Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@axborotxizmati خوش می آید 3
آیا این کانال شماست؟ برای ویژگی های اضافی مالکیت را تأیید کنید

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Мурожаатлар учун: @Nammurojaat_bot
Telegram: telegram.me/axborotxizmati
Web-sayt: www.namangancity.uz
Instagram: instagram.com/namanganshahar1
Twitter: @NXizmati
ژئو و زبان کانال
ازبکستان, ازبکی
رسته
سیاست


ژئو کانال
ازبکستان
زبان کانال
ازبکی
رسته
سیاست
اضافه شده به شاخص
06.02.2018 13:45
⚡️Давлат хизматлари агентлиги хабари

Ҳурматли фуқаролар!

4 апрель 17:00 ҳолатига Марказларга 165 619 та ариза келиб тушди, улардан республика бўйича 23 546 та рухсатнома берилди, 81 241 таси рад этилди, 10 004 – ариза олувчиларнинг ўзлари томонидан қайтариб олинди.

Аввалроқ хабар берганимиздек, Давлат хизматлари марказлари куну-тун ишламоқда. Шунга қарамасдан, шу пайтгача кўриб чиқилмаган бир қанча аризалар тўпланиб қолган. Ҳозирги вақтда мутахассисларимиз томонидан 60 832 аризаларни кўриб чиқиш жараёни давом этмоқда.

❗️Уларни сифатли саралаш ва ЙҲХДХ идоралари билан биргаликда кўриб чиқиб асослантирилган қарорларни қабул қилиш учун 2020 йил 4 апрель соат 18:00дан бошлаб аризалар қабулини вақтинча тўхтатишга мажбурмиз.

Аризаларни қабул қилиш 2020 йил 6 апрель 18:00 дан бошланади.

❗️Рад этилган аризаларни қайта юбормасликни сўраймиз, чунки бу ҳолат бошқа аризаларни кўриб чиқиш жараёнини сезиларли даражада секинлаштиради. Агар сиз рад жавобни асоссиз деб ҳисобласангиз, тушунтириш олиш учун @davxizmataloqa_bot, info@davxizmat.uz, 1148 ишонч телефони орқали мурожаат этишингизни сўраб қоламиз.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва бизларни тушунишингизга умид қилиб қоламиз.

Саломат бўлинг! Уйда қолинг.