abror_Zohidov
Инстаграм: instagram.com/abrorzohidov1

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


🙋‍♂️ Таклиф: Халқ артистлари ёки улар ўтганидан кейин болалари қўшиқларини/ижодий ишларини қизғанадиган бўлишса, "Халқ артисти", "Хизмат кўрсатган артист" деган унвонларни марҳамат қилиб қайтариб топшириб қўйишсин!

⚡️“Муаллифлик ҳуқуқи қайда қолди, қонун, конституцияяяя!” деб қичқирувчиларга ўз позициямни қайта тушунтираман:

* Ҳар қандай ҳаваскор санъатга тақлид билан кириб келади. Уни ўзи ёқтирган хонанда қўшиғини айтишдан мосуво қилиш, ёки бу имконни фақат танланганларга бериш санъатдан совишга олиб келади;
* Ўз санъатини ўз халқи вакилларидан ҳар қандай шаклда қизғаниш хориж санъати/маданияти қўлтиғига сув пуркайди;
* Қўшиқларни, ҳангомаларни радио, ТВ, ОАВга бермай қулфлаб ўтириш, бунинг учун пул талаб қилиш эса аҳмоқликдан ўзга нарса эмас!

Хўш, қандай ҳолатларда муаллифлик ҳуқуқини ишлатиш керак:

• Қўшиқлар яққол бузиб айтилса;
• Қўшиқнинг асл эгаси эътироф этилмаса;
• Қўшиқ муаллифи беҳурмат қилинса;
• Қўшиққа эгалик ҳуқуқи бошқалар томонидан даъво қилинса.

✍️ Шу ўринда устозимиз Элмурод ака Эрматовнинг фикрини билдирсам: “Бу қўшиқлар ҳақини халқ санъаткор тириклигида қистириб, ортиғи билан тўлаб қўйган”. Хўш, бўлмаган гапми?

👉 Ҳей барака топкур, тушун ахир! Шу можаролар ортидан ўлмас асарларни қулоқчин орқали эшитганда ҳам хижолат бўла бошладим. Худди бировнинг ҳақини еяётгандекман...

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

637 0 6 32 59

❓Қачон жиз еймиз? “Бола пули” тушганда!

✍️ Қишлоқлардан бирида яшовчи дўстимиз куйиниб айтиб берди. Мен эса сизга илиндим...

Даладан қайтаётгандим. Гузар ёнига етганимда кимдир чақиргани эшитилди. Ортга қарасам икки синфдошим дўкон ёнидаги ўриндиқда ўтирган экан. Бордим, қучоқлашиб кўришдик. Бир қишлоқда яшасакда, эртаю-кеч ишда бўлганим учун кўпам учрашавермаймиз.
– Ҳа, кўринмай кетдинг? – сўради Садриддин сигарет тутатиб.
– Юрибман, иш кўп, – доимги гапни айтдим.
– Камолиддин ўғлига суннат тўй берганда ҳам келмадинг, – бироз хафа бўлгандай гапга қўшилди Жалол.
– Ловияни йиғиштираётгандик, кечга қолиб кетдим. Бир табриклашга ўтармиз.
– Бўлди, энди бориб ўтирма, у қурумсоқ бошқа зиёфат бермайди. Тўйда еган еб қолди, – кулди Садриддин.
– Ундан кўра кўплашиб жиз ейишга борайлик. Анчадан бери томоқ ҳам тақиллаб кетди, – бўйнига маънодор чертиб гапирди Жалол.
Рад этиш ноқулай, ичмасамда, давраларига онда-сонда қўшилиб тураман. Лекин одатда доим тўлов муаммо бўлади. Кўпчилик ғирт маст бўлиб оладида, “пулим йўқ, тўлайвер, оласанда” деб тураверади.
– Майли, бирор бўш кун бўлса борсак бораверамиз.
– Э, бунинг бўш куни йўқ барибир, доим ниманидир баҳона қилади. Яна камига ичмай ваъз ўқигани ортиқча. Жалол, яхшиси “бола пули” берилганда, ўзимиз борамиз.
– Қанақа “бола пули”?
– Ие, шуниям билмайсанми? Болаларга давлат берадику, маҳалладан оласан.
Эсимга Садриддиннинг хотини “Эрим ишсиз, ўзим болаларга қараб ўтираман, ёрдам олмасам бўлмайди” деб ҳужжат йиғиб юрганлари тушди.
– Давлат болангга деб берган пулни жиз еб, ароқ ичишга сарфлайсанми, – сўрадим жаҳл билан.
– Ҳей, ақллилик қилма, барибир шу болани боқяпман. Бола пули нима экан, қўшним Турдимурод онасининг пенсияси чиққанда чойхона қилади ҳамиша. Кеча эриди, маза қилдик.
Велосипедни буриб секин кета бошладим. Тўғри, қишлоқда иш кўп эмас, даромадли жойларни ҳам топиш мушкул. Лекин мен ишлаётган далада доим ишчи кучи етишмайди. Катта пул топмайман, лекин ишлаганим бола-чақамни боқишга етиб турибди. Ҳосил кўтарганда уч-тўрт танга орттириб мол-ҳол қиламиз, кўмир оламиз, қишлик захира тўплаймиз.
Қишлоғимизда иккита дўкон, битта ошхона бор. Пенсия, нафақалар тарқатилганда гавжумлашиб кетади. Асосан эркаклар. Дўкончилар эски қарзни ундириб олибоқ дафтардан янги саҳифа очишади. Ошхона ўша куни маст-аластга тўлиб тошади. Вазиятдан қисман бохабар эдим, лекин ўзимнинг дўстларим ҳам шу сафга қўшилиб бораётганини билмагандим. Наҳот бола пули, она пенсиясига кўз тикадиган даражага етдик?

P.S.: Диққат, шу постни "оддий халқни ёмонлаш" дея баҳолайдиган ўзига хослар – нарироқда ўйнанглар!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

2.9k 1 24 18 77

🚒 Фарғонадаги “заправка” портлашида ўлимлар сони яшириляпти. Бу аниқ

⚡️ Лекин бундан ҳам ёмони бор – ўлим сони ҳали яна ортади. Балки каррасига.

🔥 Тиббиётнинг куйишлар билан шуғулланувчи “Комбустиология” номли алоҳида бўлими бор. Жуда оғир йўналиш, ишлаш қийин бўлган соҳа. Беморлар 80-90 фоиз куйиш билан ҳам келиб маълум муддат жон бермасликлари мумкин. Дори-дармон қилинади, айримлари туппа-тузук гапиради, яқинлари умидланишади...

🚑 Аммо икки-уч суткадан кейин куйиш натижасида нобуд бўлган ҳужайралар организмга токсинлар ишлаб чиқара бошлайди. Оддий тил билан айтганда инсоннинг ўз танаси ўз жонини заҳарлаб адо қилади. Беморлар кўпинча мана шу босқичда вафот этишади. Қариндош-уруғи “Кечагина яхши эдику” дея дод деб қолаверишади.

🏥 Фарғонада портлаш чоғининг ўзида куйиб кул бўлганлар анчагина эди. Шифохонага олиб кетилганлар унданда кўплиги аниқ. Демак яна совуқ хабарларга тайёр туриш керак. Аммо бизникилар “Содда халқ алдаганимизга ишонаверади” деган фикрда ҳалиям.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🚔 Қатар полицияси учар ҳайдовчининг 100 минг долларлик мошинасини парчалаб ташлади

✅ Албатта, бундай ишлар Қатар каби бой давлатларга ярашаверади. Лекин бизда ҳам йўлларда варанглатиб дрифт қиладиган ўпкаси йўқлар бисёр.


🛻 Одатда улар тунда чиқиб ҳаммани безовта қилишади. Аммо бугун куппа-кундузда Тошкентнинг қоқ марказида, президент администрациясидан 400 метр берида бир “Ласетти” шунақа вариллаб ўтиб кетдики, овози қулоқни қоматга келтириш билан бирга у тезликда бировни урса, майдалаб ташларди.

🔥 Қатарликлар ҳайдовчиси учарлик қилгани учун 100 минг долларлик “Toyota Supra A90” автомобилини ғижимлаб, парчалаб ташлашибди. Бизнинг учарларга потенциал қотил сифатида эмас, жарима тўловчи соғин сигир сифатида қарайдиган одил судимиз беш болани уриб кетиб, иккитасини ўлдирган автотеррористга арзимас жарима қўллаб озод қилиб юборгани камдай мошинасига тегмаган ҳам.

