Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@axborotxizmati خوش می آید 2
آیا این کانال شماست؟ برای ویژگی های اضافی مالکیت را تأیید کنید

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Мурожаатлар учун: @axborotxizmatibotbot
Telegram: telegram.me/axborotxizmati
Web-sayt: www.namangancity.uz
Instagram: instagram.com/namanganshahar1
ژئو و زبان کانال
ازبکستان, ازبکی
رسته
سیاست


ژئو کانال
ازبکستان
زبان کانال
ازبکی
رسته
سیاست
اضافه شده به شاخص
06.02.2018 13:45
Наманганлик журналистлар “Уйда қолинг ва китоб ўқинг!” акциясини ўтказди

Бугун наманганлик журналистлар ташаббуси билан “Уйда қолинг ва китоб ўқинг!” акцияси ўтказилди. Акция доирасида Наманган шаҳридаги “Ғишткўприк” маҳалласига 101 номдаги салкам 1 миллион сўмлик китоб тақдим этилди.

Наманган шаҳридаги 102 та маҳалладан 30 тасида ўзининг халқ кутубхоналари бор. Журналистлар тўплаган маблағ ҳисобидан яна бир маҳалла ўзининг кичик кутубхонасига эга бўлди.

Маҳаллага тақдим этилган адабиётлар сирасидан Абдулла Қодирий, Зулфия, Абдулла Қаҳҳор, Миркарим Осим, Худойберди Тўхтабоев, Тоҳир Малик, Тоғай Мурод, Анвар Обиджон, Муҳаммад Юсуф, Иқбол Мирзо ва бошқа кўплаб адиб ва шоирларнинг китоблари, болалар учун тўпламлар, қўлланма ва сўзлашгичлар ўрин олди.

Улар бугунги вазият туфайли уйда вақтини ўтказаётган катталар ва болалар китобдан бебаҳра қолмаслиги учун мўлжалланган.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.