Репост из: Азизбек Абдувалиев
Жек Ма ва Alibaba Ўзбекистонга коронавирус қарши курашда ёрдам беради
Хитойнинг энг бадавлат кишиси Жек Ма ва Alibaba фонди коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Вьетнам ва Бутан давлатларига тиббий ёрдам ажратди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилган.
Ушбу етти мамлакатга Жек Ма ва фонд жами 1,7 миллион тиббий ниқоб, 165 минг Covid-19 тест тўплами, шифокорлар учун кимёвий ҳимоя воситалари, турли тиббиёт ускуналари, жумладан, термометр ва вентиляторлар жўнатади.
Инсонпарварлик ёрдами юкланган илк рейс бугуннинг ўзида Ҳиндистонга учди. Тиббий буюмлар навбати билан қолган давлатларга ҳам юборилади.