Ayol huquqlari


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Аёллар учун ягона ҳуқуқий маълумот манбаи !
🔎 Ҳештеглар билан излаш:
#меҳнат
#имтиёз
#оила
#бизнес
#таълим
#ажрим
#алимент
#фойдали
#бола_пули
Савол юбориш учун https://t.me/Yurist_Musayevbot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


#меҳнат

Декрет таътили тугамай ишга чиқиш мумкинми?


Assalomu alaykum. Men Namangan viloyatidanman. Farzandim  maktabda o'qituvchi bo'lib ishlaydi. 2024 - yil 14- oktabrdan dekret  ta'tiliga chiqdi. 26-oktabrda  farzandi tug'ruq  jarayonida  vafot etdi. Qizim dekret ta'tili uchun pul olgan. Savolim: Qizim  muddati tugamay ta'tildan ishga qaytishii mumkinmi.? Agar ishga qaytsa, ta'til pulini qaytarish kerakmi.? Dekret ta'tili 16 fevralgacha Muddatudan  oldin ishga qaytishni qanday yo'l-yo'riqlar  ibor? Javoblar ushun oldindan rahmat.

Меҳнат кодексининг 404-моддасига биноан аёлга туғруққача 70 календар кун ҳамда туғруқдан кейин 56 календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда 70 календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

☝️Мана шу қоидага кўра сиздаги ҳолатда қизингизга декрет пули берилади.

Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 31-майдаги 314-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Низом 35-банди мазмунига биноан, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга бериладиган нафақалар ходим:
➖ ишга қабул қилинган кундан 12 ойгача иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;
➖ ишга қабул қилинган кундан 12 ойдан ортиқ иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.

Энди қаранг! Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2667, 17.04.2015-й.) 28-бандига кўра бола ўлик туғилган ёки туғруқ муассасасидан чиққунга қадар нобуд бўлганда70 кунга ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилади.


✅ Шунга кўра қизингиз ишга 126 кундан кейин эмас 70 кундан кейин чиқишга ҳақли.

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


Жонли эфир Сизларга мунзур келган бўлса, яна шундай жонли эфир ташкил этамизми ?
Опрос
  •   Ха яна ташкил этинг менда ва яқинларимда саволлар бор уларни таклиф қиламан
  •   Йўқ шарт эмас телеграм бот орқали мурожаат қилиш қулай
89 голосов


✍️ Тез фурсатларда бошлаймиз тайёрмисизлар ?

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


✨ Шанба куни жонли эфир 🌟

🚨 Қизиқарли саволларингиз бўлса, бизга ёзиб қолдиринг!

🗣 Эй, аёллар! Хақиқий ҳуқуқларингиз ҳақида саволларингиз борми? Ҳар куни шуни ўйлаб, қандай қадамлар қўйиш кераклигини билишни хоҳлайсизми?

💬 Шанба куни мен Cиз билан жонли эфирда бўламан ва Cизга барча саволларингизга жавоб бераман! 🎤🔍

📄 Саволлар учун сўровномадаги ҳаволага кириб, саволларингизни ёзиб қолдиринг! Сизнинг фикрларингиз ва саволларингиз — мен учун жуда муҳим. 💡👇

📍 Саволлар учун ҳавола: docs.google.com/savollar

⏰ Эсда тутинг, шанба куни каналга киришини унутманг соат нечида бошланишлиги қўшимча тарзда ҳабар берилади!

Бу эфир аниқ сиз учун! ✨

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


#меҳнат

✨ Кечиктирмасдан, эрта пенсияга чиқиш имконияти!
💡

❗️ Эркаклар ва аёллар, сиз ҳар доим қачон пенсияга чиқиш ҳақида ўйлаганмисиз? Билишингиз керак, муваффақиятли пенсияга чиқиш учун аниқ имкониятлар бор! 📊

📜 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунга кўра:

👩‍💼 Аёллар учун — агар сиз 53 ёшга тўлсангиз ва иш стажингиз камията 20 йил бўлса, пенсияга чиқишингиз мумкин! 🏅

👨‍💼 Эркаклар учун — 58 ёшга тўлса ва иш стажи 25 йилга эга бўлса, улар ҳам пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга! 🎯

🔑 Шунинг учун, агар иш жойингизда камида 2 йил олдин пенсияга чиқиш учун шартлар мавжуд бўлса, ёш ва иш стажингизга мувофиқ, сиз муваффақиятли пенсияга чиқиш имкониятига эгасиз!


💬 Қўшимча саволларингиз бўлса, биз билан боғланинг — барча маълумотлар учун ёзиб қолдиринг!

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


Жонли эфир ташкил этиш юзасидан сўровнома ташлаган эдим. кўпчилликка бу керак бўлганлиги сабабли буни ташкил этишга қарор қилдим шанба кунига фақат! Сизлардан сўрамоқчи бўлганим қайси вақт Сизлар учун қулай ?
Опрос
  •   10-00 дан 12-00га қадар
  •   13-00дан 17-00 га қадар
  •   18-00дан 22-00га қадар
72 голосов


#фойдали

💡 ЁЛҒИЗ ОНАЛАР УЧУН ҲАЁТНИ ОСОНЛАШТИРАДИГАН ИМТИЁЗ!

🎉 БИЛАСИЗМИ? Ёлғиз оналарнинг 1 628 550 сўмгача бўлган даромадлари даромад солиғидан озод этилади!

📜 Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ:
➖ Икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бўлган ёлғиз оналарнинг ойлик даромадлари ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 бараваригача (1 628 550 сўм) бўлган қисмига даромад солиғи солинмайди.

🔍 Бу нима дегани?

16 ёшга тўлмаган камида икки нафар боласи бор ёлғиз оналар фақатгина ушбу суммадан ортиқ бўлган даромадлари учунгина даромад солиғи тўлайди.

✅ Имтиёзни қандай олиш мумкин?
Ҳар бир бола учун ФҲДЁ органларидан маълумотнома олиш талаб этилади. Шу асосда даромад солиғидан озод бўлишингиз мумкин.


🌟 ЁЛҒИЗ ОНАЛАР УЧУН БУ КАБИ ҚУЛАЙЛИКЛАРНИ УЛАШИНГ, ЧУНКИ ҲАММАГА АҲАМИЯТЛИ!

✍️ Фикрингизни қолдиринг ёки ушбу маълумотни дўстларингиз билан бўлишинг! 😊

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


#фойдали

🚨 КАФИЛ БЎЛИШДАН ОЛДИН МАНА БУНИ АЛБАТТА БИЛИБ ОЛИНГ! 🚨


Кўпчилик "қафил бўлиб бераман" деб ўйлаб, кейин узоқ йиллар давомида ҳал қилиб бўлмайдиган муаммоларга дуч келади. Нима учун? Чунки қонунчиликдаги муҳим жиҳатларни билмайди.

📜 ҚОНУНГА КЎРА НИМА ДЕЙИЛГАН?
Кафиллик – бошқа шахснинг қарзини тўлиқ ёки қисман тўлаш мажбуриятини зиммангизга олишдир.

⚠️ НИМАГА АҲАМИЯТ БЕРИШ КЕРАК?
Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб кўрсатилмаган бўлса, сиз қарздор билан тенг жавобгар бўласиз. Бу нима дегани?
🔹 Асосий қарз;
🔹 Фоизлар;
🔹 Суд харажатлари;
🔹 Кредитор кўрган зарарлар – буларнинг барчасини сиз тўлашингиз мумкин.

💡 ХУЛОСА:
Кафил бўлиш шунчаки ёрдам бериш эмас – бу катта молиявий масъулиятдир. Агар қарздор қарзини тўламаса, унинг барча қарзи ва оқибатлари сизга юкланади.


⚖️ ЮРИДИК ЁРДАМ КЕРАКМИ?

Кафиллик ёки кредит бўйича ҳуқуқий саволларингиз бўлса, менга мурожаат қилинг:

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


Сиз билан саволларингизга жавоб бериш учун жонли эфир ташкил қилсак қўшилган бўлармидингиз ?
Опрос
  •   Ха бу менга керак саволларим йиғилиб қолган
  •   Йўқ шарт эмас телеграм бот орқали мурожаат қиламан
76 голосов


#бола_пули

👶 Бола пули олиш учун кимга қачон ариза бериш керак?

⚖️ Кам таъминланган деб эътироф этилган оилага болалар нафақаси ёхуд моддий ёрдам яшаш жойи бўйича оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг ёзма аризасига асосан тайинланади.


✍️ Бу дегани бола пули олиш учун ариза оила ёшаётган жойдаги маҳаллага ойнинг 16-санасига қадар топширилиши зарур ундан кейин берилган аризалар кейинги ойда кўриб чиқилади ва ундан кейинги ойдан бошлаб тўланади агарда аризага ижобий жавоб бўлган тақдирда.

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


#меҳнат

30 декабрь меҳнат таътилида бўладиган ходим, бугун 14 декабрь ишга чиқмаса бўладими?



Мани саволим шундан иборат. Ман ишхонадан 2024 йил 19 декабрь кунидан мехнат таьтилига чикияпман. 2024 йил 14 декабрь шанба куни иш куни деб эьлон килинди. 30 декабрь душанба куни учун. Ман 30 декабрь куни мехнат таьтилида буламан шундай булса хам 14 декабрда чикиб ишлашим керакми?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Сиз ишга чиқишингиз шарт. 14 декабрь расман иш куни ҳисобланади.

Ушбу ҳолатда сиз меҳнат таътилига 19 декабрдан чиққанлигингиз учун, яъни таътил муддати 19 декабрда бошлангани сабабли сиз ишга чиқасиз.

Ҳуқуқий асосларини, устозимиз ва ҳамкоримиз Муҳаммадмин Каримжоновнинг қуйидаги мақоласидан билиб олишингиз мумкин.

