Наманганда ерости силкинишлари сезилди
Ўзбекистоннинг шарқий ҳудудларида 29 март куни Тошкент вақти билан соат 09:41 да ер силкиниши қайд этилди.
Зилзила қўшни Қирғизистонда юз берган — эпицентр Тошкентдан 311,89 километр, Андижондан 63 километр, Намангандан 107 километр ва Фарғонадан 128 километр масофада жойлашган. Магнитудаси 4,5 га тенг, ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлган.
Қайд этишларича, ер силкинишлари кучи Андижон ва Наманган шаҳарларида 3 баллни, Фарғона шаҳрида эса 2 баллни ташкил этган.