Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@axborotxizmati خوش می آید 3
آیا این کانال شماست؟ برای ویژگی های اضافی مالکیت را تأیید کنید

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Мурожаатлар учун: @Nammurojaat_bot
Telegram: telegram.me/axborotxizmati
Web-sayt: www.namangancity.uz
Instagram: instagram.com/namanganshahar1
Twitter: @NXizmati
ژئو و زبان کانال
ازبکستان, ازبکی
رسته
سیاست


ژئو کانال
ازبکستان
زبان کانال
ازبکی
رسته
سیاست
اضافه شده به شاخص
06.02.2018 13:45
Аввал хабар берганимиздек, 5 апрелдан бошлаб Наманган шаҳридаги маҳаллалар, хусусан, бозор ёки савдо дўконларида узоқда жойлашган ҳудудларда кўчма ярмаркалар ташкил этишга киришилди.

Улардан ун, макарон, ўсимлик ёғи, гуруч, шакар, чой, картошка, пиёз, сабзи, тухум, карам, кўкатлар, жами 20 га яқин маҳсулотлар ўрин олди.

Бугун Наманган шаҳридаги 4 та — Чорсу, Сардоба, Яшил ва Ғирвон бозорларидан 11 та маҳаллага мазкур кўчма ярмаркалар йўл олди. Бунёдкор, Соҳил, Мустақилликнинг 5 йиллиги, Яккатут, Ёшлик, Юксалиш, Навбаҳор, Машраб, Маънавият, Мингчинор, Юқори Ғирвон маҳаллалари фуқаролари озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни бозор баҳосида, ҳудудларидан ташқарига чиқмай харид қилиш имкониятига эга бўлди.

Ярмакалар эртадан бошлаб ҳар куни шаҳримизнинг турли ҳудудларида ташкил этилади. Оилангиз учун харид қилишингиз зарур бўлган кундалик эҳтиёж маҳсулотлари арзон ва қулай нархларда маҳаллангизга боради. Сиз эса ўзингиз, яқинларингизни асранг ва уйда қолинг!

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.