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


⚡️Президент Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг руҳлантирувчи "Топ-100" аёли рўйхатига кирган Деновлик Дилором Йўлдошеванинг ишларини эътироф этди. Бу аёл ногиронлиги бор бўлса-да, тикув корхонасини очиб, 40 нафар камбағал хотин-қизларни ишли қилди.

– Мана шундай иродали, матонатли инсонларни ҳаммага ўрнак қилиб кўрсатсак, улар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди,
– деди давлатимиз раҳбари.


Президент фармонига мувофиқ, йиғилишда Дилором Йўлдошевага "Мардлик" ордени тантанали топширилди.

Келгуси йилда бундай инсонлар ҳақида камида 5 та мотивацион ҳужжатли ва бадиий фильмлар суратга олиш муҳимлиги таъкидланди.

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


#меҳнат

ДЕКРЕТ ПУЛИ 100% ТЎЛАНМАЙДИМИ?


👉 Батафсил ўқинг 👈

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


#меҳнат

Иш берувчи хайфсан эмас бирданига 30 фоиз жаримани қўллаши мумкинми? 30 фоиз жарима бўлганда премиялар ва бошқа устамалар одатдагидек давом этадими, айтмоқчиманки 1 йил давомида улар ҳам кесилмайдими


👉 Батафсил ўқинг 👈

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⛅️ Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


#меҳнат

Қайнонаси вафот этган ўқитувчи мактабдан моддий ёрдам ололадими?


👉 Батафсил ўқинг 👈

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


✍️ Шунчаки кайфият учун !

💬 Коментда 👇 кимда шу ўйинда 3 та 7 (777) тушса мукофот бор босиб кўринг ва жўнатинг

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


#меҳнат

Иш берувчи ходимга “расчетный”ни тўламаса, ҳар бир кечиктирилган кунга қўшимча тўлов тўлаши керакми?


👉 Батафсил ўқинг 👈

Бепул маслаҳат олиш
👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


#меҳнат

ИШДАН 1 СОАТ ОЛДИН КЕТСАМ БЎЛАДИМИ?


Фуқародан келган мурожаат:

Давлат ташкилотида ишлайман, икки ёш фарзандим бор, ишдан эртароқ кетсам бўладими? Бу борада ҳуқуқларим қандай?


Ҳа, ишдан эртароқ чиқиш ҳуқуқингиз бор. Буни қуйидагилар билан асослаймиз.

Меҳнат кодексининг
183-моддасига асосан айрим тоифадаги ходимлар учун уларнинг ёши, соғлиғининг ҳолати, меҳнат шартлари, меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда қонунчиликка ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланади.

Ўз навбатида, Меҳнат кодекси 397-моддасига асосан 3 ёшга тўлмаган боланинг бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотларда ишлайдиган ота-онасидан бирига (васийсига) ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган иш вақти давомийлиги белгиланади.

Иш вақтининг қисқартирилган давомийлигида ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар кунги тўлиқ иш давомийлигида ишлайдиган ходимлар учун белгиланган миқдорда амалга оширилади.

📌 Хулоса қилиб айтганда, сиз иш вақтининг қисқартирилган давомийлигидан фойдаланиш ҳуқуқига эгасиз. Яъни, ишдан 1 соат олдин чиқсангиз бўлади. Бунда ойлик маошингиз туширилмайди.

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari


ДАРС СОАТИНИНГ СИНФ РАҲБАРЛИККА АЛОҚАСИ БОРМИ?

Фуқародан келган мурожаат:

Мактабда мутахассислигим бўйича 30 соат дарс ва синф раҳбарлик қилишим мумкинми? Ёки 30 соат дарси бор ўқитувчига синф раҳбарлик берилмайдими?


“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 15-бандидаги кўрсаткичлар кетма-кетлиги асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши мумкин.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 27-июндаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномаси"га кўра синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан танлаб олинади:

камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;

мактабда асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;

бошқарувчанлик қобилиятига эга бўлган;

ўқувчилар билан ишлаш жараёнида масъулият билан ёндаша оладиган;

бошланғич синфларда синф раҳбарлиги бошланғич синфга бириктирилган ўқитувчиларга юклатилади.


Бунда умумтаълим муассасаларида меҳнатни соатбай (шу жумладан ўриндошлик) асосда фаолият олиб борувчи ўқитувчиларнинг синфга раҳбарлик қилишига йўл қўйилмайди.

Кўриб турганимиздек, синф раҳбарларини танлаб олиш мезонларида ўқитувчининг дарс соатлари миқдори кўрсатилмаган.

📌 Яъни, синф раҳбарлик қилиш учун педагог ходимнинг қанча дарс соати олганлиги мутлақо аҳамиятсиз. 30 соат дарси бор ўқитувчи ҳам синф раҳбарлик қилиши мумкин.

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇

@Yurist_Musayevbot

👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari

Показано 20 последних публикаций.