📝
ҚАЛАМ БИЛАН СИРЛАШГАН ПАЙТИМ.
Такрорламанг,бир гапни қайта,
Хаёлларим кетганда дайдиб.
Энг яхшиси,қилманг безовта,
Қалам билан сирлашган пайтим.
Ёлғон сўйлаб,ичмайман қасам,
Ишонинг Сиз,вақтим зиқ десам.
Ҳамдард бўлинг,беун йиғласам,
Қалам билан сирлашган пайтим.
Балки,уйда у,бу нарса кам,
Кўринмайди дунёлари ҳам.
Қадри кўпроқ, мен учун бу дам,
Қалам билан сирлашган пайтим.
Қўл кўксимда,чексиз ҳурматим,
Илҳом ғайбдан - Аллоҳ неъмати.
Кулиб боқар, бахту омадим,
Қалам билан сирлашган пайтим.
Сабру косам - тугар тоқатим,
Ҳаддан ошса,замон ситами.
Тўкиб солай дарду ҳасратим,
Қалам билан сирлашган пайтим.
Гунг қоғоздан оламан қасдим,
Баён қилиб,баланду пастим.
Инжиқлигим кўтарар дўстим,
Қалам билан сирлашган пайтим.
Сизнингча мен савдойидурман,
Кулоҳи йўқ,дарвешидурман.
Билиб қўйинг,ҳаммадан зўрман,
Қалам билан сирлашган пайтим.
Ёзганларим - дилдаги оҳим,
Портлаб кетар юрагим гоҳи.
Ёлғиз юпанч,Ўзи Аллоҳим,
Қалам билан сирлашган пайтим.
🌐
@axmadxonobidxonhttps://telegram.me/joinchat/dOJUBnMGmUhmOTEy