🙋‍♂️ Агар ихтиёр менда бўлганда шундай учарларнинг автомобилини мусодара қилиб, аукцион орқали сотардим ва пулини ғазнага туширмай, муҳтожларга, беморларга тўғридан-тўғри тарқатардим.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

1k 0 10 4 70

🤷🏻‍♂️ Россия расмийлари фикрича, Игорь Кириллов деган ўрис генералини ўзбеклар ўлдирганмиш

❓Саволлар кўп, лекин иккитаси икки кўзга қадалиб турибди:

1. Пўтин ҳамма нарсада ожиз мигрантларни айблаш даражасида тубанлашиб улгурдими?
2. У қандай генерал-лейтенантки, шундай юқори рутбадаги жанговар амалдорни оддий ўзбек ўғлони ўлдириб кетаверса?

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм


🙋‍♂️ "Сен кучлисан" жамоаси бирлашиб, қатор кўргазмаларда пул ишладик, болаларга тарқатдик, тарқатяпмиз. Энди ҳомийлар кўмаги, ўзимизнинг йиққан-терганимиз билан каттароқ эҳсонга ҳаракатдамиз.

🤝 Дастлаб 30 муҳтожга озиқ-овқат, кейин 30 нафар беморга дори хариди учун 500 минг сўмдан пул тарқатилади. Агар яна имконимиз етса, ижарада яшовчиларга маълум ҳисса ажратамиз. Дўстларим, илтимос, эълонни бўлишворинглар ва албатта қуйидаги шартларини ҳам тирканглар!

✅ Демак:

* Мурожаатга оилавий аҳвол, муҳтожлик сабаби, манзил, телефон каби қисқа маълумотларни киритиб, https://t.me/Abror_Zohidov телеграми орқали йўлланг;
* Танловда устунлик тартиби доимгидек: дастлаб беморлар ва уларнинг яқинлари, кейин ижарада яшовчи муҳтожлар, ундан сўнг талабалар, мусофирлар ва ҳ.к.;
* Мурожаатлар 18.12.24 й. соат 10.00 гача қабул қилинади, кечикманг. Мурожаатлар сони 100 тадан ошса, қабул муддатидан олдин тўхтатилишиям мумкин;
* Пул қиймати вазиятга кўра ҳал қилинади, ҳозирча режамиз муҳтожлик ҳолатига кўра 300 мингдан 500 минг сўмгача. Пул ҳаммага зарур, бу тушунарли. Шу боис кимгадир рад этсак, хафа бўлманг;
* Озиқ-овқат Тошкент шаҳрида, Болалар гематологияси шифохонаси ёнида тарқатилади. Узоқ ҳудудларга жўнатиш имкони йўқ;
* Кўмак берганларга раҳмат, яна бош қўшмоқчилар бўлса, алоқадамиз. Раҳмат!

✍️ Мурожаат намунаси:

1. ФИО, манзил, телефон, пластик карта;
2. Муҳтожлик сабаби батафсил (беморлик бўлса, бемор исм-шарифи, бевалик, талабалик, ижара бўлса, у ҳолат...);
3. Қайси турдаги эҳсонни олмоқчисиз?
4. Яқин 3 ой ичида биз томонимиздан эҳсон тарқатилганда олган-олмаганлигингизни ёзинг.

* Касаллик тарихидан кўчирмалар, суратларни сўралмагунча ташламанг!;
* Хат жўнатиб дарҳол жавоб кутманг;
* Дори-дармон учун пул ё чек шаклида берилади, у билан бориб дори оласиз, ёки бевосита дорихонага туширилади.

⚡️ Қатъий шарт: Керакли маълумотларни узуқ-юлуқ қилмасдан, намунадагидек яхлит хат шаклида ёзиб юборинг. Ўрганиб кўрилади ва муносиб топилсангиз, қайта алоқага чиқилади. Муносиб топилмасангиз ёки мурожаат сўралганидек тўлдирилмаса, жавоб ёки изоҳ берилмайди.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

8.9k 1 67 32 42

Янги йил байрами кўз ўнгингизда биринчи навбатда нима билан намоён бўлади? (Сўров бу байрамни нишонлайдиганларга қаратилган. Узр, энг яқин битта жавобни танлаш керак)
Опрос
  •   Қорбобо;
  •   Безатилган арча;
  •   Мандарин;
  •   Оливье салати;
  •   Қорли кеча;
  •   Салютлар ва пақилдоқлар овози;
  •   ТВдаги шоулар;
  •   Ўз вариантимни изоҳда ёзаман.
392 голосов


Ажойиб кун бўлди, болалар хурсанд!

Тошкент шаҳри ҳокимияти ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида ўтказилган кўргазмамизда анъанага кўра бемор болалар энг азиз меҳмон бўлишди. Кўргазмада 100 нафардан ортиқ болажоннинг 1000 дан ортиқ ижодий ишлари тақдим этилди.

Тадбирнинг очилиш қисмида модераторларимиз Муаззам Иброҳимова ва Азиза Қурбоновалар болалар ва уларнинг ота-оналарига касалликни енгиш бўйича мотивацион нутқ сўзлаб беришди.

Қорбобо совғаларни тарқатиб бўлгандан сўнг тадбирнинг энг қизиқ қисми бошланди – болалар ўзларининг энг сара асарларини саҳнага олиб чиқиб, аукцион қилиб сотишди. Бу аукционнинг ўзига хос жиҳати унда талабаларнинг иштироки бўлди ва улар жуда фаоллик кўрсатишди.

Болалар суратлари аукционда энг ками 200 минг, энг кўпи 600 минг сўмгача сотилди. “Ота-онамга ижара тўлови тўлашга ёрдам берсам эди” дея қўл меҳнати билан сумкача ва Ўзбекистон байроғини тўқиб келган Севинч ўзига хос рекорд ўрнатди. Сумкачани журналист Азиза Қурбонова 1 млн сўмга сотиб олган бўлса, Ўзбекистон байроғини Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъули Дурдона Раҳимова 1,5 млн сўмга харид қилди ва ҳокимиятнинг энг кўринарли жойига осиб қўйишга ваъда берди.

Кўргазманинг муҳим лотлари бўлган қадимий сурат “Ишонч” газетаси жамоаси номидан иштирок этган Салим Абдураҳмонов томонидан 1.5 млн сўмга, Диёра Келдиёрованинг шахсан имзолаб берган кимоноси 1,3 млн сўмга харид қилинди. Асосий лот – “Умид” номли сурат нусхаси шифокор Нигора Муратова ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакили Дурдона Раҳимова ўртасида талаш бўлди ва босқичма-босқич кўтарилиб бориб, 2.5 млн сўмга сотилди.

Умумий тушумлар анча камтар бўлган бўлсада, самимий ўтган тадбир ёдимизда қоладиган бўлди. Ҳаммага раҳмат!


Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

1.8k 0 16 18 116

Бир келиб кетинг, илтимос!

Ўзи қийналиб-қийналиб битта кўргазма ташкил қиламиз. Таклиф бўлгунича, уюштиргунча обдан тер тўкамиз. Лекин энг-энг-энг алам қиларлиси бу тадбирларга деярли ҳеч ким келмаслиги.

Бемор болажонларни чақириб олган бўламиз – шунақа пайтларда асосан ўзимиз уларга томоша кўрсатамиз, сотилмаса ҳам суратларини пештахтадан ечиб оламиз, кимошди савдоларидаги оз сонли харидорлар ичига ҳам волонтёрларимиз кириб олиб, савдони қизитишади.

Иложсизлик ортидан ширин ёлғон хуллас...
Лекин бугун кўпчиликни кутяпмиз. Мана шу таклифномага ўз исм-шарифингизни қўйиб олинг, агар айнан ёзилган таклифнома керак бўлса, етказиб ҳам берамиз. Муҳими келинг, битта бўлса ҳам болага далда беринг, битта бўлса ҳам сурат сотиб олинг. Пулингиз бўлмаса шунчаки ечиб олиб кетаверинг.

Муҳими болалар кўз ўнгида суратлар камайгани, уларнинг нигоҳларида учқун чақнагани.

