Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@axborotxizmati خوش می آید 3
آیا این کانال شماست؟ برای ویژگی های اضافی مالکیت را تأیید کنید

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Мурожаатлар учун: @Nammurojaat_bot
Telegram: telegram.me/axborotxizmati
Web-sayt: www.namangancity.uz
Instagram: instagram.com/namanganshahar1
Twitter: @NXizmati
ژئو و زبان کانال
ازبکستان, ازبکی
رسته
سیاست


ژئو کانال
ازبکستان
زبان کانال
ازبکی
رسته
سیاست
اضافه شده به شاخص
06.02.2018 13:45
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қатор тамаки маҳсулотларига акциз солиғи киритилади

"Тамаки маҳсулотлари бозорини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" Президент қарори (ПҚ-4665-сон, 06.04.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 июндан импорт қилинадиган қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, чекиладиган, чайналадиган, ҳидланадиган шимиладиган (снюс), чилим учун тамаки, никотинли тамакисиз снюс, таркибида никотин мавжуд суюқликларга акциз солиғи киритилади.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари қўшимча позициялар билан тўлдирилади.

Унга кўра, қатор тамаки маҳсулотларининг акциз солиғи ставкалари миқдорлари белгиланди.

Жумладан, 2020 йил 1 июндан чекиладиган тамакининг 1 килоси учун 25 АҚШ доллари миқдорида акциз солиғи солинади.