ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИНМАЙ ЖАҲАННАМГА ТАШЛАНАДИГАН ОЛТИ ТОИФА...Ҳасаднинг муолажаси Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўгитларига амал қилиш билан бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни: “Олти киши олти нарса сабабли ҳисоб-китобдан аввал жаҳаннамга киргизилади” дедилар. “Улар кимлар, эй Расулуллоҳ?” деб сўрашди. “Амирлар зулм сабабли, араблар миллатчилик сабабли, раислар кибр сабабли, савдогарлар хиёнат сабабли, бойлар жоҳиллик сабабли ва уламолар ҳасад сабабли”, дедилар.”
Ҳасад, Аллоҳ таъалонинг қазои-қадарини инкор қилиш ва шайтон хоҳлаган нарсани исташ ҳислари билан йўғрилгандир. Ҳасадгўй доимо машаққату аламда бўлади. Бир донишманддан ривоят қилинади: “Мен ҳасадгўйдан кўра кўпроқ ўзини мазлумдай тутадиган кишини кўрмадим!”
Ҳасаднинг сабаби, табиатининг ёмонлигидир. Гоҳида табиати соғлом инсон ҳам ҳасаднинг бир навига йўлиқади ва унинг ғазаби гинага айланиб ундан ҳасад пайдо бўлади. Гоҳида эса ҳасад яқин муносабатлар ва баъзи ишларда тенг келиб қолиш ҳисобидан туғилади. Ўзи маҳрум бўлгани сабабли бошқа кишидаги неъматни ҳам ёмон кўради.
@at_tavfiquz •
@Jiddauz