Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@axborotxizmati خوش می آید 3
آیا این کانال شماست؟ برای ویژگی های اضافی مالکیت را تأیید کنید

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Мурожаатлар учун: @Nammurojaat_bot
Telegram: telegram.me/axborotxizmati
Web-sayt: www.namangancity.uz
Instagram: instagram.com/namanganshahar1
Twitter: @NXizmati
ژئو و زبان کانال
ازبکستان, ازبکی
رسته
سیاست


ژئو کانال
ازبکستان
زبان کانال
ازبکی
رسته
سیاست
اضافه شده به شاخص
06.02.2018 13:45
Президент тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ўзбекистонда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб 47 та тиббиёт коллежлари Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари этиб қайта ташкил этилади.

Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос тиббиёт олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт олий таълим муассасаларининг даволаш (амалиёт) ишлари проректорлари (директор ўринбосарлари) бир вақтнинг ўзида ушбу олий таълим муассаса клиникаларининг бош шифокорлари ҳисобланади.

Тиббиёт олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура ва клиник ординатура (резидентура) мутахассисликлари ўқув режаларидаги мутахассисликка оид бўлмаган фанлар улуши 2 баробарга қисқартирилади. Бакалавриатнинг даволаш билан боғлиқ йўналишида 7 фоизгача ва даволаш билан боғлиқ бўлмаган йўналишларида 10 фоизгача гуманитар ва ижтимоий фанлар, шунингдек, магистратурада даволаш билан боғлиқ мутахассисликларда 20 фоизгача ва даволаш билан боғлиқ бўлмаган мутахассисликларда 30 фоизгача умумметодологик фанлар ўтилади.

2020/2021 ўқув йилида тиббиёт олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини шакллантиришда тиббиёт кадрларига эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун бакалавриат ва магистратурага давлат гранти асосида ўқишга мақсадли қабул параметрлари 50 фоизгача оширилади. Бакалавриатга қабул квоталари вилоятлар кесимида шаклланиши ҳозирги кундаги мавжуд штатлар бўйича 13 мингта (12 фоиз) ва ходимлар бўйича 38 мингта (37 фоиз) кадрлар етишмовчилигини тўлиқ қоплаш имконини бермайди.