AXBOROT | Yangiliklar kanali


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


📌 Тезкор янгиликлар
🚘 Йўл-транспорт ҳодисалари
🔥 Ёнғинлар ва фавқулотда вазиятлар
⚽️ Спорт янгиликлари
🎥 Воқеалар жойидан тезкор видеолар
Барчасини каналимиздан чиқмаган ҳолда кўришингиз мумкин

Admin: @zamonga_reklama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Тошкентдаги 10 та маҳаллада замонавий спорт майдончалари қурилади

Пойтахт ҳокимининг қарорига биноан, туманларда стритбол ва воркоут учун мўлжалланган замонавий спорт майдончалари қурилиши белгиланди.

Ушбу спорт майдончалари қурилиши режалаштирилган манзиллар билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

👉 @Axborotyangiliklari


Афғонистондаги диний радикаллашув оқибатлари

2021 йил:

Толибон аёлларга гўзаллик салонлари, спортзал ва паркларга боришни ман этди. Аёлларга эркакларсиз 78 кмдан узоқ масофада бўлиш чекланди.

Хотин-қизларга таълим олиши бутунлай бекор қилинди.

2024 йил:

Толибон аёлларга расмга тушишни таъқиқлади, ҳатто ўз уйида ҳам.

Толибон аёлларга қора рангдан бошқа рангда кийим кийишни таъқиқлади.

Уларга пошнали оёқ киймаслик буюрилди, чунки эркак киши аёлнинг қадамини ҳам эшитмаслиги керак.

Аёлларга жамоат жойида гапириш ҳам таъқиқланди. Аёл кишининг овозини, кулишини бошқа эркаклар эшитмаслиги керак, деган Толибон.

Толибон тирноғи кўринадиган аёлларни дарра билан жазолашни бошлади.

Жамоат жойларидан аёлларнинг номи олиб ташланди. Кобулдаги «Аёллар боғи»нинг номи «Баҳор боғи»га ўзгартирилди.

Аёлларга уйларидан бошқа жойда меҳнат қилиш таъқиқланди. Шифохоналар бундан истисно.

Аёлларга косметикадан фойдаланиш тақиқланиб, тирноқ бўяган аёлларнинг бармоқларини чопиш бошланди. Мусиқа эшитиш, кинога бориш ҳам ман қилинди.

👉 @Axborotyangiliklari


Ўзбекистон ва БАА: 192 млн долларлик 7 та лойиҳа тайёр

Энди Ўзбекистон БАА билан сунъий интеллект, рақамлаштириш, «яшил» энергетика соҳаларида, шунингдек, шаҳарсозлик ва инфратузилма, туризм, хусусий бизнес каби йўналишларда ҳамкорликни кучайтираркан.

Шу мақсадда, «Ўзбекистон—БАА» инвестиция компанияси ташкил этилган. Унинг инвестиция портфели бугунга келиб тиббиёт, геология, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида умумий қиймати 192,5 миллион доллар бўлган 7 та лойиҳани ташкил этмоқда.

Томонлар 2030 йилгача ўзаро савдо ҳажмини 10 баробарга оширишни асосий вазифа қилиб олибди. Қўшимча равишда, 140 миллион долларлик 9 та лойиҳа ҳам ишлаб чиқилаяпти.

👉 @Axborotyangiliklari


ИИВ академияси 2025/2026 ўқув йилидан кибержиноятчиликка қарши кураш бўйича мутахассислар тайёрлашни бошлайди

Бакалавриат дастурига «Рақамли технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши кураш бўйича фаолият» янги курси киритилади.

Магистратура босқичи учун «Киберхавфсизликни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш» бўйича бир йиллик курс ташкил этилади.

👉 @Axborotyangiliklari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Unitree Robotics компаниясининг G1 одамсимон роботлари Хитойда пайдо бўлди.

Асосий хусусияти шундаки, улар юриш пайтида сонларини силкитади.

👉 @Axborotyangiliklari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Германиялик муҳандис сув остида 120 кун яшаб, рекорд ўрнатди

Эркак яшаган 30 метр квадратли капсула 11 метр чуқурликка жойлаштирилган ва барча замонавий қулайликлар билан жиҳозланган.

Капсула учун электр энергияси қуёш батареялари ёрдамида ишлаб чиқарилган.

👉 @Axborotyangiliklari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇰🇷 Жанубий Кореяда Ҳайит байрами.

👉 @Axborotyangiliklari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкентда ўртача ойлик 9 млн сўмни ташкил қилмоқда.

2024 йилда маош энг кўп бўлган вилоятлар орасида Навоий ва Тошкент вилоятлари 2 ҳамда 3-ўринларни эгаллаган.

Статистика агентлигига кўра, ўтган йилда республикада ўртача ойлик миқдори 5,3 млн сўмни ташкил қилган.

👉 @Axborotyangiliklari


Криминал авторитет «Коля Қирғиз»га алоқадор шахс қўлга олинди

Қирғизистонлик криминал авторитет Қамчибек Кўлбоев (Қамчибек Асанбек) нинг уюшган жиноий гуруҳига ҳомийлик қилган ва кўплаб қизларни зўрлаган шахс қўлга олинди.

👉 @Axborotyangiliklari


2 йилдан бери қидирувдаги ўзбекистонлик Туркияда қўлга олинди

1991 йилда туғилган Аҳмадхон Ибрагимов 2023 йилдан бери қидирувда бўлган.

У фирибгарликда айбланмоқда, деб хабар берди Истанбулдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси.

Ҳозирда у Тошкентга депортация қилинган.

👉 @Axborotyangiliklari


Ўзбекистонда Германия меҳнат бозорига мослаштирилган ўқув марказлари ташкил этилади

Ушбу таълим муассасалари Германия меҳнат бозори талабларига мослаштирилган касбий таълим дастурларини таклиф этади.

Бундай марказларнинг битирувчилари Германияда муваффақиятли ишга жойлашиш учун зарур кўникма ва малакаларга эга бўлади.

👉 @Axborotyangiliklari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Барселона» ёшлари билан ўртоқлик ўйини ўтказадиган Қирғизистон U-20 жамоаси қази билан меҳмон қилинди

Мамлакат футбол иттифоқи президенти Қамчибек Ташиев жамоани қўллаш учун шахсан Испанияга етиб борган.

Ушбу учрашув бугун, 27 январь куни бўлиб ўтади.

👉 @Axborotyangiliklari


1 февралдан болалар уйларида “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади

“Оналар маскани”да оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар ва уларнинг болалари (4 ёшга тўлмаган) 1 йилгача бўлган муддатга ижтимоий шартнома асосида вақтинча бошпана билан таъминланади.

👉 @Axborotyangiliklari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Олмали компот томоқ, бурун ва ўпкадаги яллиғланишларни олдини олади.

Фақат кўк олма бўлиши керак.

👉 @Axborotyangiliklari


2024 йилда мансабдор шахсларнинг жиноят содир этиш ҳолатлари кескин кўпайди

2023 йилда 3575 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган бўлса, 2024 йилда уларнинг сони 4 906 нафарга етган.

2023 йилда жиноят содир этган республика миқёсидаги ходимлар сони 49 нафар, вилоят миқёсидаги ходимлар 267 нафар, туман (шаҳар) миқёсидаги ходимлар 3 259 нафар бўлган.

👉 @Axborotyangiliklari


АҚШ қонун устуворлиги тан олинмайдиган давлатга айланиб боряпди!

Қандай қилиб, ахир Америка қонун устуворлиги тимсоли эмасми? Трамп қонунларга қарамасдан федерал инспекторларни ишдан бўшатди.

Кўпчилик Америка Қўшма Штатларини қонун устуворлиги таъминланган давлат сифатида кўради. Ўзбекистонда ҳам Америка ҳақидаги тасаввурлар, одатда, уларнинг қонунлар қатъийлигини ва адолатни ҳимоя қилишини кўз олдига келтиради.

Аммо АҚШнинг ўзида ҳам қонунларга риоя қилмаслик ёки уларни четлаб ўтиш ҳолатлари мавжудлиги ҳақида камдан-кам гапирилади.

Масалан, президент Дональд Трампнинг федерал инспекторларни кенг миқёсда лавозимлардан четлатиши Америкада қонун устуворлигига қанчалик амал қилинишини шубҳа остига қўяди.

Инспекторлар – бу мустақил кузатувчилар бўлиб, улар ҳукумат идоралари фаолиятидаги фирибгарлик, маблағларни суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳуқуқбузарликларни текширади.

Улар қонунга кўра мустақил бўлиши керак, аммо Трамп уларни лавозимидан озод қилиш жараёнида қонун талаб қилган тартибларга ҳам тўлиқ риоя қилмаган.

2022 йилда Конгресс инспекторларни ҳимоя қилиш учун қонун қабул қилган эди, унга кўра, президент уларни лавозимдан четлатишдан олдин Конгрессга асосли сабабларни тақдим этиши керак. Бироқ, Трампнинг лавозимдан четлатиш жараёнида бундай асосли сабаблар берилмаган ва қонун талаблари бузилган.

Қонун устуворлиги – бу нафақат қонунларни ёзиш, балки уларга амал қилиш ҳамдир. Ҳар қандай давлатда қонунбузарлик ҳолатлари бўлиши мумкин. Шундай экан, дунёдаги барча давлатлар, жумладан, АҚШ ҳам қонун устуворлигига риоя қилишни такомиллаштириш йўлида иш олиб бориши лозим.


Қирғизистон президенти ўзбекларга тан берди!

У Амирсойдан ҳайратда қолган.

"Давлатимиз ҳудудининг 94 фоизини тоғлар эгаллайди, лекин бизда бундай жойлар йўқ. Нега? Чунки мустақилликка эришганимиздан бери, оддий одамлардан тортиб президентларгача, биз фақат сиёсат билан шуғулланганмиз" - деди Садир Жапаров

Шунингдек у "гапиришга тил ожиз, қоил, шунча одам иш билан таъминланибди" - деб ўзбекларни маҳтаган.

👉 @Axborotyangiliklari


Uzum bank иловаси ишлаб кетди

👉 @Axborotyangiliklari


Россияда ишламоқчи бўлганлар учун 27-январдан бошлаб бепул рус тили курслари очилади — Миграция агентлиги

👉
@Axborotyangiliklari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡Ичиб рулга ўтирганлар биринчи мартадаёқ БҲМнинг40 баравари миқдорида жарима тўлайди, аввал БҲМнинг 25 бараварида эди.

Иккинчи мартада эса 3 йилгача қамалиши мумкин...

👉 @Axborotyangiliklari

Показано 20 последних публикаций.