Наманган шаҳридаги 11-мактабда “Фаровон ҳаёт мукаммал тарбиядан бошланади” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
1746 нафар ўғил-қизни ўз бағрига олган Наманган шаҳридаги 11-умумтаълим мактабида ибратли фаолият йўлини босиб ўтган нуронийлар билан “Фаровон ҳаёт мукаммал тарбиядан бошланади” шиори остида ўтган маънавий-маърифий тадбирда одоб-ахлоқ, таълим-тарбия, инсоний фазилатлар билан боғлиқ долзарб масалалар кун тартибида бўлди.
Тадбирда иштирок этган “Нуроний” жамғармаси вилоят кенгаши раиси Икромхон Нажмиддинов, жамғарманинг шаҳар-туман раислари, вилоят “Маҳалла” хайрия жамғармаси мутасаддилари, Наманган шаҳар ҳокимлиги вакиллари таълим масканидаги 10-11-синф ўқувчилари билан мулоқот олиб борди.
Фахрийлар ва жамоатчилик вакиллари илм даргоҳида самарали фаолият олиб бораётган “Бувижонлар мактаби”, “Ранглар жилоси” тўгараклари ҳамда спортнинг турли йўналишларида фаолият олиб бораётган ўқувчилар билан яқиндан танишди.
Вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати