Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@axborotxizmati خوش می آید 2
آیا این کانال شماست؟ برای ویژگی های اضافی مالکیت را تأیید کنید

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Telegram: telegram.me/axborotxizmati
Web-sayt: www.namangancity.uz
Instagram: instagram.com/namanganshahar1
ژئو و زبان کانال
ازبکستان, ازبکی
رسته
سیاست


ژئو کانال
ازبکستان
زبان کانال
ازبکی
رسته
سیاست
اضافه شده به شاخص
06.02.2018 13:45
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДАГИ ХОДИМЛАР ВА УЛАР ЯҚИНЛАРИНИНГ ПАСПОРТ НУСХАЛАРИ ТАЛАБ ҚИЛИНАЁТГАНИ САБАБИ МЕҲНАТ ДАФТАРЧАЛАРИНИНГ ЭЛЕКТРОН БАЗАГА КИРИТИЛИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ

Бир қатор ижтимоий тармоқлар орқали Халқ таълими тизимидаги муассасаларда фаолият юритаётган педагог-ходимлар, хусусан, умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг, уларнинг яқин қариндошлари паспорт нусхалари талаб қилингани билан боғлиқ материал ёритилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шуни қайд этиш жоизки, бугунги кунда давр шиддати ва тараққиёт одимлари барча соҳаларда мукаммаллик ва электрон тизим билан уйғунликни тақазо этмоқда. Чунки электрон маълумотлар базасининг шакллантирилиши у қайси соҳа бўлмасин, фаолиятда қулайлик ва ижобийликка хизмат қилади, ахборот коммуникация технологиялари шиддат билан жадал ривожланиб бораёттган даврда бу борада янги имкониятлар яратиб, қулайликлар кўламини оширади.
Халқ таълими соҳасида умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг маълумотлар базаси, яъни шунга уйғун ҳолда уларнинг ўзи ҳамда яқин қариндошларининг паспорт нусхалари шакллантирилаётгани ҳам айнан шу мезон билан боғлиқ. Бундан кўзланган мақсад бугунги тараққиёт асри талаблари ва тезкорлик ҳамда давр шиддатига ҳамоҳанг барча соҳаларда электрон тизим билан уйғунлашув жараёнлари кечмоқда. Таълим муассасаларида, ўқитувчиларнинг бундай маълумот базасини жамлаш ҳам, албатта, соҳани электрон тизим билан мувофиқлаштиришга хизмат қилади. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, айни пайтда соҳада ходимларнинг меҳнат дафтарчасини электрон базага киритиш босқичига киришилди ҳамда бу жараёнлар давом эттирилмоқда.
Ўқитувчиларнинг меҳнат дафтарчасини электрон базага киритиш ва электрон шаклда юритиш эса ўз-ўзида фаолиятнинг такомиллашувига хизмат қилади.
Қолаверса, бу жараён Президентимизнинг 2019 йил 31 октябрдаги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси билан боғлиқ бўлиб, мазкур қарорга кўра, 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб, янги меҳнат шартномалари тузиш, амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, уларни тугатиш ҳолатларини “Ягона миллий меҳнат тизими” (“ЯММТ”) ИДАК мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилди.
Бунда 2020 йил 1 январга қадар тузилган амалдаги меҳнат шартномалари 2020 йил 1 сентябрдан кечиктирмасдан “Ягона миллий меҳнат тизими” “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказилиши шарт.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида халқ таълими тизими ходимлари томонидан “Ягона миллий меҳнат тизими” “ЯМТТ” ИДАКга киритиш учун ҳужжат ва маълумотларини жамлаш тақазо этилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, мазкур жараён, яъни ходимлар ва уларнинг яқин қариндошлари паспорт нусхаларини олиш Республика Президентининг юқоридаги қарори ижросини таъминлашга қартилган бўлиб, шу асосидаги жараёнлар электрон тизим ва база шакллантирилишига хизмат қилади.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати