"Axborotnoma" ilmiy-amaliy jurnal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


O'zbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qo'mitasining Axborotnomasi
—————-
Вестник Государственного комитета Республики Узбекистан по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ ЭКИЛГАН МАЙДОН 3,3 МЛН. ГЕКТАРНИ ТАШКИЛ ЭТГАН

2020 йил 1 июль ҳолатига кўра, барча тоифадаги хўжаликларда қишлоқ хўжалиги экинлари экилган жами майдон 3,3 млн. гектарни ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикадаги жами экин экилган майдоннинг 77,5% и фермер хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади.

Жами экин экилган майдоннинг энг кўп улушини қуйидагилар ташкил этган:
Донли экинлар – 48,1%
Техник экинлар – 33,3%
Озуқа экинлари – 7,6%
Сабзавотлар – 6,4%
Картошка – 2,8%
Полиз экинлари – 1,8%

Қишлоқ хўжалиги экинлари экилган жами майдоннинг энг катта улуши қўйидагича:
Қашқадарё вилояти – 12,8%
Жиззах вилояти – 10,8%
Тошкент вилояти – 10,6%
Самарқанд вилояти – 10,1%

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/axborotnoma_jurnali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Брифинг видеоси (хажми 20 МБ)

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/axborotnoma_jurnali


Пандемия даврида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида бугун, 29-сентябрь куни 🕙 12:00 да брифинг ўтказилади.

Спикер: Неъмат Атамуратов – Кадастр агентлиги матбуот котиби.

Ўтказиб юборманг, брифинг “UZREPORT TV” ва “O‘ZBEKISTON24” телеканаллари орқали жонли эфирга берилади.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/axborotnoma_jurnali


«Ахборотнома» илмий-амалий журнали Бош муҳаррири Хусан Нуруллаевич Исаев Вазирлар Маҳкамасининг 26.09.2020 й. 585-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

«Ахборотнома» илмий-амалий журнали таҳририяти Хусан Нуруллаевични мазкур лавозим билан муборакбод этади ва келгуси ишларида омад ва улкан зафарлар тилайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ТАРКИБИДА ҒОЗҒОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри ва Нурота туманининг чегаралари ўзгариши ҳамда Ғозғон шаҳри вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан Навоий вилояти бўйсунувидаги Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020-йил 24-сентябрда 584-сон қарор қабул қилинди.

Унга кўра, Навоий вилояти таркибида вилоят бўйсунувидаги Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилиб, мазкур ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси ҳамда Ғозғон шаҳридаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари ва бошқарув ходимларининг сони, жумладан, Кадастр агентлигининг бўлими учун 1 нафар ходим тасдиқланди.

Белгиландики, Ғозғон шаҳрида жойлашган давлат органлари ва ташкилотларининг бошқарув ходимлари вазирликлар ва идораларнинг умумий штат бирликлари доирасида киритилади.

👉 Қарорнинг тўлиқ матни.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/axborotnoma_jurnali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Рақамлаштирилаётган кадастр соҳасида интеграция жараёнлари (Тошкент шаҳар мисолида)” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси раҳбари Мурод Файзуллаев ҳамда шўъба бошлиғи Бегзод Тошходжаевлар иштирок этишди.

Матбуот анжумани “UZREPORT TV” телеканали орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда узатилди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/axborotnoma_jurnali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ҚАЙСИ СОҲАДА КЎПРОҚ АЁЛЛАР ФАОЛИЯТ ЮРИТАДИ?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019-йилда корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг 42,1% аёллар ва 57,9% ни эркаклар ташкил этган.

❗️ Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида энг кўп аёллар (76,8 %) фаолият юритган.

❗️ 2019-йилда ташиш ва сақлашда 92,8% ва қурилиш соҳасида 93,8% эркаклар ишлаган.

2020-йил 1-январь ҳолатига кўра, энг кўп ишсизлар сонига эга бўлган ҳудудлар:
🔸 Фарғона – 152,2 минг киши;
🔸 Самарқанд – 148,4 минг киши;
🔸 Андижон – 129,4 минг киши;
🔸 Қашқадарё – 125,3 минг киши;
🔸 Тошкент – 120,6 минг киши;
🔸 Наманган – 110,1 минг киши.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/axborotnoma_jurnali


«Hurriyat» газетасининг
2020 йил 23 сентябрь кунги 33-сонидан.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/axborotnoma_jurnali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи.

