Adu.uz | Rasmiy kanali

@asu_uz خوش می آید 10
آیا این کانال شماست؟ برای ویژگی های اضافی مالکیت را تأیید کنید

✔️Veb-sayt:www.adu.uz
✔️Facebook:www.fb.com/andsu.uz
✔️Instagram:www.instagram.com/aduuz_official
✔️Twitter:www.twitter.com/aduuz_official
✔️Youtube:www.youtube.com/Andijondavlatuniversiteti
©Andijon davlat universiteti matbuot xizmati
@asu_uzbbot
ژئو و زبان کانال
ازبکستان, ازبکی


ژئو کانال
ازبکستان
زبان کانال
ازبکی
رسته
تحصیلات
اضافه شده به شاخص
09.02.2019 19:18
ads
Telegram Analytics
Subscribe to stay informed about TGStat news.
SearcheeBot
Your guide in the world of telegram channels
TGAlertsBot
Monitoring of keywords in channels and chats
10 146
مشترکین
~6.3k
پوشش 1 انتشار
~24.3k
پوشش روزانه
~7
پست / روز
62.1%
ERR %
24.04
شاخص استناد
اعلامیه ها و اشاره های کنال
1181 اشاره کانال
296 اشاره نشریات
876 اعلامیه ها
Talaba_VUZ
Registan LC
کانال هایی که توسط "@asu_uz" نقل قول می شوند
Academic_uz
Academic_uz
Bahodir Ahmedov
AOKA / Test info
Alimoff
نشریات اخیر
Deleted
With mentions
اعلامیه ها
Бугун, 23 сентябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзга чиқади. Унда давлат раҳбари минтақа ва глобал миқёсда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш каби масалаларда ўз ташаббусларини илгари суриши кутилмоқда.

Видеоанжуман шаклида ўтадиган йиғилишда Шавкат Мирзиёевнинг чиқиши Тошкент вақти билан соат 18:00 га тўғри келади.

Яна бир муҳим жиҳати, БМТда биринчи марта ЎЗБЕК тилида чиқиш қилинади.

https://kun.uz/69184844
Read more
Бугун университетимизнинг яна бир ўқитувчиси, немис тили кафедраси доценти, устозимиз Назаров Қамбарали Назарович бу ёруғ оламни тарк этди.

Устоз 1950 йилда Олтинкўл туманида таваллуд топган. 1972 йилда Андижон давлат тиллар педагогика институтини битириб, институтда ўқитувчи сифатида иш бошлайди. Ўз фаолияти давомида Москва давлат чет тиллар институти аспирантурасида ўқиган. Номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиб, 1982-1988 ҳамда 2007-2010 йилларда Немис тили ва адабиёти кафедраси мудири сифатида фаолият юритган. 2010 йилдан то ҳозирга қадар кафедра доценти сифатида фаолият юритди.

Устоз ўқитувчилик қилиш билан бирга, кўплаб илмий мақолалар, рисолалар ёзди.

У киши ўз умрини ёшларга билим беришга бағишлаб, таълим ва фан тараққиётига ўз хиссасини қўшди.

Яна бир бор Қамбарали Назаровичнинг оҳиратлари обод бўлишини тилаймиз ҳамда оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Каналга уланиш 👇
@asu_uz
🤲 282
😢 39
Read more
یک اعلامیه از ÒzLidep Yoshlar qanoti |Rasmiy kanal|
38 ёшида ёруг оламни кӯрмай қолган ва кредит тӯлай олмаётганлиги туфайли 3 фарзанди билан бошпанасиз қолаётган ҚИЗЛАРХОН АККУЛОВА тақдирига бефарқ бӯлманг

Кӯз операцыяси учун 40 млн сум маблағ зарур. Инсонлар бу нарсани амалга оширолмасак хам ҳеч бӯлмаса уй кредитини тӯлашга ёрдам қӯлини чӯзайлик

Пул ӯтказиш

8600 0304 7837 4618
( АККУЛОВА ҚИЗЛАРХОН)
+998914779567
+998990118360
+998902538011
یک اعلامیه از ADU Yoshlar Ittifoqi BT |Rasmiy kanal|
Порахўр кимсалар ҳақида жуда ажойиб ролик.

Қўшниларимиз порахўрлик жамият учун қанчалар қимматга тушишини кўрсатиб қўйишибди.
⚡️Ижодий имтиҳон топширган абитуриентлар ДИҚҚАТИГА!

❗️Жисмоний маданият (сиртқи) ҳамда Мусиқа таълими (сиртқи) таълим йўналишлари бўйича касбий(ижодий) имтиҳонлар натижалари http://adu.uz/exmartsresults платформасига жойланди.

Эслатма: жуда кўпчилик кирган ё кирмаганимиз қачон чиқади деб сўрашяпти. Мандат 24 сентябрдан кейин Давлат қабул Комиссияси томонидан эълон қилинади.

Шу йўналишларга топширган абитуриентларга юборинг👇
@asu_uz
Read more
یک اعلامیه از Davlat test markazi
​​Tanlov natijalarini qanday bilish mumkin

Ma’lumki, 2020-2021-o‘quv yili uchun oliy ta’lim muassasalarining bakalavriat ta’lim yo‘nalishlariga kirish test sinovlari o‘tkazilib, abituriyentlarning test sinovlarida to‘plagan ballari test sinovi o‘tkazilgan kunning ertasigayoq e’lon qilindi.

Hozirda barcha abituriyentlar yakuniy natijalar e’lon qilinishini kutmoqda va Davlat test markaziga tanlov natijalarini qanday bilish mumkinligi borasida ko‘plab savollar kelib tushmoqda.

Test sinovlarining yakuniy natijalari e’lon qilingandan so‘ng, tanlov natijalarini 3 xil usulda bilish mumkin bo‘ladi.

1️⃣ Abituriyentning shaxsiy kabineti orqali:

Davlat test markazining rasmiy veb-saytida har bir abituriyent uchun shaxsiy kabinet yaratilgan bo‘lib, abituriyentlar shaxsiy kabineti (abitur.dtm.uz sayti) orqali tanlov natijalarini bilishlari mumkin.

2️⃣ SMS xabarnoma xizmati orqali:

Abituriyentlar tanlov natijalarini 5100 raqamiga abituriyent ID sini yuborgan holda ham bilishlari mumkin.
Bunda SMS yuborilgan telefon raqamiga tanlov natijalari bo‘yicha SMS xabarnoma yuboriladi (xizmat haqi mavjud).

3️⃣ Test natijalari qaydnomasi orqali:

Shuningdek, test natijalari qaydnomasi oliy ta’lim muassasalariga taqdim etiladi.

Test sinovlariga oid rasmiy xabarlarni Davlat test markazining rasmiy veb-sayti va telegram kanalida kuzatib boring.

Davlat test markazining rasmiy sahifalari:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Read more
2020/2021 ўқув йилида республикамиз ва хорижий ОТМларидан АндДУга ўқишини кўчирган талабалар ДИҚҚАТИГА!

Андижон давлат университети республикамиз ва хорижий давлатлар олий таълим муассасаларига ўқишини кўчирган талабаларнинг ҳужжатлар йиғма жилдларини университетга юбориш бўйича СЎРОВНОМА юборди.

Бироқ, бошқа ОТМлар бу ҳужжатларни ўзингиз бориб, олиб келмагунингизга қадар бизга юбормайди.

Андижон давлат университетига ўқишини кўчирган талабаларнинг ҳужжатлари 25 сентябрдан бошлаб қабул қилинади.

Университет ичида турдош таълим йўналишларидан ўқишини кўчиришга рухсат берилганлар ўқув ишлари бўйича декан ўринбосарингизга мурожаат қилинг. Улар сизга платформадан фойдаланиш ва деканатдаги ҳужжатларингизни янги факультетингизга юборишга ёрдам беришади.

Турдош йўналишлардан (бошқа ОТМлардан) кўчирганлар рўйхати бу ерда.

Хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишини кўчиришга рухсат берилганлар бу ерда.

Россиянинг ТОП-1000 таликка кирган ОТМларидан имтиҳонсиз кўчирганлар рўйхати бу ерда.

Университет ичидаги турдош йўналишларга ўқишини кўчирганлар рўйхати бу ерда.

Андижон давлат университети расмий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Read more
Анъанавий таълим яъни университетларда аудиторияда ўқиш қачон бошланади?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/asu_uz
Магистратурага қўшимча контрактга қабул қилиш учун мутахассислик фанидан тестларнинг 55 фоиздан кўпроғини билиш йиғиш керакми? Нега шундай?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/asu_uz
Магистратурага кириш имтиҳонларининг жавоблари қачон чиқади?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/asu_uz
Олий таълим муассасаларига имтиҳон топшириб, ўқишга кира олмаган талабалар сони жуда кўп, улар эртага хорижга, жумладан Россияга ёки қўшни давлатларга ўқишга ёки ишлаш учун кетишади. Уларни ўқитиш учун алоҳида дастурлар мавжудми? Уларга қандай имкониятлар яратилади?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/asu_uz
Read more
Ҳар йили талабалар таълим кредити олишда муаммога дуч келади, банклар озгина вақт беради, кейин лимит тугади деб бермай қўяди. вазирлик бу бўйича нима ишлар қиляпти?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/asu_uz
Икки йўл...


Икки йўл бор...
Ҳаёт ё ўлим,
Нофармон бўшлиқлар аро дайдимиз.
Нотаниш чечакдай икки кўнгилда,
Гул очиб туради қайсар майлимиз.

Икки йўл бор..
Бахт ва бахтсизлик,
Чирқирайди,
Овозсиз нидо.
Учинчи йўл...
Сени топмоқчун,
Яна имкон бермоғи Худо...

Икки йўл бор...
Оқ билан қора,
Ўзга рангни илғамас нигоҳ.
Ёлғон кунлар интиҳосида,
Бизни ютиб юборгич гуноҳ.

Икки йўл бор..
Ғурур ва иқрор,
Иккимизни домига тортган.
Биз қайғумиз,
Юзлари кулиб,
Юраклари ингранаётган...

Икки йўл бор..
Бу-Сенинг аҳдинг,
Ва барига
Менинг кўнишим.
Кетсанг тарк эт барча йўлларни...
Худо берган,
Қайсар ўтмишим...

@Мирзоҳид Ботиров
Тошкент. Олмазор.
21.09.2020


Мирзоҳид Ботиров сўзи ва ижроси
Зуҳриддин Носиров аудио монтажи

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маънавият ва Маърифат маркази

Сўз сеҳри https://t.me/agronom_shoir
каналига обуна бўлинг
Attached file
Read more
​​Мандат кунин кутаётганлар.

Балки билмас умр ўтганин
Мол-дунёни қуваётганлар.
Санаяпти ҳар бир лаҳзани
Мандат кунин кутаётганлар.

Оза-оза бўлиб кетди чўп
Ғамдан “рўза тутаётганлар”.
Ҳар қадамда асабий бир тўп -
Мандат кунин кутаётганлар.

Китобини ўқимай қўйди
Тест-масала ечаётганлар.
Энди фақат тақвим “ўқийди”
Мандат кунин кутаётганлар.

Не қиларин ўйлайди. Билмас.
Ётдир йўлда кетаётганлар,
Кўчага ҳам чиққиси келмас
Мандат кунин кутаётганлар.

Юз-у саксон тўққиз балл тўплаб
Ўзларидан кетаётганлар -
Юридикка топширган кўплаб
Мандат кунин кутаётганлар.

Бари бирдек - қирққа, ўттизга,
Ўн саккизга ўтаётганлар.
Худо сабр берсин-да сизга,
Мандат кунин кутаётганлар.

✍🏻 Камолиддин Aъзамов

Каналга уланиш:
👉 @asu_uz
🤔 33
👍 178
Read more
یک اعلامیه از Edu.uz rasmiy kanali | Uyda qoling!
#Эълон

Магистратурага ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган аммо асосланган узрли сабабларга кўра тест синовларида иштирок эта олмаган (ариза билан мурожаат қилган) абитуриентлар ДИҚҚАТИГА!

✅ Республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган (ариза берган) аммо узрли сабабларга кўра онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган абитуриентларнинг мурожаатларига асосан (ариза билан мурожаат қилган ҳамда аризалари асосли деб топилган) улар учун 2020 йил 22 сентябрь куни соат 10:00 да онлайн тест синовлари ўтказилади.