Пулни эса амаллармиз. Олдинги мард харидорлар қайтарган қадимий сурат, “Умид” картинасининг нусхаси, боксчилар тақдим этган қўлқоп ёки Диёранинг кимоноси бор. Ўшаларни сотиб болаларга бўлиб берамиз ҳар доимгидек.

Сизни эса кутамиз!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

51.1k 14 273 42 107

🔥 Ўзбек энергетикасининг шонли баёнотлари

2010 йил
“Аҳоли газ-светни тежаб ишлатмайди. Агар энергасамарадор лампаларга ўтсак, умуман свет ўчмайди”
* * *
2013 йил
“Халқ ишлатган светига пул тўламайди. Агар ҳамма қарзини тўласа, бизга инвестиция ҳам керак эмас, газ-свет ҳам жойида бўлади”;
* * *
2016 йил
“Одамлар газ-светни кўп ўғирлайди. Агар ақлли ҳисоблагичларга ва олдиндан тўловга ўтсак, газ-свет умуман муаммо бўлмайди”;
* * *
2017 йил
“Газимиз учта Ўзбекистонни таъминлашга етади...”;
* * *
2023 йил
“Агар лимит белгиласак ва кўп ишлатганлардан кўпроқ тўлов ундирсак, свет-газ бўйича барча масалаларни ечамиз;
* * *
2024 йил
“Аҳоли ва тадбиркорлар қуёш панеллари ўрнатиши шарт, шунда свет-газ муаммосидан қутиламиз”.

✍️ Аброр Зоҳидов тўплади ва судга беришларига ҳам тайёр.
Телеграм | Инстаграм

24.4k 1 475 18 124

✍️ 100 нафардан ортиқ бола, 1000 дан ортиқ ижодий ишлар!

✅ Ҳа, янги кўргазмамиз кўлами айни шундай. Болажонларимиз дардни ҳам унутиб, шитоб билан тайёрланишмоқда. Йил якунида уларни хурсанд қилиш ҳаракатидамиз ва Сизни ҳам таклиф қиламиз.


“Сен кучлисан” лойиҳаси сафига қўшилган бемор болалар доимий изланишда. Уларнинг ижод намуналари бугун турли ташкилотларда, хонадонларда илинган, инсонларга мотивация беришда қўл келяпти. Навбатдаги кўргазма ва аукционимизда ҳам энг саралари тақдим этилади.

Тошкент шаҳри ҳокимияти ва Ёшлар ишлари агентлиги пойтахт бошқармаси Жорий йилнинг 14 декабрь куни соат 14:00 да онкологик ва гематологик хасаталикларга чалинган болажонлар учун махсус тадбир уюштирмоқда, барака топишсин.

Болалар ва уларнинг ота-оналари учун кўнгилочар дастурлар, ширин дастурхон ажойиб совғалар билан бирга албатта суратлар кўргазмаси ҳамда кимошди савдолар ташкил этилади. Ташриф буюраркансиз чиройли расмларни қўлида тутган болажонлар кўнглини бевосита кўтариш имконига эга бўласиз.

Демак биз ва болажонлар Сизни кутамиз!


🔥 Манзил: Тошкент шаҳри, "Алпомиш" муз саройи (мўлжал: метронинг "Беруний" бекати)
Вақт: 14.12.24й, соат 14.00 да;
Боғланиш:
+998998648521

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм




Дунё пойтахти бўлгулик шаҳар

🛫 Оёғим етиб, Европани кезган бўлдим. Парижнинг Эйфель минорасига энтикиб бордим, занглаган темир симёғочнинг йўғонроғи экан. Луврда Мона Лиза сари югурдим, китобдан сал каттароқ суратни кўрдим. Брюсселда ўша машҳур чоптираётган болакай ҳайкали олдига бордим – қовунча келадиган ҳайкалча турарди...

🕌 Аммо Истанбулнинг Мовий Мачитига кирганда ҳақиқий қалб ҳузурини ҳис қилдим, Айё Софийни айланганимдан тарих ва маҳобатдан ҳайратландим, тош кўчалардаги ҳар бир қадамим онгимга қадалиб борди.

