Мурожаатга муносабат
Каналимизда "Андижонда Экология деган ташкилот борми ё йўқми?" мазмунида видео жойланган эди. Унда Булоқбоши туманидаги бир фермер даласида буғдойдан бўшаган ерга ўт қўйилгани айтилиб, мутасаддиларнинг муносабатини кутаётган эдик.
Андижон вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси шу мурожаатга муносабат билдирди. Унда айтилишича, ФУҚАРО томонидан, ҳа оддий ФУҚАРО томонидан эҳтиётсизлик оқибатида далага ўт қўйиб юборилган экан. Бу одам маъмурий жавобгарликка тортилган.
Бизнинг мақсад кимнидир жаримага торттириш эмас, бундай ҳолатлар бошқа бўлмаслигига эришишдан иборат.
Ҳурматли фермерлар, далага ўт қўйманглар! Сизни деб одамлар, атроф муҳит зиён кўрмасин!
Экология ташкилотидан бу борада қаттиқ ишлашини сўраб, илтимос қилиб қоламиз. Дала ёниб бўлиб, унга чора кўришдан олдин, ёнғинни олдини олиб қолинглар.
👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEjS1VwG0Dfe6SVXpQ