Ҳаммаси расво.
Мен бахтсиз инсонман, шунча йиллар орқада қолган бўлса-да ҳали ҳамон яшамагандекман. Хаётим бир хил, ҳеч қандай янгиликларсиз, ҳеч қандай ўзгаришларсиз. Қачон бу даражага етганимни ўзим ҳам билмай қолдим. Бир ўйласам гўё унчалик ёмон эмасдек, яна бир ўйласам ҳаммаси расводек туюлади. Бунчалар ўзгарасан дейишганда, умуман ишонмасдим. Қандай қилиб шўх, қувноқ боладан ҳаммадан нафратланадиган ва умидини узган одам улғайиб етиши мумкин эди...
Улғайиб етгач, ёшлигимда танқид қилган одамимнинг хаётига тушиб қолгандекман, бундай эврилиш мени фожиавий тарзда ҳалок қилди, буткул ҳалок қилди... Бундай бўлиши керакмас эди, гўё нотўғри жойда яшаётгандекман, бу ерлар менга бегона ва шу қадар нотанишки ўзимни ҳеч кимга керак эмас, яроқсиз ахлатдек ҳис қиламан, балки ростдан ҳам шундайдир.
Ва албатта, хаёлимдан чиқмайдиган суиқасдчи, бу сиз қаерга ҳам борардим, ҳудди бошқа ечим қолмагандек. Нега бунчалар ўлишга интиламиз? Соғлиғимизга э'тибор бермасдан чекамиз, тунлари хаёл суриб ухламасдан чиқамиз, зарарли овқатларни истемол қиламиз. Балки ҳаммамиз аллақачон тирик мурдаларга айланганимиздандир. Соғлом хаёт тарзига риоя қилмаймиз, ҳар бир қадамимиз ўлимга яқинлаштиради. Бизни дарҳол ўлдирмаган нарсалар эса, озгинадан ўлдиради.
Life after death