Наманган шаҳридаги сув истеъмолчилари диққатига!
Жорий йил 22 январидан 15 февралигача Шимолий Фарғона каналида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли каналдан сув келиши тўлиқ тўхтатилди. Бунинг натижасида Наманган шаҳрининг асосий қисмига сув узатувчи Курашхона сув иншооти орқали ичимлик суви етказиб берилишида танқислик вужудга келмоқда.
Курашхона сув иншоотига Қизилровот хамда Жийдакапа сув иншоотларидан етказиб берилаётган ичимлик суви Курашхона иншоотининг узлуксиз равишда сувни қайта узатиши учун етарли бўлмаганлиги сабабли насос қурилмалари етарли сув тўплангунга қадар маълум муддат тўхтатилишига мажбур бўлинмоқда.
Бунинг натижасида Наманган шаҳрининг Гўзал даҳаси, И.Каримов, Ж.Мангуберди, Косонсой кўчалари, Гулистон МФЙ, Ирводон ва Ровустон МФЙ ларнинг бир қисми, шунингдек 2, 3, 4, 5, 5а, 6 кичик туманлар, Елхон ва Орзу МФЙ ҳамда Нуробод даҳаси ҳудудларига ичимлик суви етказиб берилишида узилишлар содир бўлиб туради.
Истеъмолчилардан эҳтиёжлари учун сув захирасини яратиб туришларини сўраймиз.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун вилоят “Сувоқава” ДУК маъмурияти истеъмолчилардан узр сўрайди.
Вилоят “Сувоқава” ДУК ахборот хизмати.