Epica ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини капотида судраб кетди.
ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 1-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспекторлари Н.Шарипов ва В.Қурбоновлар 2 июнь куни соат 12:00 ларда, Бухоро шаҳридаги Карвон буюм бозори олди хизмат олиб борган вақти Epica автомашинаси «Тўхташ тақиқланган» йўл белгисига амал қилмай тўхтаган. Н.Шарипов ҳайдовчига ўзини таништириб, содир этган ҳуқуқбузарлигини тушунтирган ва автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини тақдим этишни сўраган. Шунда ҳайдовчи автомашина ойналарини кўтариб, эшикларини қулфлаган. Бу вақтда ҳайдовчининг қочиб кетишини олдини олиш мақсадида ЙПХ ходими В.Қурбонов автомашина олдига туриб олган.
Ҳайдовчи ЙПХ инспектори турганлигига қарамасдан ҳаракатни бошлаган ва оқибатда ЙПХ инспекторини машина капотига осилиб қолган. Ҳайдовчи тахминан 10 метр масофагача ҳаракатланиб кейин тўхтаган.
Воқеа жойига шаҳар ИИБ ва прокуратура органлари ходимларидан иборат тезкор тергов гуруҳи етиб борган.
👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEjS1VwG0Dfe6SVXpQ