🏇 Азиз юртдошим! Бежиз биз туркийлар бир-биримизга талпинмаймиз. Болаларингизни олиб Истанбулга боринг, зеро саёҳат учун энг мақбул маскан айни шу! Наполеон “Агар дунё бир давлат бўлганида Истанбул унинг пойтахти бўларди” дея бекорга айтмаган...

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

2k 0 18 10 76

🎼Шерали Жўраевни эсимни таниганимдан тинглаганман ва бу мухлислик қалбимда абадий қолади

🎤 Аввалига телевизорда, магнитофонларда эшитдик. Видеолар кўпайиб қолганда кассеталарини сотиб олдик. Афсуски Шер ака ижодининг авж палласи “запрет”ларда ўтди. Ҳофиз чўкмади, билдирмади. У фақат куйлади. Шу халқ учун ижод қилди ва беқиёс мерос қолдирди.

🎧 Ёшим улғайгани сари Шерали Жўраев билан юзма-юз кўришга имкон қидирдим. Асакадаги ҳосил байрамида узоқдан, Самарқанд амфитеатридаги концертда яқиндан кўришга муваффақ бўлдим. Ўшанда Шоҳжаҳон ва Зирғомшоҳ (ҳозир Зоҳиршоҳ бўлди) бўз болалар эди, Ҳофиз уларни бургут болаларини учирма қилгани сингари саҳнага олиб чиқа бошлаганди. Ўша концерт яна қизиқ воқеа билан ёдимда қолган – дастур якунида Шер аканинг ёнига югуриб бордим. Мендан чаққонлар аллақачон ўраб олишган экан.
– Майли, келишиб битта қўшиқни танланглар, ўшани айтиб бераман, – деди ҳофиз.
Мен “Гулбадан” деб бақирдим, кимдир “Сорбон”, яна кимдир “Инсон ўзинг” дея қичқирди. Бир тожик ака бўйнини чўзиб “Шер акооо, “Ўзбеким”ни айтиб беринггг” деганди ўзига хос лаҳжада. Чиндан, ҳофиз қўшиқлари миллат танламасди.

🌗 Йиллар ўтди, Ҳофизнинг туғилган куни катта байрам бўларди, ўшанда қатнашдим. Уйида меҳмон бўлдим, суҳбатини олдим, интервьюлар эълон қилдим.

✍️ Аслида шунча нарсани бир воқеа туфайли ёздим: Шер ака 2006 йилда Самарқандга тўйга борган экан. Диний ва дунёвий илмлар билимдони бўлган Ҳофиз зиёрат қилган пайтларида Каримберди Ҳожи ака билан ҳамроҳлик қилган эканмиз. Яқинда тасодифан шу лавҳани кўриб қолдим ва жуда хурсанд бўлдим (14-дақиқадан бошлаб кўринганман).

https://www.youtube.com/watch?v=afQGV9rFMVk

🤲 Ҳофизнинг охирати обод бўлсин!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм


✍️ Диктатуранинг даҳшатли асорати нима?

Албатта, ҳақсизлик, эркинликнинг бўғилиши, тийиқсиз ҳокимият, коррупция, халқаро изоляция кабилар диктатура ҳосиласидир.
Аммо бу шундай балоки, у ағдарилгандан кейин ҳам ҳаммаси силлиқ кечавермайди.

⚔️ Афкор омма Башар Асад режими қулашидан яйрамоқда. Тўғрида, қонхўр диктатор ағдарилди, олам ёришиб кетди гўё. Хўш, шу билан ҳаммаси аъло бўлдими? Бу энди каттагина сўроқ остида. Ўзи ҳокимиятни эгаллаган кучлар ҳақида якдил тушунча борми? Халққа озодлик туҳфа қилиш билан бирга яхши ваъдалар бериб келаётган мухолифат кимлардан иборат? Улар давлатни бошқариш салоҳиятига қанчалик эга, ўз сўзларида туришадими, эркинлик бўлмасада, нисбий тинчлик сақланиб турган ҳудудда барқарорлик ўрнатиладими?

Бу кўҳна дунё диктаторлар ағдарилишига бисёр гувоҳ бўлган. Афсуски инқилоблар кўп ҳолларда кутилган натижани бермаган, умидланиб турган халқ олдингидан баттар аҳволга тушган, давлатчилик йўқолган, бошбошдоқлик ортидан ҳудудий бўлинишлар кузатилган, энг оғири – фуқаролик урушигача борилган.

