Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@axborotxizmati خوش می آید 3
آیا این کانال شماست؟ برای ویژگی های اضافی مالکیت را تأیید کنید

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Мурожаатлар учун: @Nammurojaat_bot
Telegram: telegram.me/axborotxizmati
Web-sayt: www.namangancity.uz
Instagram: instagram.com/namanganshahar1
Twitter: @NXizmati
ژئو و زبان کانال
ازبکستان, ازبکی


ژئو کانال
ازبکستان
زبان کانال
ازبکی
رسته
اخبار و رسانه ها
اضافه شده به شاخص
06.02.2018 13:45
یک اعلامیه از Азизбек Абдувалиев
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган учинчи бемор вафот этди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи Ш. 30 март куни тез тиббий ёрдам орқали оғир аҳволда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унга барча зарур муолажалар кўрсатилган.

31 март куни беморга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида республика Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига ўтказилган. Зудлик билан амалга оширилган лаборатор таҳлил натижаси унда коронавирус инфекцияси борлигини тасдиқлаган.

40 ёшли бемор ушбу клиниканинг реанимация бўлимида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган. Бироқ қатор соҳа мутахассисларининг ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан кеча оқшом беморнинг аҳволи кескин ёмонлашган. Берилган тавсияларни тўлиқ бажарилишига қарамасдан бемор Ш.да юрак ва ўпка етишмовчилиги сабаб юрак фаолияти тўхташи кузатилган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда ҳозиргача жами 534 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. 40 ёшли беморнинг ўлими мамлакатда ушбу касалликка чалинган шахс билан боғлиқ учинчи ўлим ҳолати ҳисобланади.

https://t.me/azizbek_abduvaliyev