Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@axborotxizmati خوش می آید 3
آیا این کانال شماست؟ برای ویژگی های اضافی مالکیت را تأیید کنید

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Мурожаатлар учун: @Nammurojaat_bot
Telegram: telegram.me/axborotxizmati
Web-sayt: www.namangancity.uz
Instagram: instagram.com/namanganshahar1
Twitter: @NXizmati
ژئو و زبان کانال
ازبکستان, ازبکی
رسته
سیاست


ژئو کانال
ازبکستان
زبان کانال
ازبکی
رسته
سیاست
اضافه شده به شاخص
06.02.2018 13:45
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хусусий нотариусларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (199-сон, 04.04.2020 й.) билан Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари тасдиқланди.

Мазкур қоидаларга мувофиқ, нотариус нотариал фаолиятни амалга оширишда мажбурий суғурта шартномасини тузиши шарт, шартнома тузмасдан туриб ўзининг мажбуриятларини ва нотариал ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли эмас.

✅ Нотариуслар фуқаролик жавобгарлигининг қуйидагилар оқибатида юзага келиши суғурта ҳодисаси ҳисобланмайди:

👉 нотариусга мурожаат қилган шахс томонидан нотариал ҳаракат амалга ошириш билан боғлиқ ёлғон маълумотлар, ҳақиқий бўлмаган ёки сохта ҳужжатлар тақдим этилиши;

👉 агар нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахс нотариусга ушбу нотариал ҳаракат ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига таъсир кўрсатиш мумкин бўлган учинчи шахсларнинг йўқлиги ёки мавжудлигини билдирмаган бўлса.

✅ Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта суммаси: ⬇️

👉 Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоятларнинг маъмурий марказларида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус фаолиятини ташкил этиш учун – БҲМнинг камида 1000 бараваридан (223 млн сўм);

👉 бошқа аҳоли пунктларида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус фаолиятини ташкил этиш учун – БҲМнинг камида 500 бараваридан (111 млн 500 минг сўм) кам бўлиши мумкин эмас.

Мажбурий суғурта шартномасида суғурта қилдирувчи нотариал ҳаракатларни амалга оширганда наф олувчига етказилган зарар туфайли келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича суғурта тўловларини амалга ошириш назарда тутилади, маънавий зарар, бой берилган фойда ва жарима тўловлари бундан мустасно.

Суғурта қилдирувчи мажбурий суғурта шартномасини тузиш учун суғурталовчини ихтиёрий танлайди.

Мажбурий суғурта шартномаси у кучга кирган кундан бошлаб 1 йил муддатга тузилади.

Шартнома бўйича суғурта мукофотининг ҳажми томонларнинг келишуви билан белгиланади, бироқ шартномада белгиланган суғурта суммасининг 1 фоизидан кам бўлмаслиги керак.