🧨 Аслида диктатуранинг энг оғир асорати шу – у ҳукм сурган ҳудудда кейинчалик ҳам ниманидир ўзгартириш қийин. Эзилган мардумнинг аксарияти йиллар ўтиб ҳам ўша даврни тинчлик, барқарорлик ва тўкинлик дея ёдга олади.

Ироқда Саддам Ҳусайн, Ливияда Қаззофий қулашини эсланг.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм


💰Энди миллиардерликка ҳаракат қилмасам бўлмас...

📔“Qamar” китоб дўконлари вакили боғланиб, совға борлигини айтганда сафарда эдим. Қайтганимдан кейин инимиз Муҳиддин Нидо етказиб берди.

✅ Совғаки, ҳамиша ёдингда турадиган. Совғаки, ўзингдан фахрланиб кетадиган. Морган Ҳаузелнинг ўша машҳур “Пул психологияси” асари билан бирга  “Forbes” журналининг рамзий муқоваси ҳам бор. Унда эса камина.

☺️ Миннатдорлик баҳонасида бир мақтаниб олгим келди.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстагра


✍️ Жалолиддин Аҳмадалиевнинг “Ҳамон мендан совчи кутар қиз қўқонлик...” қўшиғи оҳангида ўқилсин

Газлар ўчди биз томонда хў-ўб давомлик
Свет ўчди, ёқолмадик – етмай ойлик...
Совуқ тушди, қиш ҳам келди, огоҳ қилмай
Ҳамон бу юрт жавоб кутар: қани бойлик?..

Содда эдик, сўзларига ишонгандик
Омборларда газ бор, дея қувонгандик
Лимит етмай энамизни роса кўрдик
У ёнганди, ўн кун етмай у ёнганди...

Кўп вазирлар келди-кетди, хуш забонлик
Ҳамон ўзбек титраб қақшар хў-ўб давомлик...

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

2.1k 0 17 11 86

✍️ Эшитганимни ёзяпман, қизиқда барибир...

🇺🇸 Икки ўзбек аёли Америкага борибди ва уй-жойларни тозалаш соҳасида ишлашибди. Бир куни қора танли аёл уларни ёллаб олиб кетибди.

🏠 Иш кўп экан, нимадир бўлиб, икки юртдошимиз бир-бири билан тортишиб кетишибди. Можаро орасида “Нега бундай қилдинг? Нега унақа дейсан? Нега?.. Нега?..” деган гапларни айтишибди.

👮🏻‍♂️ Ҳалиги қора хола ҳаммасини эшитиб турган экан, шартта полицияга телефон қилибди ва “Булар мени негр деди!” дея боплаб шикоят ёзиб берибди. Иш судгача борибди. Ўзбек опаларимиз анча пулга тушиб, адвокат ёллашибди. Адвокат ўзбек тили лўғатини топиб, таржималар қилдириб, амаллаб булар негр демаганини исботлабди.

👨‍🎓Лекин суд барибир жазо тайинлабди: “Мақсадларинг қора танли аёлни ҳақорат қилиш бўлмагани аён бўлди. Шу боис сизларга депортация қўлланилмайди. Аммо сўз танлашда эҳтиёт бўлмаганингиз учун ҳар бирингиз 2 минг доллардан жаримага тортиласиз!”.

🤷🏻‍♂️ Ашнақа. Ўзбегим доим йўқ жойдан тушиб юради...

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

2.2k 0 20 12 94

16 кишига пул ўтказилди, 2 кишига дори харид қилинди, 15 тўплам озиқ-овқат тарқатилди. Шу тарзда бу эълон бўйича ишлар якунланди. Ҳаммага раҳмат!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм


Янги йил байрамида арча безайсизми?
Опрос
  •   Ҳа, чунки болаларим бундан хурсанд бўлади;
  •   Йўқ, лекин байрам куни тўкин дастурхон тузаймиз;
  •   Йўқ, бу байрамни умуман нишонламаймиз.
557 голосов

Показано 20 последних публикаций.