Наманган шаҳар Давлатобод туманида янги қад ростлаган муҳташам "Ёшлар кутубхонаси"да" Ёш китобхон" республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда, соғлом рақобат муҳитида ўтган беллашувда ёшларимиз учта ёш тоифасида (10-14, 15-19, 20-30) уч шарт бўйича билимларини синовдан ўтказдилар.
10-14 ёш тоифасида ғолиблик Поп тумани 16-ДИМИ ўқувчиси Зиёда Олимжоновага насиб этди. 15-19 ёш тоифасида эса зукколиги билан барча саволларга аъло жавоб берган мингбулоқлик Достон Аҳмадов республика йўлланмасини қўлга киритди.20-30 ёшлилар орасидаги беллашувда Наманган шаҳридан иштирок этган Орифжон Олимжонов биринчи ўринни қўлга киритиб, кейинги босқичга йўл олди.
Барча ёш тоифасида ғолиб бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган ва республика босқичи йўлланмасини қўлга киритган ёш китобхонларимиз вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ноутбук, китоблар жамланмаси ва 1-даражали диплом билан тақдирландилар.
Иккинчи ўрин соҳибларига планшет, еитоблар жамланмаси ва 2-даражали диплом, учинчи ўринни эгаллаган ёшларга эса телевизор, китоблар жамланмаси ва 3-даражали дипломлар топширилди.
Қолган иштирокчиларга ҳам Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан "Фахрий ёрлиқ" ва китоблар совға қилинди.
Танловни юқори савияда ўтказишда ҳисса қўшган ҳакамлар ҳайъати, экспортлар ва агентликнинг туман мутахассислари ҳам "Ташаккурнома" ва эсдалие совғалар билан тақдирландилар.
Танлов якунида вилоятимизнинг чекка ҳудудларидаги истеъдодли ёшлар ижросида концерт дастури намойиш этилди.
Барча ғолибларимизга республика босқичида вилоятимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, билим ва тафаккурларини намоён этишларида ва спарк соҳиби бўлиб қайтишларида омад ва зафарлар тилаймиз!