👉 Мазкур онлайн тест синовларида иштирок этишга рухсат этилган (ариза билан мурожаат қилган ҳамда аризалари асосли деб топилган) абитуриентлар 2020 йил 21 сентябрь куни соат 10:00 дан бошлаб ўзларининг шахсий кабинетларидан логин ва пароли орқали онлайн тест синовларида иштирок этиш рухсатномасини олишлари мумкин.

⏰ Ушбу тоифадаги абитуриентлардан рухсатномаларида белгиланган манзилларга (ҳудуд, бино) фуқаролик паспорти ҳамда тестда иштирок этиш рухсатномаси билан 22 сентябрь куни соат 09:30 га қадар етиб келишлари талаб этилади.

❗️Белгиланган муддатдан кеч келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Read more
یک اعلامیه از O‘zbekiston yoshlar ittifoqi
یک اعلامیه از O‘zbekiston yoshlar ittifoqi
یک اعلامیه از O‘zbekiston yoshlar ittifoqi
#IlkNatija #YoshlarParlamenti

🇺🇿Yoshlar parlamenti deputati tashabbus koʼrsatdi!

✅ Oʼzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi huzuridagi Yoshlar parlamenti aʼzosi Olimbek Tursunov tashabbusini tuman hokimi qoʼllab-quvvatladi. Аndijon tumani «Gulobod» MFY aholisi toʼliq ichimlik suvi bilan taʼminlanmoqda.

👨‍👦‍👦 Hozirda «Gulobod» MFYda 4410 nafar aholi yashayotgan boʼlib, shundan 1300 nafarga yaqini yoshlardir.

🛠 Ularni toza ichimlik suvi bilan taʼminlash maqsadida hududga yangi suv qudugʼi (bashna)va nasos olib kelindi. Shuningdek, mahalladagi eskirgan suv sozlagichlar yangilanmoqda.

❇️ Yosh deputat xalqning bu muammosi yechilayotganidan mamnun.

Kutamiz, keyingi tashabbus Sizniki yosh deputat!

👉 t.me/yoshlarittifoqi_uz
Read more
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА 2-БОСКИЧДАН ЎҚИШНИ ДАВОМ ЭТТИРИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?

🇺🇿🏢Андижон давлат университети ҳузуридаги Шаҳрихон агросаноат техникуми қўйидаги йўналишларга ўқишга таклиф этади!

👉Бухгалтерия ва аудит (кичик бакалавр)

👉Компьютер тизимлари ва мажмуалари (кичик бакалавр)

👉Автомобилларга техник хизмат курсатиш ва таъмирлаш (кичик бакалавр)

👉Қишлоқ хўжалиги механизацияси (тармоқлар буйича) (кичик бакалавр)

👉Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш (кичик бакалавр)

👨‍🎓🧑‍🎓Битирувчиларга тегишли диплом ва ўқишни Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 2 курсдан давом эттириш имконияти берилади;

♻️Таълим шакли: кундузги

Ўқиш муддати: 2 йил

💻Таълим тури: давлат гранти ва тўлов-шартнома

🗂📂Абитуриентлардан талаб этилувчи ҳужжатлар:
📄Директор номига ариза
📔ўрта маълумот тўғрисидаги ҳужжат (сертификат);
📒Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома) нусхаси
🖼3.5х4.5 хажмидагн фотосурат (6 дона)

📥Ҳужжатлар қуйида кўрсатилган рақамларга СКАНЕР қилинган ҳолатда юборилади

📆Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2020 йил 25 сентябргача.

Қўшимча маълумот учун телефонлар:
📞 94 108 16 02
📞 93 253 07 68
📞 97 838 55 99;

📧E-mail:

Манзил: Шаҳрихон тумани Бувайдо МФЙ Чинобод кўча 3-уй

Андижон давлат университетининг расмий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Read more
2020/2021 o‘quv yilida Andijon davlat universiteti ichida turdosh ta’lim yo‘nalishlaridan o‘qishini ko‘chirishiga ruxsat berilgan talabalar RO‘YXATI

Web-saytda ko'rish
👇https://adu.uz/newspage?new=1208

Andijon davlat universitetining rasmiy sahifalari:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Attached file
Read more