#Тайинлов
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан жорий йилнинг 4-ноябрь куни Асака туманида бўлиб ўтган, туманда халқ таълими тизими фаолиятини жадаллаштириш ва умумтаълим мактабларидаги таълим сифатини янада оширишга бағишланган йиғилишда Асака тумани халқ таълими бўлими мудири лавозимига Камолдинов Нодирбек Икромжонович тайинланди.
Н.Камолдинов 2004-2021 йилларда тумандаги бир қатор таълим муассасаларида директор ва директор ўринбосари сифатида фаолият юритган ва тайинловга қадар тумандаги 14-ёрдамчи махсус мактаб-интернати директори вазифасида ишлаб келаётган эди.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Нодирбек Камолдиновга ёш авлодга таълим-тарбия бериш соҳасидаги келгуси фаолиятида улкан зафарлар ёр бўлишини тилаб қолади.