Водий вилоятларида метан газ заправкалари бутун қиш бўйи деярли фаолиятда бўлмади.Газета.ўз хафталик об—ҳаво шархида сешанбадан бошлаб кундуз кунлари учун водий вилоятларида ҳам метан газ заправкаси фаолиятида кундузги барқарор режимга ўтилиши мумкинлиги
ёзилганди.
Чунки, кундуз куни ҳароратнинг +10 ва ундан юқорилаши, камига тунги ва тонги минимумларнинг ҳам баҳорий нол даражадан аста юқорилаши газ қувурларида газ босимига бўлган юкламани камайтириб, водийда газ оқими метан газ заправаларига йўналтирилиши мумкинлиги кундек равшан эди.
Аммо, “Ҳудудгазтаъминот” компанияси
“UzGazTrade” АЖ томонидан газ қувурларида юзага келган авария ҳолатини бартараф этиш ишлари амалга оширилиши сабабли магистрал газ қувурларида босим
пасайиши юзасидан огоҳлантириш бериб, 3 февраль кунидан айрим улгуржи истеъмолчиларга чекловлар киритилишини маълум қилган.
П/С: Энергетика вазирлиги келгуси 2025—2026 йил қиш мавсуми учун айнан водий метан газ заправкалари фаолияти билан боғлиқ масалага ёзда жиддий ёндашиши керак бўлади.
✍️🇺🇿@axborotuz