👉 https://www.prezident.uz/uz/lists/view/3851

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/axborotnoma_jurnali


Дунёда дарёлар мамлакатларнинг чегаралар қисми бўлиб ҳисобланиши.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/axborotnoma_jurnali


КАДАСТР АГЕНТЛИГИ МАРКАЗИЙ АППАРАТИ ВА ТИЗИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ХОДИМЛАРИ ҲАР УЧ ЙИЛДА БИР МАРТА АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги марказий аппарати таркибий тузилмасига кирувчи ҳудудий бошқармалар, корхоналар ва тасарруфидаги ташкилотлар ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларида кадрлар корпусини мустаҳкамлаш, уларни жой-жойига қўйиш, касбий ва назарий билимларини, шунингдек ходимларнинг эгаллаб турган лавозимига муносиблиги даражасини баҳолаш мақсадида соҳада 17.09.2020й. 403-11-сонли буйруқ қабул қилинди.

Мазкур буйруқ билан:

🔸 Кадастр агентлиги ва унинг таркибий тузилмасига кирувчи ҳудудий бошқармалар, корхоналар ва тасарруфидаги ташкилотлар, шунингдек ҳудудий бўлинмаларидаги кадрлар таркибини мустаҳкамлаш ва уларнинг назарий билими, касбий тайёргарлик даражасини баҳолаш мақсадида ҳар уч йилда бир марта ҳамда зарур ҳолларда навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши;

🔸 Кадастр агентлиги марказий аппаратининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларини аттестациядан ўтказиш Республика аттестация комиссияси, тизимда фаолият юритаётган мутахассис-ходимларини аттестациядан ўтказиш Ҳудудий бошқармалар, корхоналар ва тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарларининг буйруғи билан тасдиқланадиган аттестация комиссияси томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Шунингдек:

🔰 Кадастр агентлиги ва унинг таркибий тузилмасига кирувчи ҳудудий бошқармалар, муассасалар, корхоналар ва тасарруфидаги ташкилотлар ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом;

🔰 Кадастр агентлиги марказий аппаратининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларини аттестациядан ўтказиш Комиссияси таркиби тасдиқланди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/axborotnoma_jurnali


Репост из: UzA | Tezkor xabarlar
Кадастр агентлиги директорининг ўринбосарлари тайинланди

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№569, 21.09.2020й) билан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг ўринбосарлари лавозимига тайинланди. Унга кўра:

Атабек Валиджанович Аллаберганов Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб;

Тулқин Мансурович Абдуллаев Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари этиб;

Мирсаид Садикович Мирмаксудов Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари этиб;

Абдушукур Хамидович Абдуллаев Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари - “Геоинновация маркази” давлат унитар корхонаси директори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президентнинг тегишли қарори билан (ПҚ-4834, 18.09.2020й) Халилилло Собиржонович Турахужаев Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланган эди.

Каналга уланиш:
➡️ @uzauz


Репост из: Huquqiy axborot
#Тайинлов

Президент қарори билан (ПҚ-4834, 18.09.2020 й.) Халилилло Собиржонович Турахужаев Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Кадастр агентлиги Президентнинг тегишли қарори билан ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Ўзбекистон Республикаси Президентининг бугун, 18 сентябрдаги ПҚ-4832-сонли қарори билан Шерзод Хабибуллахўжаевич Хабибуллаев Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг бош директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/axborotnoma_jurnali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази раҳбар ва ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мавзу: Кадастр соҳасида аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда яратилган қулайликлар ва инновацион технологияларни жорий этиш масалалари.

Матбуот анжумани “UZREPORT TV” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/axborotnoma_jurnali


Давлатларда ҳафтанинг расман биринчи куни.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/axborotnoma_jurnali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Давлат статистика қўмитасининг маълумотига кўра, Ўзбекистонда 2019 йилда ўртача ҳар 100 та уй хўжалигига 47 та енгил автомобил тўғри келган.

100 та уй хўжалигига тўғри келадиган телевизорлар сони 160 та, компьютерлар сони эса 55 тани ташкил этади.

Шунингдек, кузатувлар натижасига кўра, 100 та уй хўжалигидаги а телефон аппарати тўғри келган.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/axborotnoma_jurnali


Репост из: Kadastr - Live
Рўзметов Максуд Исмаилович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Ерлардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

У бунга қадар ДАВЕРГЕОДЕЗКАДАСТР қўмитаси Раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган бўлиб, соҳада ерларни ҳар томонлама асраб-авайлаш борасида кўплаб ишларни амалга оширди.

Максуд Исмаиловичга қўмитада қилган меҳнатлари учун жамоамиз номидан миннатдорчилигимизни билдирамиз ва келажакдаги ишларида муваффақиятлар тилаймиз.


Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ президенти Сума Чакрабарти Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Бу ҳақда Сума Чакрабарти ўзининг Твиттер саҳифасида маълум қилди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/axborotnoma_jurnali

Показано 20 последних публикаций.

154

подписчиков
Статистика канала