Репост из: Straßenbetonbau
Асфальтобетон учун битум тури қандай танланади?
Асфальтобетон хамда цементобетон қопламасининг узоқ хизмат қилишида боғловчининг роли жуда мухимдир. Хар икки турдаги қопламаларни лойихалашда боғловчи турини танлашда қурилиш лойихаланаётган худуд иқлими ва мухити инобатга олиниши керак. Йўлбоп битумлар физик-механик хоссаларига асосий талаблар ГОСТ 22245 ва ГОСТ 33133 да берилган. ГОСТ 22245 га асосан битумлар игна ботиш чуқурлигига қараб БНД 200/300, БНД 130/200, БНД 90/130, БНД 60/90, БНД 40/60, БН 200/300, БН 130/200, БН 90/130, БН 60/90 каби маркаларга ажратилади. Ўзбекистонда амалда бўлган ГОСТ 33133-2014 да эса битумлар игна ботиш чуқурлигига қараб БНД 130/200, БНД 100/130, БНД 70/100, БНД 50/70, БНД 35/50, БНД 20/35 каби маркаларга бўлинади. Деярли хар икки нормативда хам битумларда қуйидаги хоссалари мухим хисобланади ва уларга чегаралар қўйилган. Улар қуйидагилардан иборат: